Мавзу: овқат ҳазм қИЛИШ ТИЗИМИНИНГ ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА овқатланиш гигиенаси


Овқатлапиш тартиби ва овқатланиш гигиенаси


Download 25.71 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi25.71 Kb.
#1384131
1   2   3
Bog'liq
7-маъруза

Овқатлапиш тартиби ва овқатланиш гигиенаси
Боланинг бир кунда ейдиган овқати шу вақт ичида сарф этилган энергия ўрнини қоплаши ва ўсишни таъминлаши керак. Болаларни овқатлантиришда овқат таркибидаги маҳсулотлар нисбатини олиш керак. Умумий таълим мактабларида ва мактаб интернатларида биринчи сменадаги ўқувчиларга эрталабки нонушта 7.30дан 8гача бир кунлик рационнинг 25%, иккинчи нонушта 11-12 да рационнинг 15-20% ни, мактабдан қайтгандан сўнг тушлик ейиши керак, бу рационнинг 35% ташкил этади, кечки овқат 19-20 да овқат рационини 2025% ташкил этиши керак.
Озиқа моддалари энергия манбаи ва қурилиш материали ҳисобланади. Шунинг учун улар тўла қимматли овқат ейишлари керак. Шундагина улар яхши ўсади, турли касалликларга чидамли бўлади. Болалар овқати барча зарурий моддалардан, ўсимлик ва хайвон маҳсулотларидан, сифатли маҳсулотлардан ва етарли даражада бўлиши, тўқ тутиши керак. Овқатланиш туғри ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. ўрта мактаб ўқувчилари 4 марта овқатланишлари, нимжон болалар тез-тез овқатланишлари зарур. Овқатланишда шахсий гигиенага, стол атрофида ўзини тутишга, дастурхон гўзаллигига риоя қилиш керак. Хаётда овқатдан захарланиш кўп учраб туради. Захарланиш бактериал ва бактериясиз турларига бўлинади. Бактериал захарланиш турига салмонеллёз киради. Бу салмонеллалар тушган овқатни еганда ривожланади. Бу овқат турларига гўшт, тухум, сут маҳсулотлари киради. Бундан ташкари пичоқ тахталар, столларда, қўлда бу микроблар бўлиши мумкин. Улар пашша, сичқон, каламуш, ит, мушук орқали ҳам юкади. Захарланиш белгилари: бир кун ўткач ўт руфаги атрофида ог-риқ пайдо бўлади, қусади, ич кетади, бош оғрийди, тиришишади, совуқ тер босади.
Ботулизм. Табиатда кенг тарқалган ботулинус таёкчаси билан зарарланган овқатни истеъмол қилиш орқали одам ўткир захарланади. Одам захарли консервалар, қузиқорин, тузланган балиқ, дудланган маҳсулотлар, гўшт орқали юкади. Бир неча соат ўтгач захарланиш белгилари пайдо бўлади: мускуллари бўшашади, кўзи яхши кўрмайди, оғзи курийди, нутқи бузилади, ютиши қийинлашади, нафас олиши кийинлашиб, бемор халок бўлиши мумкин. Стафилококклардан захарланиш. Терисига яра чиққан, ангина, конвюктивит билан оғриган кишилар инфекция ташувчи бўладилар. Одамнинг томоғида, бурун шиллиқ қаватида, терида, ичагида касаллик микроблари бўлади. Бу микроблар сут, балиқ, маҳсулотларида, сабзавотларда бўлади. Бунда одам қусади, қоринда оғриқ пайдо бўлади, харорат кўтарилади. Дизентирия, дизентирия таёкчалари орқали юқади. Асосан ифлос қўл орқали ўтади ва ниҳоятда юқумли ҳисобланади. Бола тез сув йўқотади, харорат кўтарилади, ич кетади ва баъзида қон аралаш бўлади. Бактериясиз захарланишга қўзиқориндан, қўрғошиндан, бодом, ўрик, олхўри, шафтоли данагидан захарланиш киради. Овқатдан захарланишнинг олдини олиш учун махсулотларни тўғри сақлаш, санитария-гигиена, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.
Download 25.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling