Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари
- жадвал. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари кўрсаткичларига прогноз, минг одам
Download 1.21 Mb.
|
кимё дип
- жадвал.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари кўрсаткичларига прогноз, минг одам
Бугунги кунда мамлакатимизда автомобилсозлик, нефть-газ, кимё саноати, замон талабидаги қурилиш материаллари, темир йўл, уй хўжалиги, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва енгил саноат каби тармоқлари изчил ривожланмоқда. Энергетика мустақиллигини таъминлашда нефть ва газни қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш дастурига кўра юқори технологияларга эга бўлган чет эл компаниялари билан биргаликда, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (“Текнип”, Франция) ва Шўртангаз кимё мажмуаси (АББ) ишга тушурилди. Шунингдек, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ қайта таъмирланди. Газ-кимё тармоқларининг яратилиши табиий газни қайта ишлаб чиқаришнинг турдош тармоқларини, янги ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш имкониятларини юзага чиқарди. Мамлакатимизда саноатнинг ривожланиши, уларда янги иш ўринларини яратиш меҳнат бозоридаги талабни қондириш имконини бермоқда. Аҳолининг маълум қисми саноат тармоқларида иш билан банд. Унинг ривожланиши республиканинг табиий ресурсларнинг катта салоҳиятига эгалигига ҳам боғлиқ. Ҳозирги кунда республикамизда 30 та олтин кони аниқланган. Улардан энг каттаси Мумунтаў. Шунингдек, республикада 34 турдаги минерал хом ашёнинг 850 дан ортиқ конлари очилган. Углеводород хом ашёсининг умумий захираси, яъни газ-1828 млрд. м3; газ конденсати – 136 млн. тонна; нефть – 103 млн. тоннага тенг. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 20 дан ортиқ қазилмаган кўмир конлари мавжуд. Уларнинг захираси 3499 млн. тонна, Ангрен кониники эса 1885 млн. тоннани, унинг 35 га яқин қисмини қимматли ва рангли металлар кони, уларнинг базасида 16 дан ортиқ тоғ кон саноати корхоналари ишлаб турибди. Минерал сув захирасининг 1 суткадаги ҳажми 8208 минг м3ни ташкил этади. Ҳозирда аниқланган минерал сувларнинг 32 та манбасида 10 дан ортиқ дам олиш, даволаниш ўринлари, курортлар ташкил этилган ва минерал сувларни қуйишда 10 дан ортиқ корхоналар хизмат кўрсатиб келмоқда. Корхонанинг ички ривожланиш шароитлари унинг ишлаб чиқариш, ресурслари, хом ашё, сотув-экспорт, сотиб олиш-импорт имкониятларига боғлиқ. Корхона ўзининг ички имкониятлари ва салоҳиятини ўрганишда қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишларини амалга оширади: 1. Корхонанинг молиявий ва иқтисодий ҳолатларини таҳлил этиш. Унда дастлаб корхона активлари, асосий ишлаб чиқариш фондлари, ишлаб чиқариш қуввати, шунингдек, бино, иншоот, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари, уларнинг қуввати, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасининг ривожланиш даражаси, корхонанинг чет эллардаги бўлимлари, корхонанинг улуши, географик жойлашуви, қўшимча корхона, акциядорлик жамиятнинг устав капиталдаги улуши билан баҳоланади. 2. Товар ассортименти. Бунда ҳар бир товарнинг тури ёки гуруҳи бўйича сотиш, жами ва соф фойда кўрсаткичлари аниқланади. Ҳар бир товар гуруҳининг сифати ва техник кўрсаткичлари бўйича баҳоланади. 3. Корхоналарнинг моддий-техник базасини баҳолашда унинг энергия, хом ашё материаллари билан таъминланиши, уларни етказиб беришнинг барқарорлиги, ишончлилиги, тартиб-интизом, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга сарфланадиган энергия, материаллар кабиларни камайтириш йўллари таҳлил этилади. 4. Корхонанинг ташқи бозордаги стратегиясини таҳлил этиш. Бунда стратегик мақсад сифатида маркетинг дастури ишлаб чиқилиб, улар асосида ҳар томонлама чуқур таҳлиллар олиб борилади. Ҳар қандай мамлакат ва корхонанинг илмий-техник салоҳиятини аниқлашда маркетинг уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишларида рақобатбордошлик, экспортбоплиги, ишлаб чиқариш - сотиш имкониятларини баҳолашга эришиш имконини беради. Шу билан биргаликда кимё саноатини ривожлантиришда маркетинг тамойилларидан самарали фойдаланиш зарур. Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. кичик тадбиркорлик корхоналарида маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб чиқиши лозим. 12-расм. Кимё саноати корхоналарида маркетинг тамойиллари. Демак, умумий ҳолда маркетингнинг асосий тамойиллари – бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан иборат. Кимё саноати корхоналарда маркетинг тамойили асосида ишлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, тадқиқот ишларининг самарадорлиги қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилганда ошади: бозор сиғимини аниқлаш, бозор "овқати" (озиғи) ни топиш; ҳаридорлар амалиётини, мотивларини, уларнинг ҳулқ-атворларини тақлил қилиш; сотишнинг умумий шартларини таҳлил қилиш ва уни прогнозлаш; рақобатчиларни, улар стратегияси ва тактикасини ўрганиш; бозордаги рақобатнинг ўзини таҳлил қилиш. Бозор ўлчамларини аниқлаш, фирма ўзининг ҳар бир товари учун бозорнинг айнан қайси қисмини эгаллаганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу товар ассортименти ва сотиш дастурини режалаштиришда қўл келади. Амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алоҳида товарлар бозори кучсиз рақобатнинг мавжудлиги билан фарқланиши мумкин. Лекин бу нарса фирма рақобатчилари фаолиятини ўрганиш керак эмас дегани эмасдир. Кимё саноати корхоналарида маркетингнинг асосий принциплари ишлаб чиқариш якунларини истеъмолчиларнинг ҳақиқий эқтиёжлари ва ҳоҳишларига боғлиқ бўлиб, бундан қуйидаги бир қатор принциплар келиб чиқиши лозим: 1. Бозорни билиш керак, мазкур товар (хизмат)га истеъмолчи талабини ҳар томонлама ўрганиш, олинган ахборотни ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш қарорларини қабул қилиш жараёнларидан фойдаланиш. 2. Ишлаб чиқаришни бозор талабларига иложи борича мослаштириш ва бу орқали корхонанинг самарали фаолият юритишини ошириш. Истеъмолчи кутаётган товарни ишлаб чиқариш, яъни сотиладиган маҳсулот чиқариш. 3. Корхона учун зарур бўлган йўналишларини шакллантириш мақсадида барча воситалар ёрдамида бозорга ва истеъллол талабига таъсир кўрсатиш. 4.Маркетинг изланиши натижасида юзага келган масалаларни ҳал этилишига ижодкорлик билан ёндошишни ривожлантириш ва рағбатлантириш. 5. Истеъмолчини тўла қондирадиган миқдорда товарни, зарур вақтда, зарур жойга етказиб бериш. 6.Илмий изланиш - ишлаб чиқариш - сотиш - сервис жараёнини мақсадли бошҳарилишини таъминлаш. 7. Янги, айниқса юқори сифатли маҳсулотни бозорга чиқарили-шида кеч қолмаслик. 8.Бозорни нисбатан бир жинсли истеъмолчилар бўйича гуруҳларга ажратиш (бозорни сигментлаштириш) ва корхонанинг имкониятига мос келувчи бозор сигментини мўлжаллаб иш юритиш. Замонавий маркетинг тамойилларида бозорни ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Бозорни ўрганишдан асосий мақсад, унинг конюктурасига (ҳолатига) баҳо бериш ва ривожланиш истиқболини ишлаб чиқишдан иборат. Бундай дастурнинг бажарилиши кўп омилларга боғлиқ, шунга қарамай бозорни ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлилни қуйидагича бошлаш лозим: Товарни ўрганиш: рақиблар товарларига қараганда янгилиги ва рақобатбардошлиги; унинг маҳаллий қонунчилик, тартиб ва қоидалар талабига тўғри келиши; ҳозирги ва бўлажак харидорлар эҳтиёжларини қондира олиш қобилиятлари; харидорлар талаблари ва давлат ҳужжатлари асосида модификациялаш ва ҳоказо. Харидорларни ўрганиш: товарнинг асосий харидорлари ва уни ишлатиш усуллари: товарнинг қайси белгилари уни сотиб олишга мажбур қилмоқда; харидорларнинг хатти-ҳаракатларини шакллантирувчи омиллар, эҳтиёжлари яқин келадиган харидорлар (сегментлар)ни ажратиб олиш имконияти ва уларнинг сони ва таркибини баҳолаш; қондирилмаган талаблар; харидорлар талабига фан-техника ютуқлари таъсири. Бозорнинг умумий ҳолатини ўрганишда, унинг географик жойланиши, ҳажми, товарлар ва фирмалар таркиби, рақобатнинг шиддати, конъюнктураси ва унинг истиқболига аҳамият берилади. Бозор ва энг аввало бутун бозор конюнктурасини комплекс тадқиқ этиш, ишбилармон доиралар фикрича, бизнесменга хатоларга йўл қўймаслик, хўжалик масалаларида бир қарорга келишда таваккалчиликни камайтиришга ёрдам берадиган муҳим омил ҳисобланади. Иқтисодий конюнктура тадқиқоти товар айирбошлаш соҳалари ва уларнинг такрор ишлаб чиқариш жа раёни бошқа босқичлари билан ўзаро алоқаларини ривожлантиришнинг умумий қонуниятларини ўрганиш билангина чекланмайди, балки у ёки бу товар бозорида таркиб топган аҳволни ҳар томонлама чуқур таҳлил этишга, юз бериши мумкин бўлган вазиятни олдиндан тахмин қилишга қаратилгандир. Товар бозори ўзида, биринчидан, муайян товарни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги, иккинчидан, ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи гуруҳлар ичидаги иқтисодий алоқалар тизимини акс эттиради. Биринчи хил алоқаларнинг асосий шакли харид қилиш ва сатиш, иккинчи шакли эса ўзаро рақобатдир. Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг мохиятини очиб берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Кимё саноатида маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб чикиши лозим: истеъмолчиларга нима керак бўлса ушани ишлаб чиқариш керак; бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш; товар ишлаб чиқаришни эхтиёж ва талабни тадқиқ қилгандан сўнг ташкил этиш керак; фирмани ишлаб чиқариш-экспорт фаолиятининг охирги натижаларига концентрлашганини кучайтириш; маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг дастурини шакллантиришга олиб келувчи қўйилган мақсадларга эришиш учун комплекс ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш; товарни истеъмолчига силжитишни барча бўғинларини маркетинг билан қамраб олиш мақсадида бир вақтни ўзида мақсадли йўналтирилган таъсир асосида бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш стратегия ва тактикасини қўллаш; корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар ҳулк-атворини башорат қилиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш асосида самарали коммуникацияни узоқ муддатли истиқболига мўлжал олиш; товарни яшаш даврини барча босқичларини ишлаб чиқариш ва товар тақсимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш; ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи эканлигини эслаш; талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни тармоқлараро кооррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш; товар бозори ёки фирма имиджи (обрўйи) ва рақобатли афзалликни қидириш ва шакллантириш жараёнида аниқ ҳолатда агрессивликка, хужумкорликка, фаолликка интилиш, умумий ҳолда маркетингнинг асосий тамойиллари – бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан иборат. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling