Mavzu: moliyaviy natijalar hisobi
Download 92.08 Kb.
|
Mavzu moliyaviy natijalar hisobi-fayllar.org
2-мисол.
Фараз қилайлик, ҳисобот даврида корхона вакиллик харажатлари учун 20 000 000 сўм сарфлаган. Бироқ, фойда солиғи мақсадлари учун, нормаларда вакиллик харажатлари фақат 14 000 000 сўм миқдорида қабул қилиниши мумкин. Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ, ва солиқ ҳисобидаэса фақат унинг норматив қиймати доирасида, яъни 14 000 000 сўмга тан олинади. Бухгалтерия фойдасини шакллантириш бўйича, солиққа тортиш мақсадларида қабул қилинган харажатларга нисбатан ортиқча харажат пайдо бўляпти, чунки солиқ ҳисобида вакиллик харажатларига чекловлар мавжуд.Бунинг натижасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасида доимий фарқ пайдо бўлади. Мисолимиз шартларига кўра, вакиллик харажатлари меъёридан ортиқлиги ҳисобот даврида 6 000 000 сўм миқдорида доимий фарқ бўлишига олиб келди. Бу доимий фарқ доимий солиқ мажбурияти пайдо қилади, уни доимий фарқ суммасини белгиланган фойда солиғи ставкаси билан кўпайтириш натижасида аниқланади: 6 000 000 сўм * 15 % / 100 % = 1 000 200 сўм. Ҳисобот даври учун бюджетга тўланадиган фойда солиғи суммаси ушбу суммага оширилиши лозим. №3-мисол. Фараз қилайлик, асосий воситалар объекти бошланғич қиймати 160 100000 сўм ҳисобга олинди. Корхонада бошқа асосий воситалар объекти мавжуд эмас. Объектнинг фойдали хизмат муддати 60 ой (5 йил) деб қабул қилинган. Ушбу асосий воситалар объектининг амортизацияси бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун камайиб борувчи қолдиқ усули билан, фойдани солиққа тортиш учун эса – чизиқли усул билан ҳисобланади деб фараз қилайлик. Бундан ташқари асосий воситаларнинг эскириши натижасида қуйидаги маълумотлар мавжуд,деб тахмин қилайлик:
Жадвал маълумотларига кўрабухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ҳисобланган эскириш суммаси фойда солиғи мақсадлари учун эскириш суммасидан ошиб кетиши кўрсатилган, шунинг учун 26 666 600 сўм (53 333 300 – 26 666 700) миқдорида чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқ мавжуд. Бу фарқ вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи пайдо бўлишига олиб келди: 26 666 600 сўм * 15% / 100% = 4 000 000 сўм. № Download 92.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling