Мавзу: нақд пул муомаласини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш йўллари мундарижа


Download 87.18 Kb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi87.18 Kb.
#1580078
1   2   3   4   5
Bog'liq
dissertatsiya kril

Тадқиқотнинг предмети боʻлиб, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инструментлари ва тижорат банкларида нақд пул муомаласини такомиллаштириш жараёнида содир боʻладиган молия муносабатлари диссертатсион тадқиқотнинг предметидир.
Тадқиқотнинг мақсади. Оʻзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нақд пул муомаласини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Диссертатсия иши олдига қоʻйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
– нақд пул муомаласи ва пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан тавсияларни шакллантириш;
– Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш;
– Оʻзбекистонда пул муомаласини тартибга солиш сиёсатининг иқтисодий оʻсишга таъсирини аниқлаш;
– хорижий мамлактларнинг нақд пул муомаласи сиёсати боʻйича тажрибаси ва улардан Оʻзбекистонда фойдалниш имкониятларини аниқлаш;
– Иқтисодиётни тартибга солишда пул муомаласига доир сиёсатни амалга ошришдаги мавжуд асосий муаммолар ва уларни ҳал этиш ёʻллари аниқлаш;
– ривожланган хорижий мамлакатларда Марказий банкларининг тажрибаларини оʻрганиш асосида Оʻзбекистон Республикаси нақд пул муомаласини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Мазкур магистрлик диссертатсияси ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши Оʻзбекистон Республикаси Марказий банкининг самарали нақд пул муомаласига доир сиёсатини олиб боришда ҳамда уни амалга ошириш ёʻлларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мавзу боʻйича қисқача адабиётлар таҳлили. Нақд пул ва пул муомаласи сиёсатнинг иқтисодий моҳияти ҳамда уни амалга оширишнинг назарий ва амалий асослари хорижлик иқтисодчи олимлар жумладан, Д. Юм, И. Фишер, Моисеев С2 , Э. Долан3 , Д. Кейнс, Й. Тинберген, Д. Тобин, М. Фридмен, Р. Лукас, Т. Сарджент, Р. Манделл, Ф. Кидленд, Э. Прескотт, Б. Эйченгрин, Ф. Мишкин4 , Г. Менкъю5 , П. Кругман, Б. Бернанке6 , Р. Шиллер, Дж. Тейлор, К. Рогофф, шунингдек таниқли рус иқтисодчилари А.В. Улюкаев, Г.Г. Фетисов, О.И. Лаврушин, С.Р. Маисеев, Хейне Пол7, С.М. Дробишевский, П.В. Трунин, А. Кудрин, С. Дубинин каби хорижлик олимлар томонидан тадқиқ этилган ва муҳим илмий-амалий хулосалар шакллантирилган.

Download 87.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling