Мавзу номи ва режаси I. Кириш
Download 406.29 Kb.
|
33 13 AHMADJONOV E
II.Асосий қисим
Шахар электр тармоқларида кучланиши 1000 В гача бо`лган тақсимлаш қурилмалари хақида тушунча Шахар электр тармоқларида 1000 В гача бўлган тизилмаларида уланишларнинг коммутацион ва ҳимоя аппаратураси (автоматлари, рубильниклар, сақлагичлар) металл панелларда ўрнатилиб, уларнинг мажмуасини тақсимлаш шчити деб юритилади. 1-расм.Рубилник ва автомат қурилмаси Танланган аппаратурага қараб, шчитнинг конструкцияси турлича бўлиши мумкин, бироқ уларнинг ҳаммаси заводда тайёрланиб станция ва подстанцияларга тайёр кўринишида ўрнатилди. Тақсимлаш шчитлари икки томондан бошқариладиган бўлиши мумкин, бу вақтда унинг олдинги деворига ўлчаш асбоблари билан рубильник ёки автоматик ўчиргичларнинг бошқариш дастаси, орқа деворига эса йиғма шиналар, рубильник, автоматик ўчиргичларнинг контакт қисми, ток трансформатори, сақлагичлар ва схемада кўрсатилган бошқа аппаратлар ўрнатилади. Таянтириб қўйиладиган типдаги шчитлар бир томонидан бошқарилади, бу ҳолда олдинги томонида асбоб–ускуналарга қўл етиши учун олинадиган қопқоқ ва эшикчалар қилинади. 6.24–расмда АЗ100 автоматик ўчиргичли комплект панель кўрсатилган. Панель олтита линияга мўлжалланган. Ҳамма аппаратлар металл рамага маҳкамланади, олд томони пўлат лист билан ёпилган бўлиб, автоматларнинг дасталари унинг тешиги орқали ўтади. Ҳар бир линиянинг занжирида, шчитнинг олд томонида жойлашган амперметрни улаш учун, ток трансформатори ўрнатилган. Шахар электр тармоқлари подстанцияларнинг ўз эҳтиёжи тизимида 500 В гача кучланишда 1600 А гача токка мўлжалланган ПСН типидаги панель қўлланилади. Панель пўлат листлардан тайёрланган каркас–карниз, панели ички профиллари ва таянч белбоғлардан иборат. Панелнинг эни 900 мм, чуқурлиги 800мм, баландлиги 2300 мм. Панелнинг олд томонида ўлчаш асбоблари, реле, рубильник ва автоматларнинг юритмалари, узоқдан бошқариладиган аппаратлар дастаси, ёруғлик сигнал арматураси жойлашади. Каркас ичига куч асбоб–ускуналари: автоматлар, рубильниклар, магнитли юргизчилар ва ҳоказолар жойлашади. Иккиламчи коммутацион аппаратлар–ток, вақт, сигнал релелари ва бошқа релелар олинадиган блокларда панелнинг олд томонидан ичига ўрнатилади. Панелларнинг куч асбоб–ускуналари ва блокларнинг аппаратлари турлича бўлиб, уларнинг бажарадиган ишига боғлиқ бўлади. Чунончи иш тахминлашининг 0,4 кВли ўз эҳтиёжи шиналарига кабель вводи учун АВМ-15 автоматли, марказий дастаси бор Р–2315 рубильникли, ТК-20 ток трансформаторли ва сигнал лампага эга бўлган арматурали ПСН–13 типидаги панель қўлланилади. Иккиламчи коммутацион блок — АП50 автомати, вақт, сигнал ва оралиқ релеларига эга. 6.24–расм. Автоматик ўчиргичли 380/500 В комплект панель Download 406.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling