Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Айирув системасининг онтофилогенези


Download 313.5 Kb.
bet30/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
маъ китоб 3

9. Айирув системасининг онтофилогенези.
Айирув системасига буйраклар, тер безлари ва упкалар киради. Бу системанинг марказий аъзоси буйраклардир. Буйраклар айирув функциясидан ташкари ёг, оксил, углеводлар ва витаминлар алмашинувида хам асосий роль уйнайди.
Айирув системаси хам бошка аъзолар системаси сингари эволюция жараёнида такомллашиб борган.
Алохида айирув системаси даставвал ясси чувалчангларда пайдо булган. У содда тузилган протонефридийлардан иборат. Улар танада таркалган куплаб ноксимон хужайралар ва улардан бошланган ипсимон найчалардир.
Халкали чувалчангларда айирув системаси анча мураккаб. Улар танада метамер жойлашган метанефридий воронкалари ва улардан чикувчи найчалардан иборат. Хар бир бугимда 1 жуфтдан воронка булиб, уларнинг йуллари бугимнинг ён томонига ечилади.
Бугимоёклиларда тананинг турли кисмларида жойлашган, шакли узгарган метанефридийлар хамда мальпиги найлари айириш функциясини бажаради.
Хордалиларда айириш системаси такомиллашиб борган. Ланцетникда содда буйраклар – нефридийлар 100 жуфтга якин, метамер холида жойлашган, уларнинг калта найчалари атриал бушликка очилади. Ундан эса махсус тешик атриапор оркали ташкарига чикарилади.
Баликларда умуртка погонасининг 2ёнига жойлашган жуфт буйраклар бор. унинг олдинги кисми – дастлабки буйрак факат эмрионал даврда айириш вазифасини бажаради. Етук баликларда эса бирламчи буйрак - мезонефрос булади.
Амфибияларда, масалан, бакаларда, юкоридаги каби умуртка погонасининг икки ёнида жойлашган бош буйрак (пронефрос) ва тана буйрак (мезонефрос) булади.
Судралувчиларда чанок сохасида жойлашган иккиламчи жуфт буйрак – метанефрос бор. Бирламчи буйрак эмбрионал даврда булиб кейин йуколиб кетади.
Кушлар ва сут эмизувчиларда хам судралувчилардаги каби иккиламчи буйрак – метанефрос мавжуд.
Шундай килиб, филогенез жараёнида тубан умурткалиларда аввал бош буйрак, сунгра бирламчи буйрак, юкори даражада тараккий этган умурткалиларда эса иккиламчи буйрак тараккий этган.
10.Ички секреция безлари онтофилогенези.
Организм хаётида функцияларнинг бошкарилишида нерв системаси билан бир каторда ички секреция безлари томонидан ишлаб чикилган гармонлар катта роль уйнайди (гуморал бошкариш).
Филогенетик жихатдан каралганда гуморал бошкариш нерв системаси ёрдамида бошкаришга нисбатан кадимийрокдир. Буни хозир хам нерв системасига эга булмаган содда организмлардаги бошкариш исботлаб туради.
Танадаги безлар экзокрин, эндокрин ва аралаш безлардан иборат. Экзокрин безлар уз махсулотини тананинг ташкарисига ёки ички бушликларига чикаради. Масалан, тер безлари.
Эндокрин безлар эса уз махсулотини конга ёки лимфага чикаради. Уларга мисол килиб гипофиз, эпифиз, калконсимон без, калконсимон без олди бези, буйрак усти безлари, айрисимон безни курсатиш мумкин.
Аралаш безлар иккита (эндокрин ва экзокрин) кисмлардан тузилган. Масалан, жинсий безлар, ошкозон ости бези.
Ички секреция безлари эпителийдан ривожланади ва умурткалиларда яхши такомиллашган.
Гипофиз бош миянинг пастки кисми асосида жойлашган. У 3 кисмдан иборат: а) олдинги (аденогипофиз); б) оралик ва в) орка булак (нейрогипофиз). Умурткалиларнинг турли синфлари вакилларида ана шу булаклар турлича ривожланган. Масалан, баликларда олдинги ва урта булаклар ривожланган – вояга етган амфибияларда 3-чи булак хам ривожланган.
Судралиб юрувчилар, кушлар ва сут эмизувчиларда хар 3та булак яхши ривожланган. Охирги булак гипоталамус – гипофизар нерв системасининг кисми хисобланади ва у гормонлар синтез килмайди. Олдинги булак сомототроп, адренокортикотроп ва гонадотроп гормонлар ишлаб чикаради.
Буйрак усти безлари бир жуфт булиб улар буйракнинг устида жойлашган. Магиз ва пуст кисмларидан ташкил топган. Турли умурткалиларда турлича ривожланган. Пустлок кисми андроген, экстроген, глюкокортикоид гормонларини ишлаб чикаради.
Меъда ости бези экскретор ва инкретор кисмларидан тузилган. Инкретор кисми Лангерганс оролчаларида жойлашган булиб алохида хужайралар тупламидан иборат. У ерда инсулин ва глюкагон ферментлари ишлаб чикилади.
Филогенетик жихатдан бу без дастлаб баликларда ёг клетчаткасида таркок жойлашган. Амфибияларда алохида без шаклига келган β-хужайраларидан тузилган. Судралувчиларда анча такомиллашиб α-хужайралар хам пайдо булган. Сут эмизувчиларда безнинг иккала кисми хам яхши ривожланган.



Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling