Мавзу: Қобилият мавзу бўйича асосий масала


Download 82.39 Kb.
bet1/3
Sana23.12.2022
Hajmi82.39 Kb.
#1045549
  1   2   3
Bog'liq
15-mavzusi. Psixologiya. QOBILIYAT. ma\'ruza


Мавзу: ҚОБИЛИЯТ
Мавзу бўйича асосий масала
1. Қобилият ҳақида тушунча.
2. Қобилиятнинг сифат ва миқдор таснифи
3. Қобилият назариялари талқини
Қобилият шахс фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисоблаб, зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллашнинг ўсишида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятдир.
Қобилият индивидуал-психологик хусусият бўлиб, бир одамнинг бошқа бир одамдан фарқ қиладиган белгилари сифатида таърифланади.
Қобилият умумий ва махсус турга бўлинади.
Қобилият тараққиётининг юксак босқичи истеъдод деб аталади. Психологик адабиётларда унга турлича таъриф берилишига қарамай, унинг асосий белгилар таъкидлаб ўтилади.
Чунончи, шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятини муваффақиятли, мустақил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуаси истеъдод дейилади.
Қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. Лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. Малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоён бўлади.
Қобилиятлар фақат фаолиятда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина намоён бўлади. ўқувчида ҳам зарурий кўникма ва малака тизими ҳамда мустаҳкам билимлар таркиб топиш услублари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб кўрилса, шошилинч равишда унда қобилиятлар йўқ, деб хулоса чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси бўлади.
Масалан, Алберт Эйнштейн ўрта мактабда унча яхши ўқимайдиган ўқувчи ҳисобланган ва унинг келажакда гениал бўлишидан ҳеч нарса далолат бермас эди.
Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсда бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиқатидан бўлиши мумкин.
Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади.
Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) енгиллик билан "ўзини топа олади" ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет эл психологлари (Кеттелл, Термен, Спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. Улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланганлар.

Download 82.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling