Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


Кимё саноати корхоналарида экспорт фаолияти ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 1.21 Mb.
bet7/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
кимё дип

2.2 Кимё саноати корхоналарида экспорт фаолияти ва унга таъсир этувчи омиллар.


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида юртимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, телекоммуникация ускуналари, компютер техникаси, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари, жаҳонга машҳур матолару, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларга дунё ҳавас қилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганига қарамасдан, дунйодаги саноқли мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши кейинги ўн бир йил давомида 8 фоиздан зийод бўлиб келмоқда. Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида жаҳон миқёсида савдо-сотиқ ишлари суръати сезиларли даражада сустлашгани, экспорт қилинадиган энг муҳим товарларга нисбатан ташқи талабнинг камайиши ва нархларнинг пасайишига қарамасдан, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ижобий салдога эришганини алоҳида таъкидлади. 

Дарҳақиқат, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи туширилган маҳсулотларимиз дунё бозорларидан мустаҳкам жой олди. Корхоналаримиз жаҳонга қарийб барча турдаги товарларни - озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш материаллари, замонавий техникаларгача таклиф этмоқда. Халқаро андозалар асосида ишлаб чиқарилаётган бу маҳсулотлар юксак сифати билан хорижлик истеъмолчиларга манзур бўлмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан маълум қилишларича, 2015 йилда мамлакатимиздан экспорт қилинган жами маҳсулотларда хизматлар - 24,5 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари - 10,2, қора ва рангли металл - 6,4, пахта толасининг улуши - 5,7, кимё саноати маҳсулотлари - 4,8 фоизни ташкил этган. 

Биргина қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон умумий қиймати беш миллиард доллардан зийод озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан ошди. Бугунги кунда мамлакатимиз саксондан ортиқ давлатга 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилаётир. 

Бугунги кунда чет эл инвестицияларини кенг кўламда киритиш ва жаҳоннинг энг илғор технологияларини жорий этиш эвазига мамлакатимиз иқтисодиёти кундан-кунга барқарорлашиб ва баркамоллик касб этиб бормоқда. Шу аснода бизнинг фойдаланилмаётган катта имкониятларимиз мавжудлиги ва бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада жонлантиришимиз лозимлигини ҳам таъкидлашимиз ўринли бўлади. Бизда қидириб топилган ва захираси аниқланган фойдали қазилмалар конларининг сони 1000 га яқинлиги ва уларнинг имконияти 970 млрд доллардан ошиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг бой табиий ва минерал хомашё базаси ҳамда ноёб ёнилғи-энергетика ресурсларига эгалиги кимёвий ва қайта ишлаш саноати истиқболларини янада порлоқ қилади. Қидириб топилган газ захиралари 2 триллион кубометрга яқин, кўмир – 2 млрд тоннадан ортиқ, 160 дан кўпроқ нефть конлари мавжудлиги ва мис, қўрғошин, рух, вольфрам ҳамда қимматбаҳо рангли металларнинг 15 дан ортиқ турларини саноат миқёсида ишлаб қазиб олиш имкониятлари бу фикрни тасдиқлайди.



Шу билан бир қаторда кимё ва қайта ишлаш саноатининг бетўхтов юксалиб бориши бир қатор ижтимоий, иқтисодий, экологик ва методологик вазифаларни келтириб чиқаради. Булар орасида қуйидагилар энг муҳим ҳисобланади: 1. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳит билан уйғунлигини таъминлаш. 2. Кимёвий технологиянинг муҳофаза имкониятларидан кенг фойдаланиш. 3. Барча турдаги ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва зарур ҳолларда уларни муқобили билан алмаштириш. 4. Илғор ва жаҳон андозаларига мос келадиган технологик регламентларни яратиш ва ишлаб чиқариш амалиётига киритиш. 5. Чиқитсиз ва чиқиндисиз ишлайдиган корхоналар барпо этиш, мавжуд чиқит ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали усул ва методларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ этиш. 6. Озиқбоп хомашёларнинг ноозиқ турдагиларига алмаштирилишига эришиш. 7. Фан ва технология ютуқларидан фойдаланишда соғлиқни сақлаш, энергия ва хомашёни тежаш, озиқ-овқат захирасини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик каби йўналишларни биринчи галда ҳисобга олиш кабилар.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling