Мавзу: Қобилият мавзу бўйича асосий масала


Download 82.39 Kb.
bet2/3
Sana23.12.2022
Hajmi82.39 Kb.
#1045549
1   2   3
Bog'liq
15-mavzusi. Psixologiya. QOBILIYAT. ma\'ruza

Қобилиятлар таснифи
Психологияфанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади:
1/.Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир. Биологик жиҳатдан асосланган бу қобилиятлар асосини шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёни ташкил этади. Инсондаги ва юксак даражада ривожланган ҳайвонлардаги бу қобилиятлар бир-биридан фарқ қилади.
2.Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, ижтимоий ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.
3.Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. Хусусий қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. Бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо этади. Масалан, математика, техника, бадиий ижодий, спортга бўлган қобилиятлар шулар жумласидандир.
Айрим адабиётларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин қилинади. Жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиёти тушунилади
Ҳамма махсус қобилиятларни, инсон фаолиятининг асосий турларини уч турга: фан, санъат, амалиётга ажратиш мумкин. Шунга биноан қобилиятни миллий, бадиий ва амалий деб классификасиялаш мумкин. Бу турларнинг ҳар бири ўз навбатида майда турларга бўлинади.
Илмий қобилият абстракт, эвристик фикрлашнинг юксак ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади. Бу қобилиятга қуйидаги майда қобилиятлар киради: физик, математик қобилият, химия, философия, тарих, биология фанларига нисбатан бўлган қобилиятлар.
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган бўлимини, ўткир эмосионал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Қобилиятлар таркиби
Одам эгаллайдиган фаолият унинг хусусиятларига юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат тараққиётининг жуда юксак даражасида бўлса ҳам қондира олмайди. қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир.
Рус олими И.П.Павлов ўз таълимотида "бадиий", "фикрловчи", "ўрта" типларга ажратилган шахсларнинг ана шу учта типдан биттасига тааллу?ли эканлигини тавсифлаб беради. Муаллиф ушбу типологияни яратишда олий нерв фаолиятининг биринчи ва иккинчи сигнал тизимидан иборатлиги тўғрисидаги таълимотга асосланади. Биринчи сигналлар тизими образлар, эмосиялардан ва иккинчи сигналлар тизими эса образлар ?а?ида сўзлар орқали сигнал беришдан иборатдир. Иккинчи сигнал тизими И.П.Павлов томонидан "сигналларнинг сигнали" деб номланган эди. Ушбу типологияни осонроқ қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин:
1) шахс фаолиятида биринчи сигналлар тизимининг сигналлари нисбатан устунлик қилса, бу инсон "бадиий" типга таалуқлидир;
2) мабодо "сигналларнинг сигнали" нисбатан устувор бўлса, бу шахс "фикрловчи" типга мансубдир;
3) агарда ҳар иккала сигналлар аралашиб кетган бўлса (бирортасининг устунлиги сезилмаса) бу инсон "аралаш" типга мансуб одамдир.
Типологиянинг ўзига хос томонлари қисқача ифодаланганда ёки тавсиф қилинганида қуйидагилар намоён бўлади:
1. "Бадиий тип" учун бевосита у таассуротлар жонли тасаввур, ёрқин идрок, қис-туйғулар (емосиялар) натижасида вужудга келадиган образларнинг ёрқинлиги хосдир.
2. "Фикрловчи тип" учун мавҳумларнинг, мантиқий тизимларнинг, назарий мулоҳазаларнинг, методологик муаммоларнинг устунлиги мувофиқдир.
Бадиий типнинг мавжудлиги ақлий фаолиятнинг заифлиги ёки ақлнинг енгилмаслигини билдирмайди, лекин бу ўринда гап психика образли жабҳаларини фикрловчи томонлари устидан нисбатан устуворлиги ҳақида беради. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, шахснинг иккинчи сигналлар тизимидан устунлик қилади ва бу устуворлик мутлоқлик хусусиятига эгадир.

Download 82.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling