Мавзу: Оқсил биосинтези
Download 134 Kb.
|
3-Оксил биосинтези
ИНИЦИАЦИЯ. Бу трансляцияни бошланаши булиб у бошкаларига нисбатан секинрок боради. Иш холатида булмаган рибосомаларни икки суббирлиги ажралган холда булади. Оксил синтези учун эса бу икки суббирлик йигилган - бириккан холатда булиши керак. Цитоплазмада синтезланиши керак булган оксилни дастурини белгиловчи шу оксилни маълум хромосомадаги генини кучирмаси, и-РНК ядродан цитоплазмага утиб, кичик суббирликни катта суббирликка караган юзасига бирикади. Бунда и-РНК дастурини укиш доимо 5-3 йуналишида булганлиги учун кичик суббирлик уни 5 учи томонидан бирикади, и-РНК даги хар учта нуклеотид колдиги кодон дейилиб, кичик суббирлик юзасига и-РНК ни факат иккита кодони сигади холос. Эукариотларда оксил синтезини бошидаги биринчи аминокислота одатда метионин аминокислотаси булади. Бу аминокислотани иккита АУТ ва ГУГ кодони булганлиги учун и-РНК ни 5 учи доимо АУТ ёки ГУГ кодони билан бошланади. Шупинг учун бу кодонларни инициацияловчи кодонлар дейилади. Метионин аминокислотасини иккита кодони булгани учун, шу кодонларга антикодонида комплементар нуклеотидларни сакловчи иккита т-РНК си хам булади. И-РНК- метионинни кайси кодони билан бошланишига караб бу т-РНК ларни бири инициацияда, иккинчиси эса хосил булаётган полипептид ичида булиши мумкин булган метионинни бирикиши -элонгацияда катнашади. Оксиллар синтези биринчи аминокислотани карбоксил группасидан бошланади, шунинг учун унинг МНз группаси формил группаси билан бугилган булади. Шу сабабли оксил синтези формилметионил т-РНК дан бошланади дейилса тугрирок булади. Инициациянинг бу оксил омиллари и-РМК ни кичик суббирлик, ГТФ ва формилметионил т-РНК билан бирикишини таъминлайди.
Шундан сунг хосил булган бирламчи комплексга инициация факторлари - кичик суббирлик и-РНК ГТФ, капа суббирлик бирикиб окибатда рибосома бугунлиги тикланади ва уни биринчи кодонига формилметионин т-РНК бириккандан суш ундан инициация факторлари ажралиб чикиб кетади. Икки суббирликни бирикиши ГТФ ни энергияси хисобига амалга оширилади. Тикланган рибосомадаги и-РНК ни биринчи кодонига формилметионил - т-РНК антикодон кисми билан комплементарлик принципн асосида водород боги оркалик бирикади. Бунда водород боги оркалик и-РНК га осилиб турган формилметионил т-РНК ни метионин тутган акцептор учи метионин билан катта суббирликка бириккан булади. Натижада хосил бўлган и-РНК, рибосома ва формилметионил - т-РНК комплекси элонгация учун тайёр булади. Эукариотларда рибосомалар тузилиши ЭЛОНГАЦИЯ - бу боскич нолипептид занжири хосил булиши ва уни узайиб боришидир. Полипептид занжири N - учидан бошланиб С охири билан тугалланади, яъни биринчи аминокислота доимо пептид богини хосил булишида СООН группаси оркалик катнашади. Хар бир полипептидни богини хосил булиши ёки бошкача килиб айтганда полипептидни битта аминокислотага купайиши куйидагича амалга оширилади. Катта суббирликда шартли равишда Р ва А кисмлар тафовут килинади.Биринчи кодонга антикодони билан илинган инициаловчи формилметионин т-РНК ни аминокислотаси Р кисмга богланган булади. Элонгация бошланишида иккинчи буш тургач кодонга комплементар принципи асосида антикодони мое булган иккинчи аминоацил т-РНК 'аа т-РНК' илинади. Бу бир молекула ГТФ энергияси сарфи хисобига амалга оширилиб буни рибосомадан ташкаридаги оксил элонгация омили амалга оширалиб у аа - т-РНК ни амчнокислотаси катта суббирликни А кисми билан богланган булади. Шундан сунг транспептизация бошланади. Пептид боги хосил булишини транснспетидаза активлигига эга булган рибосома оксили катализ килади. Битта пептид боги хосил булишига иккита ГТФ сарфланади. Бу жараёндан сунг транслокация бошланиб, бунда рибосома и-РНК ни 5' учидан 3 учига караб бир кодонга сурилади. Бунда рибосомадан ташкарига суриб чикарилган кодонга илинган аминокислотасиз т-РНК цитоплазмага чикариб юборилади, А кисмдаги хосил булган пептид эса т-РНК билан рибосома силжиши окибатида утади. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling