Мавзу: мустақиллик бу инсон қадр-қимматининг кафолатидир. Режа: Мустақиллик буюк неъмат


Download 29.34 Kb.
bet1/2
Sana03.02.2023
Hajmi29.34 Kb.
#1148611
  1   2
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ ТДИУ


МАЪРУЗА МАТНИ


МАВЗУ: МУСТАҚИЛЛИК - БУ ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИНГ КАФОЛАТИДИР.
Режа:
1. Мустақиллик - буюк неъмат
2. “Янги Ўзбекистон - халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси амалда


Мустақиллик - буюк неъмат
Жонажон Ватанимиз - Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 31 йил тўлди. Мустақиллик халқимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини руёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.
Мустақил йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Мустақиллик... бу сўзнинг қадри нақадар баланд, нақадар азиз! Шукрки, бугун ҳур ва озод юртда яшаяпмиз, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти кафолатланган. Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзли. Тонгимиз икки кафт орасидаги муборак дуолар билан бошланади. Хотиржам меҳнат қиламиз, баракага йўғрилган ҳар бир кунимизга беихтиёр шукрона айтамиз.
Бугун Ўзбекистоннинг ўз йўли бор, мақсади аниқ, эртаси бугунидан-да, нурли. Шиддат билан ривожланаётган мамлакатимиз равнақи ҳар бир соҳада ўз аксини топмоқда. Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистонда, айниқса, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Мустақиллик чин маънодаги эркинлик ва тинчлик, озод ва обод Ватанда фаровон ҳаёт кечириш бахту - саодати. Демак, шундай экан Ватан бу юксакликлар сари етаклайдиган илоҳий куч-қудрат манбаи. Муқаддас бойлик бўлмиш тинчлик, юксак фазилатлардан бағрикенглик, жаҳон ибрат олғуси буюк тарих, пок иймон-эътиқот, илмга таяниб иш тутиш ва улуғ келажакни яратиш каби маънавий юксалиш ғоялари жаннатмакон юртимиз чин маънодаги саодат маскани эканлигидан далолатдир.
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.
Дарҳақиқат, мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда.
“Мустақил” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида қарашимиз табиий, албатта. Чунки, фақат мустақил давлат ва мустақил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақил ҳам, ислоҳотлар ҳам инсоннинг яхши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиши учун зарур шароит яратди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини руёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
Аҳолининг кенг қатлами, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари билан ўтказилган амалий суҳбат ва муҳокамалар, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, тавсиялари ва шарҳларини ўрганиш, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш натижаси ўлароқ, 2017 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясидан кўзланган асосий мақсад - ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни
модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат эди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлат ва жамиятда содир бўлган кучли модернизация жараёни барча соҳада жадал суръатларда юксалишни юзага келтирди. Бу дунё ҳамжамиятининг ҳам юксак эътирофига сазовор бўлди.
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича Давлат дастурлари қабул қилинган ҳолда амалга оширилиб келинди.
Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш ҳақида сўз борганда, муҳим сиёсий жараён - Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга Мурожаатнома йўллаш институти жорий этилганини алоҳида кайд этиш лозим.
Умуман олганда, мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га якин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш борасида бир қатор маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 110 та самарасиз фаолият кўрсатаётган идоралараро органлар фаолияти тугатилди. 10 та янги вазирлик ва идоралар тузилиб, 6 та давлат функцияси хусусий секторга ўтказилди.
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари ва Президентнинг Виртуал қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Улар аҳоли билан бевосита мулоқотни, тезкор жавоб беришни ва жойларда муаммолар ҳал этилишини таъминлаб келмоқда. 2017 йилдан 2020 йилгача улар орқали 10,1 млн. мурожаатлар ўрганилиб ижобий ҳал этилган. 2017-2021 йилларда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган 5 млн. 780 мингдан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди, шундан 3 млн. 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг тўлик, ўз вақтида ва қонуний ўрганиб чиқилиши натижасида уларни қаноатлантириш даражаси ҳам йил сайин ошиб бормоқда.
Бюрократияга қарши курашиш натижасида давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 2 баробарга (167 дан 79 гача) қисқартирилди. 4 йил ичида «Ягона дарча» тамойили асосида тақдим этиладиган хизматлар сони 10 баробарга (16 дан 157 гача) ошди.
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун 5 та давлат дастури қабул қилиниб, уларни амалга оширишга 114 трлн. сўм ва қарийб 31 млрд. АҚШ доллари йўналтирилган. Ўзбекистонни ривожлантириш учун жами 118 та фунтаментал ғоя илгари сурилган. Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311 та қонун 2000 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, 3000 дан зиёд Ҳукумат қарорлари қабул қилинган.
2017–2020 йилларда республиканинг ташқи савдо айланмаси 1,4 баробарга ўсди, инфляция даражаси 18,8% дан 11,1% гача пасайди, олтин-валюта резервлари 26,4 млрд. доллардан 34,9 млрд. долларгача ошди.
Ўзбекистон барча экспорт қилинадиган товарлар ва хизматлар бўйича божхона божларини бекор қилди, экспорт ва лицензиялаш тартиби амалларини соддалаштирди, 60% импорт қилинувчи товарлар учун божхона божларининг «ноль» ставкаларини белгилади ва импорт божхона божлари ставкаларини 6,45% гача камайтирди. Ислоҳотлар натижасида кичик бизнес сектори сезиларли даражада ўсди.
2017–2020 йилларда Ўзбекистон дори-дармонлар ва тиббий мақсадли буюмлар учун 1618 млрд. сўм ажратди (1991-2016 йилларда 227 млрд. сўм бўлган). Улардан 61,6 млрд. сўм қисми онкологик касалликларни даволаш учун дориларга (1991-2016 йилларда 8,3 млрд. сўм), 217,4 млрд. сўм – гематология ва онкогематология учун дориларга (1991-2016 йилларда 2,8 млрд. сўм) йўналтирилган.
Халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар натижасида 2017–2020 йилларда 328 та янги мактаб барпо этилди ва 11 йиллик мажбурий мактаб таълими тикланди.
Мактабгача таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. 2016 йилда 5,2 минг болалар боғчалари фаолият юритган бўлса, 2020 йида улар 18,3 мингга етди (шу жумладан, давлат боғчалари сони 5 мингдан 6,2 минггача ошди). Болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши даражаси 2020 йилда 61% га етди, 2016 йилда эса 27,7% бўлган.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда: қамбағаллик даражаси 2000 йилдаги 28% дан 2020 йилда 11% гача қисқарди. Кам таъминланган оилалар болалар боғчалари учун тўловлардан озод этилган, кам таъминланган оилаларнинг болалари бўлган мактаб ўқувчилари мавсумий кийим билан таъминланмоқда.
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон биринчи марта диний масалалар бўйича «алоҳида хавотир уйғотувчи» давлатлар рўйхатидан чиқарилди. Қўшни давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалар мустаҳкамланиб, чегаралар ҳамда сув-энергетик ресурслардан фойдаланишга оид масалалар тартибга солинди.
Ҳозир Ўзбекистонда 86 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди (2016 йилда у 9 та давлат учун амал қилар эди), республикамиз халқаро рейтингларда бир нечта позицияга юқорироқ кўтарилди.
Ўзбекистоннинг мудофаа салоҳияти мустаҳкамланди: контракт асосидаги ҳарбий хизматчиларнинг улуши 68% гача ўсди (2016 йилда 37%), қўшинларнинг замонавий қурол-яроғ билан жиҳозланиши даражаси 5 баробарга ортди.
“Ҳаракатлар стратегияси” бугунги глобаллашув шароитида жаҳонда туб ўзгаришлар кечаётган мураккаб бир вазиятда, Ўзбекистон учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган муҳим миллий стратегик ҳужжати эканлиги амалда тўлақонли ўз аксини топди.


Download 29.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling