Мавзу: Оқсил биосинтези
Download 134 Kb.
|
3-Оксил биосинтези
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оксилларни трансляциядан кейинги узгариш
ТЕРМИНАЦИЯ. Бу оксил синтези трансляцияни охири булиб у одатда и-РНК молекуласида кодонлар терминацияловчи кодонларга келиш билан тугайди. Бу кодонлар учта булиб УАА, УГА, УАГ л ар га антикодони тугри келувчи т-РНК лар йукдир. Окибатда шу кодонларга етиб келиш билап хосил булган полипептид занжири терминация омили булган оксиллар иштирокида узилиб чикали.
Хужайрани оксил синтези талаби микдорига караб битта и-РНК шу оксил молекуласини бир канчаси синтези учун колип вазифасини утаи олади. Бир рибосома и-РНК ни 5' учидан 3' учига силжиб оксил синтезини амалга ошириб бориши жараёнида бушаган 5 учга иккинчи, учинчи ва хакозо рибосомалар кириб, хар бири шу оксилии ёки полипептидни битта молекуласини синтезлаб бора беради. И-РНК ни молекуласини узунлигига караб бир и-РНК молекуласига бир канча рибосомалар сигиши мумкин. Битта РНК га бир канча рибосомалар илиниши натижасида х,осил булган куриниш курилмасини полирибосомалар дейилади. И-РНК канча узун булса, полирибосомадаги рибосомалар сони хам шунча куп булади. Баъзи и-РНК лар таркибида бир нечта оксилларни синтезини таъминловчи ахборот булиб, уларни полицистрон и-РНК лар дейилади. Шу молекуладаги хар бир оксил ахборотини белгиловчи киемни цистрон дейилиб хар бир цистрон инициацияловчи кодон билан бошланади. Полигистрон и-РНК. Юкоридагилардан хулоса гилиб айтганда хар бир аминокислотанинг кушилиши учун турта макроэнергик бог энергияси сарфланади: бита АТФ /аминокислотани активлаш учун ва учта ГТФ молекуласидан фойдапаиилади /иккитаси инициация, биттаси трансляция учун/. Транскрипция ва трансляция хужайра циклининг хамма фазаларида булиб туради ва факат митоз махалидагина кескин секинлашиб келади. Оксилларни трансляциядан кейинги узгариш Оқсилларнинг - иккиламчи ва учламчи курилишлари пептид занжири узайиб бориши сайин трансляция жараёнида шакланиб бориб рибосомадан ажралиб чиккандан сунгра узига хос булган шаклни эгаллайди. Вир кием оксиллар функционал актив булмаган холда синтезланиб, улар трансляциядан сунг кушимча ўзгаришларга учраб актив холатга келтирилади. Масалан, баъзи гормоилар ва ферментлар актив булмаган проферментлар холатда синтезланиб махсус протеолиз ферментлари иштирокида активланадилар. Бир канча протомерлардан тузилган олигомер оксиллар протомерлари хам алохида цистронларда синтезланиб трансляциядан сунг йигилиб бир бутун океилга айланади. Мураккаб оксиллар аввал оддий оксил полипептидлари сифатида синтезланиб эндоплазматик каналлар оркали Гольджи комплексига тушади ва у ерда простетик группалар билан бирикиб мураккаб оксиллар сифатида шаклланади. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling