Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари
Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини оширишда маркетинг тамойилларидан самарали фойдаланиш
Download 1.21 Mb.
|
кимё дип
3.3. Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини оширишда маркетинг тамойилларидан самарали фойдаланиш
Халқ хўжалигининг иқтисодий ўсишида давлатлараро ташқи иқтисодий муносабатлар муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги шароитда Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ва фан-илм-техника тараққиётига таъсир этувчи асосий омилларнинг бири ҳам ташқи иқтисодий муносабатлардир. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг ички жараёнига ва халқаро меҳнат тақсимотига таъсир кўрсатади. Ташқи иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва бу йўналишдаги ишларни фаоллаштириш давлатнинг бошқа давлатлар билан иқтисодиётнинг барча шаклларидаги муносабатларни ривожлантиришга, яъни савдо, халқаро ҳамкорликда ишлашнинг барча тизимларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, уларни модернизациялаштириш, янги техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, сиёсий, маданий, илмий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларни олиб бориш имкониятларини яратади. Бугунги кунда аҳамиятли масалалардан бири республиканинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва жаҳон бозорида аҳамиятли ўрин эгаллашдан иборат. Бунинг учун барча зарур шарт-шароитлари яратилган. Миллий бойликларимиз пахта, ипак ва улардан ишлаб чиқиладиган маҳсулотлар, озиқ-овқат, сабзавот-полиз, мева, энергетика, нефть ва газ, рангли металлар каби ресурсларимиз мамлакатимиз экспорти учун бир қатор имкониятларни беради. Улар асосида мамлакатимизни янада ривожлантириш, янги корхоналарни ташкил этиш, ҳамкорликда ишлашни кучайтириш ва юксалтириш зарур. Унда, аввалам бор, изланишлар, илмий тадқиқотлар, ўрганишлар, ҳар қандай давлатнинг ички ва ташқи бозорларини, ундаги талабларни ўрганиш катта аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиётида ҳар қандай корхонанинг маркетинг хизматларини йўлга қўйиш, маркетинг хизматлари негизида иқтисодий муносабатларни, бозор талаб ва таклифларни ўрганиш амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: – маркетингнинг аҳамиятини очиб бериш; – халқаро иқтисодий муносабатлардаги ўрнини аниқлаш; – корхоналарнинг ташқи бозорга чиқиш усулларини ўрганиш ва танлаш; – корхоналарнинг ташқи бозорда халқаро маркетинг хизматларининг асосий турларини таҳлил этиб боришдан иборат. Бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатларда маркетинг ва замон талабидаги менежмент бошқарув тизимлари шакллантириб борилади. Зеро, маркетинг ва менежмент ўзаро боғлиқдир. Маркетинг – маълум бир вазифани бажаради ва асосли принципларга таянади. Маркетинг бажарадиган вазифалар ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳажми, товарларнинг турлари, бозордаги талаб ва эҳтиёжларга қараб аниқланади. Лекин барча ҳолатда маркетинг учун умумий бўлган вазифалар қуйидагилардан ташкил топади: – маркетингни амалга ошириш билан боғлиқ бозор шароитлари, ҳолати ва муаммоларни таҳлил этиш; – истеъмолчиларнинг талабларини таҳлил этиш; – товар ва уларнинг ассортиментини режалаштириш; – сотишни режалаштириш; – товар ҳаракатини, сотишни ташкил қилиш ва уни бозорга олиб чиқиш; – баҳони режалаштириш; – корхонанинг товар ёки хизмат учун ижтимоий жавобгарлигини таъминлаш; – маркетинг хизматини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат этиш. Маркетининг аҳамиятли ва асосли принциплари мавжуд ва улар: 1) бозорга киришдан олдин аниқ мақсадга, яъни фойда олишни ёки етакчиликни қўлга киритишни эътиборга олиши шарт; 2) бозор талаблари, яъни бозор конъюнктураси бўйича кенг, тажирибали илмий-амалий изланишлар олиб бориш; 3) бозорларни сегментлаш, ўзига макан излаб топиш; 4) танланган бозорда узоқ муддат барқарор хизмат кўрсатишни режалаштириш; 5) бозор шарт-шароитларидаги ўзгаришларга мослашиш; 6) инновацион хизматлар олиб бориш (юритиш), яъни ўзининг хизмати, маҳсулоти, ишлаб чиқариш технологияси, бошқариш тизими ва усулларини мустаҳкамлаб, янгилаб боришга интилишдан иборат. Маркетинг вазифаларини белгилаш ва принциплари асосида бозорни ўрганиш, ташқи бозорларга чиқиш, у асносида халқаро муносабатларни ўрнатиш ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни экспорт қилиш билан давлатнинг салоҳиятларига, уларни инобатга олиб ишлаб чиқилган маркетингли стратегик режа, дастурларга ҳам боғлиқ. Маълумки мамлакатимизда йиллар давомида амалга оширилиб келаётган ишлар натижасини кўриб, таҳлил этиш, улардан хулосалар чиқарган ҳолда келажак режаларини белгилаш, юқори ишлаб чиқариш орқали миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш, сиёсий ва иқтисодий мустақиллигимизни такомиллаштириб бориш давлатимизнинг куч-қудратига, имконият ва салоҳиятимига таянган ҳолда стратегик ривожлантириш дастурлар ишлаб чиқилади. Шу маънода салоҳият тушунчасига тўхталиб ўтсак: Салоҳият сўзи лотин тилида potentia - имконият, куч-қувват, қудрат, яратиш имкониятлари деган маънони беради. Луғат ва қўлланмаларда, у мавжуд бўлган ва ҳаракатга келтирувчи, маълум бир мақсадларга эришиш учун фойдаланиш ва ишлатиш мумкин бўлган воситалар, жамғарма ва захиралар, манбалар, – деб келтирилади. Кадрлар салоҳияти – маълум бир инсонга (шахсга) нисбатан айтилган қобилияти, маҳорати, билим ва малакасини билдирса, мамлакат салоҳияти деганда эса, унинг минтақанинг ижтимоий-иқтисодий томонлари, қудрати, миллий бойлиги тушунилади. Масалан, кадрлар сиёсатида билими, малакаси, мутахассисслиги, тажриба ва кўникмалари, маҳорати, қобилиятга эга бўлган кадрлар тушунилади. Иқтисодий салоҳият – жамиятнинг ишлаб чиқариш, яратиш қобилияти англатди. Бу қобилият ишлаб чиқариш ресурсларининг сони, миқдори ва сифатини белгилайди. Иқтисодий салоҳият миллий бойликнинг негизини ташкил этади. Иқтисодий салоҳият 4 унсурдан (элементдан) иборат. Ҳар қандай мамлакатнинг салоҳиятини белгилашда маркетингнинг SWOT усулидан фойдаланган ҳолда таҳлил этиш билан баҳо бериш оддий ва самарали усуллардан ҳисобланади. Иқтисодий салоҳиятнинг муҳим мезони бу – меҳнат салоҳиятидир. Бу эса глобал ва асосий ечим талаб этадиган муаммолардан бири. Ҳар қандай вазиятда меҳнат кучи, инсон омили барчасига таъсир этувчи омиллардан бири. Меҳнат салоҳиятини баҳолашда маркетинги тадқиқотини олиб боришда, иш ўринларига бўлган эҳтиёж (зарурлик), меҳнат бозоридаги иш кучи, унга бўлган талаб ва таклиф, унинг баланси, демографик ҳолат, миграция жараёнларига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омиллари ва принциплари, иқтисодиётдаги ўзгаришлар, саноат, инфратузилма, инвестиция, монетар ва фискал сиёсат чора-тадбирларининг таъсирларини таҳлил этиш асосида белгиланади ( -жадвал). Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling