Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Преэмбионал тараккиёт (гаметогенез)


Download 313.5 Kb.
bet2/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
маъ китоб 3

2.Преэмбионал тараккиёт (гаметогенез).
Эркак ва ургочи организмларда репродуктив даврларда жинсий хужайралар – тухум хужайраси ва сперматазоид хосил булиб туради.
Жинсий хужайраларнинг хосил булиш ва етилиш даври онтогенезнинг проэмбрионал даври ёки прогенез дейилади. Тухум хужайраси ва сперматазоидлар бирламчи жинсий хужайралардан эмбриогенезнинг бошлангич даврида хосил булади. Сут эмизувчиларда ва бошка умурткалиларда дастлабки жинсий хужайралар хомиладан ташкаридаги мезодермада хосил булади, чунки бу мезодерма хомиланинг бошка кисмларига караганда кон томирларига ва озик моддаларига байрок булади. Кейинчалик улар узларининг хакикий жойига – хосил булиб улгурган тухумдон ва уругдонга кучиб утади.
Дастлабки (бирламчи) жинсий хужайралар тухум хужайрасининг кутбларида жойлашган «жинсий цитоплазма»дан хосил булса керак деган тахмин бор, чунки купгина хайвонларда тухум хужайрасининг бирламчи жинсий хужайралар хосил киладиган кисми пигментацияси ёки жинсий детерминантлар деб аталувчи донадор жинслари билан ажралиб туради. Бу доначалар кейинчалик хосил булган бирламчи жинсий хужайраларнинг цитоплазмасига утади. Цитокимёвий текшириш усуллари ёрдамида одамда бирламчи жинсий хужайраларнинг хосил булиши ва силжиш (кучиш) йули яхши урганилган. Улар тухум хужайра оталангандан кейин 24 сутка утгач сариклик кончиги деворида пайдо булади. 4-хафталик хомилада улар орка ичак чаврисида, яна бир хафтадан кейин эса жинсий безнинг бошлангичида топилган.
Бошлангич жинсий хужайралардан хакикий жинсий хужайраларнинг хосил булиши гаметогенез жараёнида юз беради. Бу жараён бир канча боскичлардан иборатдир. Маълумки, спематазоидларнинг хосил булиши сперматогенез деб, тухум хужайранинг хосил булиши эса оогенез дейилади.
Гаметаларни хосил килувчи диплоид хужайралар сперматогонийлар ва овогонийлар дейилади.
Дастлаб ана шу сперматогонийлар ва овогонийларнинг бирин-кетин митотик булиниши натижасида уларнинг сони анча купаяди. Бу жараён купайиш боскичидир. Сперматогонийлар эркак кишининг бутун жинсий хаёти (репродуктив) даврида купаяверади. Овогонийнинг купайиши эса асосан эмбриогенез даврида юз беради. Аёл организмида бу жараён эмбрионал тараккиётнинг 3-чи ва 7-чи хафталиги даврида энг кучайган булади ва 3-ёшга борганда тухтайди.
Купайиш боскичидан кейин усиш боскичи бошланади. Унда хужайралар катталашади.ва I-тартибли сперматоцитлар ва овоцитлар хосил булади. Шундан сунг етилиш боскичи бошланади. Бу боскичда икки марта – редукцион ва эквацион булиниш юз беради, бу булинишлар оддий митоз булинишдир. Биринчи булиниш натижасида II-тартибли сперматоцитлар ва овоцитлар хосил булади, уларда хромосомалар сони 2 марта камайган булади. Иккинчи булинишда эса сперматидлар ва етук тухум хужайраси хосил булади.
Етилиш боскичида юз берадиган ана шу 2 марта булиниш натижасида хар бир II-тартибли сперматоцитдан 4та сперматида хосил булади, хар бир II тартибли овоцитдан эса 1 дона етук тухум хужайра ва 3 та редукцион танача (йуналтирувчи танача) хосил булади (бу таначалар купайишда иштирок этмайди). Шу билан овогенез жараёни тугайди. Шунинг учун тухум хужайрада озик модда-сариклик куп булади. Сперматогенез жараёнида яна битта охирги боскич – спермиогенез жараёни-хакикий сперматозоидларнинг хосил булиши юз беради.
Гаметогенезнинг энг мухим ходисаси мейоздир – ёки гаплоид хромосомалар йигиндисига эга булган жинсий хужайраларнинг хосил булишидир…



Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling