Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари
-Расм. Саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятларини ошириш йўналишлари
Download 1.21 Mb.
|
кимё дип
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда инвестицион фаолият истиқболлари.
-Расм. Саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятларини ошириш йўналишлари
Шу билан бирга кимё саноати экспорт салоҳиятини ошириш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсати ўтказиш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига, шунингдек иқтисодиёт бошқа тармоқларининг рақобатбардошли кимёвий маҳсулотларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ҳамда уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш; тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатбардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг ҳар йилги баланслари ишлаб чиқилишида қатнашиш; минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ҳар йилги ярмарка савдолари ўтказилишини ташкил этиш; хорижий ва Ватанимиз инвесторларини жалб этган ҳолда кимё саноати корхоналарини чуқур ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш; менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. 3.2. Кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда инвестицион фаолият истиқболлари. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлардан, вақтдан ва имкониятлардан самарали фойдаланишга, мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиқиб бойликларни самарали жойлаштиришга ва шу йўл билан республика иқтисодиётини кўтаришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига, рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали фойдаланишга қаратилган. Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча шакллари мавжуд. Улар қуйидаги чизмада акс эттирилган (-чизма)
Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling