Уссурия нок уруғи ниҳолларига пайванд қилинган нок навларининг тутиш фоизи ўртача 96% ни, ўрмон (лесной) нокниҳолларига куртак пайванд қилинганлари 92% ни ташкил қилди. Бу икки пайвандтагда нок навлари жуда яхши тутади ва кучли ўсади. Уссурия ноки ўрмон нок турига нисбатан бўйчан ва серҳосиллиги билан ажралиб туради ва маҳаллий нок боғини яратишда жуда муҳим пайвандтаг ҳсиобланади. Бу икки пайвандтагда нок навлари жуда яхши тутади ва кучли ўсади. Уссурия ноки ўрмон нок турига нисбатан бўйчан ва серҳосиллиги билан ажралиб туради ва маҳаллий нок боғини яратишда жуда муҳим пайвандтаг ҳсиобланади. Уссурия нок уруғ ниҳолига куртак пайванд қилиб ўстирилган 28 яшар нок дарахтидан олинган ҳосил 380 килограммни, ўрмон нок ниҳолига пайванд қилинган бир дона катта ёшдаги дарахтдан олинган ҳосил 260 килограммни ташкил қилган. Қорақалпоғистон шароитида юқорида номлари қайд қилиб ўтилган пайвандтагларда тавсия этилган нок навларини кўплаб кўпайтириб, Республика хўжаликларида катта майдонларда экиш тавсия этилган. Республиканинг асосий зоналаридаги деярли ҳамма меватурлари учун чидамли, тупроқ шароитига мослашган пайвандтаглар аниқланиб улар ишлаб чиқарилган ва тавсия этилди. Шу билан бирга кейинги йилларда Республикамизнинг кўпчилик вилоятларидан ҳамдачет мамлакатлардан ҳам бирмунча истиқболли пайвандтаглар келтирилиб улар ҳар хил шароитларда синаб кўрилмоқда. Улардан айримлари ажратиб олиниб кўчатчилик хўжаликларида кўпайтириш ишлари ривожланди. Шу билан бирга кейинги йилларда Республикамизнинг кўпчилик вилоятларидан ҳамдачет мамлакатлардан ҳам бирмунча истиқболли пайвандтаглар келтирилиб улар ҳар хил шароитларда синаб кўрилмоқда. Улардан айримлари ажратиб олиниб кўчатчилик хўжаликларида кўпайтириш ишлари ривожланди. КЎЧАТ ТАНЛАШ - Нормал нок кўчатлари баландлиги 1,5– 1,8 метр бўлиб, тиним даврида бўлиши зарур. Илдиз бўғизидан (пайванд қилинган жой) 60-80 см баландликда 30 см дан узун бўлган бир неча лидер шохдан учдан бирига тенг ён шоҳлардан шаклланган бўлиши, касаллик ва зараркунандалардан, илдиз ва устки қисми механик шикастланишдан ҳоли, илдиз қисми кўп томирли нав тозалиги 100% бўлган кўчатлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |