Мавзу номи ва режаси I. Кириш
Download 406.29 Kb.
|
33 13 AHMADJONOV E
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Ёпиқ қисмларга ажрайдиган тўлдиргичсиз патронли ПР–2 тип сақлагичлар 220 ва 500 В га ва 15–1000 А патронларнинг токига мўлжаллаб ишлаб чиқарилади (5–расм). Узишнинг чегара токи номинал токка боғлиқ, бўлади ва 1200–2000 А оралиқларда бўлади.
100 А ва ундан юқори токка мўлжалланган сақлагич ПР–2 нинг патрони (5- расм, а) қалин деворли фибрали трубка 1 дан иборат бу трубкага унинг ёрилишини олдини олувчи жез втулкалар 3 кийдирилган. 5–расм. ПР-2 типдаги сақлагич: а–100–1000 А номинал токлар учун патрон; б–эрувчан қўйилмаларнинг шакллари. 6–расм. Эрувчан сақлагичларнинг ток чеклозчи эффекти: а–ўзгармас токда; б–ўзгарувчан токда. Втулкаларга қалпоқчалар 4 бураб ўрнатилади, улар пичоқлар 6 га буралган эрувчан қўйма 2 ни патронга ўрнатишдан олдин маҳкамланади. Пичоқларни буралиб кетишидан сақлаш учун, пичоқ учун паз қилинган шайба 5 ўрнатилади. Патрон изоляцион плитага маҳкамланган қўзғалмас контактлар устунларига қўйилади. Контакт учун керакли босим ҳалқасимон ёки пластинкали пружина билан тахминланади. Эрувчан қўймалар ўйилма пластинка кўринишида рухдан тайёрланади. Қисқарган участкаларда кенг томонларга қараганда кўп иссиқлик ажралиб чиқади. Номинал токда ортиқча иссиқлик рухнинг иссиқлик ўтказиши ҳисобига кенг жойларга ўтади, шунинг учун қўйманинг ҳамма қисми бир хил ҳароратга эга бўлади. Ўта юкланишда тор участкалар тез қизийди, чунки иссиқликнинг фақат бир қисмигина кенг қисмларга ўтади. Қўйма энг қизиган жойда эрийди (5– расм, 6, А—А кесим). Қ. т. токларида тор участкалар шунчалик тез қизийдики, бунда деярли иссиқлик узатилмайди. Қўйма бир вақтда ҳамма ёки бир неча тор жойларда куяди (5–расм, б, В–В кесим). Қўйма куйгандан сўнг ёй ҳосил бўлиб, у газлар ҳосил қилади (50% СО, 40% Н2, 10% Н20 буғлари). Узиладиган токка қараб босим 10 МПа ва ундан кўп бўлиши мумкин. Юқори босим ёйнинг совиши, ионсизланиши ва сўнишига ёрдам беради. Қисқа туташувда қўйманинг тор қисми қ. т. токи ўзгарувчан ток занжиридаги зарбий токка ёки ўзгармас ток занжиридаги ўзининг турғун миқдорига етмасдан олдин эрий бошлайди (6–расм). Бунда занжирдаги қ. т. токи Иотк қийматгача чекланади. Бундай сақлагичлар ток чекловчи деб юритилади. Ток чекловчи сақлагичлар билан муҳофазаланган занжирлар қ. т. токларининг термик ва динамик тахсирига текширилмайди. Қўйма куйган вақтда занжирдаги индуктив қаршилик туфайли ўта кучланиш ҳосил бўлади. 7–расм. ПН–2 типдаги сақлагич. Ўта кучланишнинг катта амплитудаси изоляцияни қоплаши мумкин, шунинг учун эрувчан қўймада бир неча тор жойлар кўзда тутилади. Уларнинг навбати билаи эриши пайтида ёй оралиғининг тўла узунлиги занжирга дарҳол киритилмасдан, балки поғоналаб киритилади. Тор участкалар куйганда қўйманинг кенг қисми, эримай ва трубка ҳажмини металл буғлари билан ифлосламай пастга тушади. Бу ёйни сўндириш шароитини яхшилайди. Узиш қобилиятининг катталиги патрондаги рухсат этилган босим, яхни унинг механик мустаҳкамлиги билан аниқланади. ПР-2 сақлагичларининг афзаллиги бўлиб, уларни осон қайта зарядлаш ҳисобланади, камчилиги эса тўлдирилган сақлагичларга қараганда ўлчамларининг бирмунча катталигидир. ПН-2 ТИП тўлдирилган сақлагичлар (7–расм) ўзгарувчан токнинг 500 В гача ва ўзгармас токнинг 440 В гача бўлган куч занжирларини муҳофаза қилиш учун қўлланилади ва 100–600 А номинал токларга мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Чиннидан ташқи кўриниши квадрат ва ичи айлана шаклида ишланган трубка 1 винтлар учун тўртта резьбали тешикка эга бўлиб, улар ёрдамида зичловчи қистирма 5 билан қопқоқ 4 маҳкамланади. Эрувчан қўйма 2 кесилган контакт пичоқлар 3 нинг шайбасига электроконтакт нуқтали пайвандлаш йўли билаи бириктирилган. Асбест қистирмали қопқоқ трубкани герметик беркитади. Трубка қуруқ кварц қуми 6 билан тўлдирилган. Эрувчан қўйма қалинлиги 0,15–0,35 мм ва эни 4 мм гача бўлган бир ёки бир неча мис лентачалардан тайёрланган. Қўймада унинг кесимини 2 марта камайтирадиган кесиклар 7 қилинган. Қўйманинг эриш ҳароратини камайтириш учун металлургия эффектидан фойдаланилади–мис лентанинг бутун жойига қалай шарчалар 8 кавшарланган. Бу ҳолда эриш ҳарорати 475° С дан ошмайди. Ёй бир неча параллел каналларда (қўймалар сонига қараб) ҳосил бўлади, бу ҳол каналдаги кварц доналари орасида металл буғларининг миқдорини энг кам бўлишини тахминлайди ва тор тирқишда ёйнинг сўниш шароитларини яхшилайди. Тўлдирилган сақлагичлар, ПР сақлагичлар каби, токни чеклаш хоссасига эга. Ҳосил бўладиган ўта кучланишларни камайтириш учун эрувчан қўймалар узунлиги бўйича кесикларга эга бўлади бунда уларнинг узунлиги бўйича сони сақлагичнинг номинал кучланишига боғлиқ бўлади (кесиклар орасидаги участкага 100–150 В ҳисобида). Қўйма тор жойидан куйганлиги сабабли, узун ёй бир қанча қисқа ёйларга бўлиниб, улардаги кучланиш йиғиндиси катод ва анод кучланишлари пасайишининг йиғиндигидан ошмаслиги керак (4-3-§). ПН сақлагичларида тўлдиргич сифатида тоза кварц қуми (99% СиО2) ишлатилади. Кварц ўрнида бўр (СаСО3) қўлланилиши мумкин, бахзан эса уни асбест толаси билан аралаштирилади. Ёйни сўндиришда бўр парчаланиб карбонат ангидрид гази СО2 ва қийин эрувчан материал СаО га ажралади. Реакция энергияни ютиш билан бориб, бу ёйни сўндиришга ёрдам беради. Айрим ҳолларда тўлдиргич сифатида гипс (СаСО4) ва бор кислота ишлатилади. Тўлдирилган сақлагичларда чинни трубка ўрнига иссиққа чидамли лок шимдирилган шиша материал, стеатит ёки қуйма пластмасса ёхуд изоляция-смолаларидан тайёрланган трубкалар қўлланилиши мумкин. НПН сақлагичлар ПН сақлагичларга ўхшаш, бироқ қисмларга ажралмайдиган контактли пичоқсиз патронга эга ва 60 А гача токларга мўлжалланади. ПН-2 сақлагичларнинг узувчи токининг чегараси 50 кА га етади. Саноат тизилмаларида ва турмушда эрувчан сақлагичларнинг бошқа конструкциялари ҳам қўлланилади. Хулоса Мен «Шахар электр тармоқларида кучланиши 1000 В гача бо`лган тақсимлаш қурилмалари» мавзусида тайёрлаган мустақил ишимни тайёрлаш жараёнида шахар электр таминотидаги кучланиши 1000 В гача бо`лган тақсимлаш қурилмари хақида умумий малумотларга эга бо`лдим. Шахар электр тармоқларини кучланиши 1000 В гача бо`лган электр шчит конструксиялари , Уларни исcки қисмига о`рнатиладиган қурилмалар яни автоматлар , сақлагичлар , рубилниклар нима учун хизмат қилишини о`ргандим. Шахар электр тармоқларида қо`лланиладиган сақлагичлар ва уларни турлари , конструксиялари , ишлаш принсиплари хақида билимларимни янада мустахкамлаб олдим. Бу мустақил ишим орқали шахар электр тармоқларидаги муаммоларни ва уларни ечишдаги хозирги кунда холати , қилинаётган ишлар билан танишдим. Мустақил ишимнинг кириш қисмида ёзилган Энергетиканинг хозирги кунда давлат иқтисоди юксалтитувчи , илим фан ва техникани ривожини тезлаштирувчи омил сифатида эканлигини билиб олдим. Бундан ташқари Энергетикада хозирги кунда содир бо`лаётган янгиликлар , қилинаётган ишлар хақида малумотларга эга бо`лдим. Келажакда хозирги амалдаги президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сайлов олди дастурида электр энергиясини таминотини биринчи о`ринга қо`йганлига яқин беш йил ичида энергетикада бо`ладиган о`згаришлар шахар электр тармоқларида ва умуман олганда энерго системада истемолчиларга сифатли , арзон ва узлуксиз электр энергияси билан таминлашни янада яхшиланиши хақида о`зим учун хулоса қилдим. Фойдаланилган адабиётлар: 1. www.узенерго.уз сайти 2.www.гоогле.уз сайти 3. «Шахар электр тармоқлари» маруза матни.2010 йил.Фарг`она 4. «Стансия ва подстансия электр қурилмалари » маруза матни Фарг`она-2013 йил 5.Л.Д.Ражкова «Стансия ва подстансияларнинг электр асбоб ускуналари».Тошкент-1986 Download 406.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling