Мавзу: Қобилият мавзу бўйича асосий масала


Талантнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 82.39 Kb.
bet3/3
Sana23.12.2022
Hajmi82.39 Kb.
#1045549
1   2   3
Bog'liq
15-mavzusi. Psixologiya. QOBILIYAT. ma\'ruza

Талантнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Талантнинг ижтимоий-тарихий, табиий нуқтаи назардан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. Талант юнонча қимматбаҳо, ноёб нарса, ирсий табиий хислат деган маънони англатиб, муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар мажмуасидан иборат индивидуал хусусиятдир.
Психологик маълумотларни умумлаштирган ҳолда икки хил хусусиятли фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш талант тузилишини яхшироқ тушуниш имкониятини яратади.
1) талант-бу шахс психик хислатларининг шундай бирикмасидирки, уни а)алоҳида ягона махсус қобилият билан; б) хотиранинг юксак маҳсулдорлиги орқали; в) хатто ноёб сифат тариқасида ўлчаб бўлмайди.
2) шахсда у ёки бу қобилиятнинг мавжуд эканлиги ҳамда етарли даражада тараққий этганлиги талантнинг мураккаб таркибига кирувчи бошқа қобилиятларнинг жадал такомиллашуви орқали уларнинг ўрнини босиб юбориши (консенсасия қилиш) мумкин.
Талант ўзининг умумий ва махсус сифатлари йиғиндиси билан ижодий ютуқ имкониятининг айниятидир. Талант маҳоратнинг дастлабки шарти ҳисобланса-да, лекин улар бир-бирларидан муайян даражада тафовутланади. Талант - катта ижодий ва зўр меҳнат маҳсулидир. Меҳнат эса ҳаётий тажриба кўникмаларнинг зарурий мажмуаси манбаидир. Ижодиётнинг шарти ва ҳаётий тажриба зарурий кўникма малакалар йиғиндисининг мавжудлигидир.
Кейинги йиллар ичида ўзбекистон психологиясида ҳам қобилият ва истеъдод масалалари бўйича бир қанча психологлар иш олиб бормоқдалар. Бу соҳада Б.Р.қодиров, Б.С.Содиқов, Э.Ғ.Ғозиев, В.А.Токарева, З.Нишоноваларнинг тадқиқот ишлари маълум бўлиб, қобилият, истеъдод тушунчаларига ўз таърифларини берганлар.
Download 82.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling