Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Онтогенез. Маърузанинг максади


Download 313.5 Kb.
bet6/31
Sana13.04.2023
Hajmi313.5 Kb.
#1355048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
маъ китоб 3

В). Гаструляция.
Бу жараён хам мураккаб жараён булиб бластодермани хосил килган бластомерларнинг силжиши ва узаро таъсири натижасида икки каватли муртак хосил булади. Бу каватлар экто- ва эндодерма дейилиб эмбрион варакларидир. Кейинрок улар уртасида мезодерма – 3чи эмбрион варак хосил булади.
Гаструляциянинг 4 типи фарк килинади:
1). Инвагинация (ботиб кириш)
2). Эпиболия (ураб олиш)
3). Иммиграция (кучиб утиш)
4). Деляминация (катламларга ажралиш)
Инвагинация ёки ботиб киришда (масалан, ланцетникда) бластула деворининг бир томони секин-асталик билан ичкарига букилиб бластоцелга кира бошлайди. Бластоцел кичрая бориб бутунлай йуколади ва энто- ва эктодермадан иборат 2 каватли эмбрион хосил булади. Уртада бошка бушлик гастроцель хосил булади ва у ташки мухит билан гастропор (бластопор) оркали богланган булади. Гастроцел бирламчи ичак булиб, гастопор эса бирламчи огиздир. Бластопор бирламчи огизлиларда бир умр огиз булиб колаверади.
Эпиболия тулик нотекис майдаланувчи тухумларда (масалан, амфибияларда) кузатилади. Бунда вегетатив кутбдаги макромерлар деярли силжий олмайди. Анимал кутбнинг тез майдаланувчи микромерлари вегетатив кутбдаги макромерларни устидан ураб олади. Бундай холатда гастроцель хосил булмайди ва бластопар йук булади. Кейинчалик-макромерлар хам булингандан кейин дастлабки (бирламчи) ичак бошлангичи пайдо булади.
Иммиграцияда бластула деворидаги айрим бластомерлар бластоцельга кучиб кириб у ерда тезлаб булина бошлайди ва ички каватни хосил килади. Баъзан эмиграция (ташкарига кучиб чикиш) юз беради.
Деляминацияда бластула девори-бластодерма хужайраларининг тангенциал булиниш юзага чикади ва девор 2 каватли булиб колади. Бу усул морула шаклидаги бластула хосил килувчи хайвонларда, шунингдек, одамларда кузатилади.
Одамларда бластула хам деляминация, хам иммиграция биргаликда кечиши билан хосил булади. Бунда трофобласт хужайралари эриб кетиб, ичкарида жойлашаган эмбриобласт хужайралари иккита варакка ажралади. Улар орасида мезодерма хосил булади.
Хомила вараклари ва ук органларнинг муртаклари хосил булиши билан гаструляция даври тугайди ва эмбриогенезнинг туртинчи даври – гистогенез ва органогенез бошланади.

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling