Мавзу: Оқсил биосинтези
Трансляция - генетик ахборотни фенотипик белгиларга айланишини таъминлаш йулидир
Download 134 Kb.
|
3-Оксил биосинтези
- Bu sahifa navigatsiya:
- Генлар активлигини бошкарилиши. Ў згарувчанликни молекуляр механизм лари . Ирсий касалликлар
Трансляция - генетик ахборотни фенотипик белгиларга айланишини таъминлаш йулидир
Ахборотни белги сифатида юзага чикиши анча мураккаб жараён булиб у колипли биосинтезни иккита бошка типи транскрипция билан трансляция жараёнлари натижасидир. Бошкача килиб айтганда хромосомалардаги ирсий ахборотлар, улар асосида хосил килинган оксиллар оркали белги сифатида куринади. Бу механизм органик дунёнинг хамма вакиллари учун хам бир хил ва уларнинг бирлигини тасдиклайдиган энг мухим далилдир. Хромосомалардаги ДНК да локус-локус булиб жойлашган курилма генларни ДНК да яна р-РНК ва т-РНК генлари хам жойлашган хар бири битта полипептид занжири ёки битта оксилни бирламчи курилишини ахбороти хисобланади. Оксил синтез килиниши учун аввал ядрода транскрипция жараёни оркали шу оксил генини кучирмаси олинади. Бу к^чирма шу оксилни и-РНК си булиб шунинг учун и-РНК сининг микдори жуда купдир у ядро мембранасидан цитоплазмага утади ва у асосида оксил синтезланади. Бирок бу фикрдан хар бир белгини маълум бир оксил тугидан-тугри бажаради деган фикр келиб чикади. Бу нотугридир, чунки масалан терини, сочни рангини оксил ранги эмас балки хосил килинадиган пигмент ранги белгилайди. Шунинг учун трансляция натижасида аввал оксил-ферментлар хосил буладива бу ферментлар шу хужайра кетадиган жараёнларни катализлайди, белгиларпи юзага келишини таъминлайди, масалан юкоридаги мисолдаги пигментни хосил булишини катализ килади. Генлар активлигини бошкарилиши. Ўзгарувчанликни молекуляр механизмлари. Ирсий касалликлар Тирик организм хужайралари куп микдорда турли хил оксилларни синтез кила олиш хусусиятига эга. Бирок хужайрани хаётий жараёнларини ва бу жараёнларни интенсивлигини уни таркибидаги оксиллар белгилайди. Хаётий жараёнларни юзага чикиши факатгина синтезланадига оксилни микдорига ва сифатигина эмас балки оксилни синтез килиш вакти билан хам белгиланади. Шунинг учун хар бир хужайра бир томондан уз оксилларини синтезини бошкара олиши, иккиичи томондан вакт талабига караб оксиллар ассортиментини таъминлай билиши керак. Оксиллар синтези анча мураккаб, нозик булиб ташки ва ички омиллар оркали бажарилади. Оксиллар синтезини бошкарилиши, агар оксиллар микдорини ошишига сабаб булса буни индукция, синтезни тормозлашга сабаб булса буни репрессия дейилади. Организмнинг хар бир хужайрасида, шу хужайра ичидаги ёки организадаги метаболизмни холатини билдириб турувчи моддалар булиб, улар ахбороти асосида оксилларнинг биосинтези амалга оширилади ёки тормозланади. Прокариот организмларда шу моддалар кирувчи овкат моддалари, метаболизм окибатида хосил булувчи турли метаболитлар ва турли хужайра ичи бошкарув системалари циклик нуклеотидларга ухшаш булиши мумкин. Куп хужайралик органларда эса хужайра ичи бошкарув йулидан ташкари, генетик аппаратни бир бутун организмни холатига мослаштирувчи хужайрадан ташкари бошкарув системалари хам мавжуддир. Оксиллар биосинтезини бошкарилиши прокариот ва эукариот организмларда бир-биридан бир мунча фарк килади. Биринчи маротаба бу жараён прокариот организмларда урганилган оксил биосинтезини бошкариши транскрипция ва трансляция даражаларида бошкарилади. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling