Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet3/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
маъ китоб 3

3.Жинсий хужайралар – гаметалар.
Тухум хужайраси – факат купайишга мослашган узига хос хужайра булиб, унинг тузилиши узига хосдир. Морфологик курсаткичлари буйича у бошка хамма хужайраларга ухшаш. Бирок ривожланиш даврида унинг узига хослиги намоён булади. Масалан, цитоплазмасининг чекка (юза) кискарувчи катлами – к о р т и к а л катлами бор булиб, у бевосита тухум хужайра мембранаси билан чегарадош ва 2-3 мкм калинликда булади. Купчилик хайвонлар тухумида кортикал катламда маълум микдорда пигмент ва полисахаридлардан иборат булган доначалар мавжуд булиб, оталанишда сперматозоид таъсирида тухум хужайра цитоплазмасининг активлашиши шу доначаларнинг парчаланишидан бошланади. Картикал катлам узидан ичкарида жойлашган цитоплазмадан аник ажралиб туради.
Эмбриогенезнинг дастлабки даврларида кортикал катлам муким шакл хосил килиш (морфогенез) ролини уйнайди. Унинг узгариши натижасида тухум хужайраси факат бир дона сперматозоид билан оталанади (бошкалари кира олмайди).
Кортикал катлам ооплазматик сегрегацияда (тухум хужайра цитоплазмасида моддаларнинг конуний бир текисда таркалиши) катта роль уйнайди.
Тухум хужайрасида кутблилик мавжуд булиб карама-карши кутблар вегетатив (пастки) ва анималь (юкориги) кутблар фарк килинади. Купчилик тухумларда вегетатив кутбда сариклик купрок булади.
Купчилик тухум хужайраларида, шу жумладан сут эмизувчилар ва одам тухум хужайрасида цитолеммадан ташкари бир ёки бир неча ташки кобиклар булади. Турли кобикларнинг булиши шу тухум хужайраларнинг кейинги ривожланиш шароитларига боглик холда келиб чиккан.
Сут эмизувчилар тухуми она организмида ривожланганлиги сабабли факат бирламчи кобикка эга булиб у я л т и р о к зона – zona pellucida дейилади. Унинг устида эса фолликуляр хужайралар катлами жойлашган.
С п е р м а т о з о и д туртта асосий кисмдан – бошча, буйинча, урта кисм ва думдан тузилган.
Бошча деярли тулигича ядродан иборат булиб, у юпка цитоплазма билан уралган. Унда акросома булиб, у сперматозоиднинг бошчаси устида жойлашган зич массадан иборатдир. У сперматозоиднинг тухум хужайрасига киришида мухим роль уйнайди.
Буйин кисмида 2 та центриол – проксимал (буйиннинг ядрога якин кисмида жойлашган) ва дистал (буйиннинг дум томон кисмида) центриоллар дейилади. Дистал центриол думнинг узак ипини хосил килишда, проксимоли эса оталанган тухум хужайрасининг булинишида урчук ипини хосил килишда катнашади.
Сперматозоиднинг урта кисми асосан митохондриялар билан банд булиб улар сперматозоиднинг харакатида уни энергия билан таъминлайди. Сперматозоиднинг думи харакат органидир.




  1. Download 313.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling