Мавзу: Наманган вилояти кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари


Download 1.21 Mb.
bet15/18
Sana09.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1448573
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
кимё дип

Э -иқтисодий самара;
Д- қўйилган капиталдан даромад;
К- қўйилган капитал суммаси.

Иқтисодий самарадорлик қўйилган инвестициядан олинган фойда, даромадни қўйилган капитал суммасига бўлиш орқали топилади:





(5.)

бу ерда:


Э1 - иқтисодий самарадорлик;
Иф - инвестициядан фойда;
К - қўйилган капитал.
Мамалакат иқтисодиёти миқёсида инвестициянинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи мамалактда яратилган ялпи миллий маҳсулот микдорини мамалакт миқёсида киритилган инвестици миқдорига бўлиш орқали топилади.





(6)

бу ерда:
Э - иқтисодий самарадорлик;
ЯММ -ялпи миллий даромад;
К- ЯММни яратиш учун қўйилган капиталнинг суммаси.

Иқтисодий самара вақт функцияси ҳисобланиб, бошланишида у салбий кўринишда бўлади, чунки қўйилган капиталдан ҳали даромад олинмаган бўлади. Вакт утиши билан капитал кайтими булган сари даромад орта боради ва бу ижобий натижага эришилади, яъни қўйилган капиталдан олинган даромад вакт ўтган сари қўйилган капитал микдоридан орта боради.


Қўйилган капиталдан олинган даромад вакт утган сари қўйилган капиталга тенглашади. Бу давр инвестицияни коплаш даври деб аталади. Бу кўрсаткич иқтисоднинг ишлаб чикариш сохасига қўйилган капитал қўйилманинг самарадорлигини курсатади. Инвестицияни коплаш даври кичик бизнес сохасида 2-3 йил, узоқ муддатли қўйилмалар эса 10-15 йилгача давом этади. Капитал қўйилмаларни қоплаш даврининг нормативлари деган тушунча мавжуд булиб, бу иқтисодиёт тармоқларида қўйилган капитал қўйилмаларнинг қоплаш даврининг ўртача миқдори деб тушунилади. Ўрта ҳисобда инвестицияни қоплаш даври қилиб иқтисодиётда 6-8 йил деб қабул қилинган.
Инвестициянинг миллий даромаддаги ҳиссаси инвестиция нормаси деб аталади. Бу куйидаги формула асосида хисобланади;





(7.)

бу ерда:


ЯИН- ялпи инвестиция нормаси;
ЯИС- ялпи инвестиция суммаси;
ЯММ- ялпи миллий даромад.

Инвестициявий лойиҳанинг (ИЛ) тижорат (молиявий) самарадорлиги–бу, ушбу ИЛ-ни юзага келтирувчи лойиҳани, унинг иштирокчилари мақсадлари ва манфаатларига мувофиқлигини акс эттирувчи категориядир.


Самарадорлик қуйидагича бўлиши мумкин:
- лойиҳанинг умумий самарадорлиги;
- лойиҳадаги иштирок самарадорлиги.
Лойиҳанинг умумий самарадорлиги иштирокчилар учун улар­нинг манфаатдорлигини аниқлаш ва молиялаштириш манбаларини излаш мақсадида баҳоланади. Самарадорликнинг ушбу тури қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
- лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги;
- лойиҳанинг тижорат самарадорлиги.
Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ИЛ амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий натижаларини ҳисобга олади.
Тижорат самарадорлиги кўрсаткичлари эса, ушбу лойиҳани амалга ошираётган иштирокчи учун молиявий натижаларни ҳи­собга олади. Бунда ушбу иштирокчи лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган барча харажатларни кўтариши ва лойиҳа натижала­ридан тўла фойдаланиши кўзда тутилади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling