Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари
-жадвал Вилоятларнинг етакчи тармоқлари ва потенциал инвестиция таклифлари
Download 1.21 Mb.
|
кимё дип
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вилоятлар Мавжуд етакчи ва илғор тармоқлар Хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган устувор тармоқлар
- Инвестициялар хажми (млн АҚШ долл.) Андижон
- Қорақалпоғистон
- Тошкент шаҳри
- Тошкент вилояти
-жадвал
Вилоятларнинг етакчи тармоқлари ва потенциал инвестиция таклифлари
Манба: www.uzinfoinvest.uz. Ҳудудлардаги инвестицион муҳитини шакллантиришнинг ҳозирги босқичи иқтисодий ўсиш йўлига ўтиб олиш билан изоҳланади. Бундай ўсиш алоҳида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этадики, у тараққий этган мамлакатлар тажрибасига, инвестиция ресурслари ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш сифатида маблағлардан фойдаланишнинг мавжуд имкониятларига таяниши лозим бўлади. Чет эл инвестицияларини жалб этмай туриб, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш мумкин эмас. Ҳудудлар инвестиция жараёнларини изга солиб туришнинг иқтисодий асосларини яратиш, ишлаб чиқилган сиёсатни амалга оширишга имкон туғдирувчи шарт-шароитни таъминлаш инвестиция сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, ҳудудларда қулай инвестицион муҳит яратишга айнан шу йўл билан эришиш мумкин. Республика ҳудудида инвестиция муҳит билан ўзаро боғланган амалга ошириш жараёнига қаратилган субъектлар таркибий ўзгартиришлар стратегияси маъносини чуқур англаб олишлари, глобаллашув, иқтисодиётларнинг халқаро рақобат ва ўзаро ҳамкорлиги натижаларини, мамлакат ҳудудлари тараққиёти ва ҳудудлар корхоналарининг халқаро бозорларга чиқиш истиқболларини олдиндан кўра билишлари керак. Буларнииг ҳаммаси инвестицион муҳитни фаол таъминлашда ишлаб чиқиш, танлаб олиш, амалга ошириш ва уларни ички манбалар ҳамда ташқаридан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш истиқболларини белгилашда асосий ўринда туради. Худудларда инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги йўналишлардан фойдаланиш лозим: Худудларда илмий асосланган ижтимоий ва иқтисодий стратегияга эга бўлиш. Бу стратегия узоқ истиқболга мўлжалланган бўлиши лозим. Худудлар бошқарувида инвестицион ва амортизацион, илмий-техникавий, молия-кредим, солиқ сиёсатига эга бўлиш. Фан ва техника ривожининг айрим йўналишлари ривожининг устун ривожланиши буйича белгиларга эга бўлиш; Барча турдаги хўжалик субъектларининг инвестицион фаолият учун қулай шароитлар яратиш; Инвестицион фаолият соҳасида яхши меъёрий базага эга бўлиш. Худудлар хусусиятларидан келиб чиқиб, инветистицион фаолиятини амалга ошириш. Инвестициялардан фойдаланишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш. Улардан самарали фойдаланишни кузатиш. Инвестицияларни иқтисодий асослаш ва режалаштириш буйича услубий қўлланма ва кўрсатмаларни яратиш ва барча раҳбар ходимларни улар билан таништириш. Худудлар лойиҳасини яратиш ва таҳлил қилиш билан шуғуллана олувчи ташкилот ва мутахассисларга эга бўлиш. Иқтисодиётнинг инвестицияга бўлган талаби, инвестицияга йуналтириладиган маблағларнинг етишмаслиги инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланишни тақазо этади. Чунки қўйилган капитал маблағидан самарали фойдаланиш натижасида кўпроқ фойда олиш мумкиндир. Халқаро капитал ҳаракатнинг иқтисодий самарасини кўрсатиш учун, капитал қўйилмалардан олинадиган фойда турли мамлакатларда турлича деган тасаввурдан келиб чиқиш зарур. Жаҳонда икки мамлакат мавжуд деб хисоблайлик. I мамлакат АК микдорда, II мамлакат АК' микдорда капиталга эга. Иккала мамлакатнинг умумий капитали КК' га тенг. S1 ва S2 тўғри чизиқлар I ва II мамлакатларда қўйилган капитал хажмига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш хажмини ўсишини акс эттиради. Агар халқаро капитал ҳаракати мавжуд эмас деб фараз қилинса I ва II мамлакатлар ўз капитал маблағларни мамлакат ичкарисида сарфлаб даромад олади (I мамлакат КС хажмида, II мамлакат К'D хажмда). I мамлакатнинг ўз капитали ёрдамида ишлаб чиқариш ҳажми сегментларининг йиғиндисига тенг бўлиб, булардан капитал эгаларининг фойдаси га тенг булади, қолгани эса ер ва меҳнат каби бошка ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. II мамлакатнинг ишлаб чиқариш хажми га тенг бўлиб, бундан капитал эгаларининг фойдаси , қолгани эса бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. KC f
Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling