Mavzu: moliyaviy natijalar hisobi


Download 92.08 Kb.
bet7/7
Sana18.11.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1784548
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Mavzu moliyaviy natijalar hisobi-fayllar.org

4-мисол.
Фараз қилайлик, 2019 йил ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл)да бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича корхонанинг солиқдан олдинги бухгалтерия фойдаси 140 000 000 сўм миқдорида акс эттирилди.

Бухгалтерия ҳисоби учун вакиллик харажатлари 20 000 000 сўмни ташкил этди ва солиққа тортиш мақсадлари учун улар 14 0000 000 сўм (доимий фарқ – 6 000 000 сўм) миқдорида олиниши мумкин.


Ҳисобот даври охирида банк кредити бўйича ҳисобланган ва тўланмаган фоизлар суммаси 8 000 000 сўмни ташкил этди (8 000 000 сўмнинг чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқи бор).
Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида асосий воситаларга эскириш суммаси 53 333 300 сўмни ташкил этди.
Фойдани солиққа тортиш мақсадлари учун харажат қилиб олинадиган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси 26 666 700 сўмни ташкил этади (26 666 600 сўм миқдорида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқ мавжуд).
Мисол маълумотларини жадвалда акс эттирамиз:

№ пп

Даромад ва харажатлар турлари


Бухгалтерия фойдаси (зарар) ни ҳисоблаш учун ҳисобга олинган суммалар, сўм


Фойда (зарар)ни солиққа тортиш учун ҳисобга олинадиган суммалар, сўм


Юзага келадиган фарқлар ҳисобот даври, сўм


1

Вакиллик харажатлари

20 000 000


14 000 000


6 000 000 (ДФ)


2

Кредит бўйича ҳисобланган, аммо тўланмаган фоизлар

8 000 000


-

8 000 000 (ВФ)

3

Амортизация қилинадиган мол-мулкка ҳисобланган амортизация суммаси

53 333 300




26 666 700




26 666 600 (ВФ)





Юқоридагимаълумотларасосида, шартлифойдасолиғихаражатларниважорийфойдасолиғиниҳисоблаймиз.

Шартлифойдасолиғиҳисоботдавридаолинганбухгалтерияфойдасинифо йдасолиғиставкасибиланкўпайтиришнатижасидааниқланади:


140 000 000 сўм*15 % / 100% = 28 000 000 сўм.
Доимий солиқ мажбурияти900 000сўм (6 000 000 сўм*15 % / 100 %)ни ташкил этди.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи 5 199 990
сўм ((8 000 000 сўм+ 26 666 600) *15 % / 100 %)ни ташкил этди. Юқоридаги формула асосида жорий фойда солиғи бўлади:
(28 000 000 сўм + 900 000 сўм + 5 199 990 сўм) = 34 099 990 сўм.
№4-мисол. маълумотларидан фойдаланиб, жорий даромад солиғини ҳисоблаш схемаси бухгалтерия ҳисобида қуйидаги операциялар бўйича акс эттирилиши мумкин:


Хўжалик операциялари мазмуни


Сумма, сўм




Ҳисобварақлар боғламаси


дебет

кредит

1

Ҳисобот даври учун ҳисобланган шартлифойда солиғи бўйича харажатлар суммаси акс эттирилади

28 000 000


9810

6410

2

Вакиллик харажатлари бўйича доимий солиқ мажбурияти суммаси акс эттирилади

900 000

9810

6410

3

Кредит учун фоизлар бўйича кечиктирилган солиқ активининг суммаси акс эттирилади


1 200 000




0950

6410

4

Ҳисобланган амортизация учун кечиктирилган солиқ активининг суммаси қайд этилади

3 999 990


0950

6410


Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида шакллантирилган жорий фойда солиғи суммаси 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (фойда солиғи бўйича)”ҳисобварағидаги қолдиқ сифатида аниқланади, бу ҳисобот даврида 34 099 990 сўмни ташкил этади.

Олинган маълумотлар асосида, ҳисобот даври соф фойдасини (СФ) ҳисоблаш мумкин бўлади, бунинг учун бухгалтерия маълумотлари асосида фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (БФ)суммасидан шартли фойда солиғи харажатлари (ШСХ), доимий (вақтинчалик) фарқлар (ДФ) бўйича тартибга солиб (корректировка), ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади:


СФ = БФ – ШСХ - ДФ
СФ = 140 000 000 сўм– 28 000 000 сўм–900 000сўм – 1 200 000 сўм –
3 999 990 сўм = 105 900 010сўм.
Жорий даромад солиғи қийматини аниқлаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.

1

2

3



4


http://fayllar.org
Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling