Mavzu: O’zbek munshoati tarixi, uning an’analari


Мавзу: Нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асослари. Адабий тил меъёри


Download 0.71 Mb.
bet3/32
Sana01.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1315790
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Н.М.ВА Д.Т.И.Ю. таянч

3. Мавзу: Нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асослари. Адабий тил меъёри.

Дарснинг мақсади: а) Таълимий: Талабаларни нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асослари билан таништириш ва у хақида тушунча ҳосил бўлишига эришиш.


Б) Тарбиявий: Ўқувчиларни Она Ватанга муҳаббат, нутқ маданияти фанига бўлган қизиқишини ошириш.
В) Ривожлантирувчи: Эркин ва мустақил фикрлай олишга ўргатиш.
Дарснинг жиҳозланиши: Адабий тил меъёрлари ёзилган кўргазма, тест ва расмли тарқатмалар.
Дарснинг тури ва услуби: Назарий.
Дарснинг бориши
I.Ташкилий қисм: Саломлашиш, давомат олиш, синф тозалиги ва талабаларнинг дарсга тайёргарлигини назорат қилиш.
II. Ўтган мавзу ва уй вазифасини сўраш.

  1. Тил ва нутқ орасидаги фарқларни сананг.

  2. Давлат тили деганда нимани тушунасиз?

  3. Тафаккур ҳақида тушунча беринг.

  4. Тилнинг ижтимоий моҳияти нималардан иборат?

III.Янги мавзуни баён қилиш.
Режа:

  1. Нутқ маданияти курсининг мақсади ва вазифалари.

  2. Нутқ маданияти борасидаги илмий тадқиқотлар.

  3. Ўзбек адабий тил меъёри.

  4. Услубият тушунчаси.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Нутқ маданияти ва услубият асослари. Э.Қиличев.

  2. Ўзбек тилида иш юритиш. Н.Махмудов.

  3. Ёрдамчи тестлар.

Нутқ маданияти курсининг мақсади ва вазифалари . Ўзбекистон истиқлолининг энг буюк неъматларидан бири сифатида тил мустақиллигини кўрсатиш мумкин. Зеро, тил мустақиллигисиз мустақил давлатнинг ўзини ҳам тасаввур этиш мумкин эмас. Шу маънода унинг инсон ҳаётида тутган ўрни, беқиёс аҳамияти, муомала маданияти, нутқ одоби ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга.


Нутқ маданияти инсон умуммаданиятининг бир қисмидир.
Нутқ маданияти тушунчаси икки хилдир: 1. Нутқнинг адабий тил меъёрларига мос келиш даражаси бўлса. 2. Тилшунослик фанининг бир бўлими, яъни адабий тилни янада такомиллаштириш, меъёрлаш билан шуғулланувчи соҳадир.
Демак, фикрни тил воситалари билан тўғри, аниқ ва таъсирчан баён қилишнинг бош қоидаларига нутқ маданияти асослари дейилади.
Бу курснинг асосий мақсади омманинг умуммаданий савиясини юксалтиришга ҳисса қўшиш ҳамда мактаб ўқувчилари ва талабаларига нутқ маданияти тарихидан маълумот бериш, улкан нотиқлар, адиблар, сўз усталарининг нутқ маданиятини ривожлантириш борасида қилган ишларини ўрганиш ва уларга баҳо беришдан иборатдир.
Курснинг вазифаси нутқ маданияти ва услубият масалалари бўйича атрофлича тушунча бериш, кишиларга маданий нутқ малакасини шакллантириш шу билан бирга яхши нутқни баҳолаш ва тарғиб қилишдаш иборат.
Нутқ маданияти борасидаги илмий тадқиқотлар. Нутқ маданияти масалалари билан шуғулланиш ўзбек тилшунослигида 1960- йиллардан бошланди. Айниқса, 1969- йилда Тошкентда ўзбек тили нутқ маданиятига бағишлаб ўтказилган 1- Республика Конференциясида қилинган маърузалар шу фан асосини белгилаб берди. Қатор илмий мақолалар, қўлланмалар нашр қилинди ва бу борада жиддий изланишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Бу соҳада ЎзФА Тилшунослик институти профессорлари С.Иброҳимов, Э.Бекматов тадқиқотлари диққатга сазовордир. Ўзбек нутқи маданияти ва услубиятини ўрганиш бўйича 1980- йилда «Нутқ маданияти асослари» ўқув дастури Самарқандда нашр бўлди ва шу дастур асосида Р. Кунгиров, Э Бекматов , Ё.Тожиевларнинг «Нутқ маданияти ва услубият асослари» китоби «Ўқитувчи» нашриёти томонидан 1992- йилда нашр қилинди. Шу қўлланманинг давоми сифатида янги оммабоп бир қўлланма Ё.Тожиев ва бошқалар томонидан ёзилган бўлиб, 1994- йилда Тошкентда нашр қилинди. Бундан ташқари Э,Бекматов, А.Бобоева, М.Исомиддинова, Б.Умрқуловларнинг «Ўзбек нутқи маданияти очерклари», «Фан» нашриёти томонидан 1989-йилда босмадан чиқарилди. Нутқ маданиятига оид А.Гуломов, А. Рустамов, С.Иномхўжаев, У.Носиров ва бошқа олимларнинг асарлари ҳам асарлари ҳам эълон қилинди. Шунга қарамай, бу соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар анчагина. Чунки нутқ маданияти умуминсоний маданиятининг таркибий қисми бўлиб, кишилар уни юқори даражада эгаллаган бўлишлари керак. Айни замонда бугунги мафкуравий курашнинг ўткир қуроли бўлган тилнинг ҳар қачонгидан ҳам кескир бўлишини давр тақазо қилмоқда .
Ўзбек адабий тили меъёрлари. Нутқ маданияти учун адабий тил меъёри ўлчови керак бўлади. Хўш, адабий тил меъёри нима? Б.Н.Головин таъкидлашича: «Тил меъёри- бу тил бирликлари ва унинг қурилишини ўзаро яхши тушуниш зарурати туфайли пайдо бўлган, ундан фойдаланувчи халқ томонидан яратилган амалдаги қоидалар йиғиндисидир». Яъни адабий тил меъёри бу, тил унсурларининг халқ ўртасида кўпчиликга маъқул бўлган вариантини танлашдир. Меъёр ўзгарувчандир. Умумий ва хусусий меъёр мавжуд. Профессор Э.Бекматов ва бошқалар томонидан нашр қилинган «Адабий норма ва нутқ маданияти» китобида ўзбек адабий тилининг қуйидаги меъёрлари қайд этилган:

  1. Фонетик меъёрлар.

  2. Лесик-семантик меъёрлар.(сўз қўллаш)

  3. Талаффуз (Орфоэпик ) меъёрлар

  4. Акцентологик (Урғунинг тўғрилиги) меъёрлар

  5. Грамматик меъёрлар.

  6. Сўз ясалиш меъёрлари

  7. Имловий меъёрлар.

  8. График ( ёзув) меъёрлари.

9.Пунктуацион меъёрлар.
10 Услубий меъёрлар.
Фонетик меъёр. Ҳозирги ўзбек адабий тили учун 6 та унли, ундош товушларнинг қўлланиши меъёр ҳисобланади.
Лексик –Семантик меъёр. Ҳозирги ўзбек тилининг луғавий меъёри деганда, сўз вариантларининг ҳамма учун тушунарли бўлган кўринишини танлаб олиш тушунилади. Луғавий меъёр имло, талаффуз ва таржима луғатларда ўз аксини топган бўлади.
Талаффуз меъёрлари. Тил бирликларининг оғзаки нутқ жараёнида адабий тил меъёрларига муофиқ келишидир. Аммо, оғзаки нутқ, яъни талаффуз меъёрлари ўзбек тилшунослигида қатъий белгиланмаган. Талаффуз меъёрларни эгаллашда орфоэпик луғатларнинг аҳамияти катта.
Акцэнтологик меъёр. Бунда урғуни сўз ва гапларда тўғри қўллаш меъёри тушинилади. Масалан: олма, олма, янги, янги, ҳозир, ҳозир сўзларида урғуни тўғри ишлатмаслик сўз маъносига таъсир қилади.
Грамматик меъёр. Ҳозирги тилимизда турловчи ва тусловчи шаклларнинг энг мақбул вариантлари танлаб олинган ва улар нутқда барқарор шаклда ишлатилмоқда. Шунга қарамай, баъзан - нинг ўрнида – ни , -лар ўрнида – ла шаклларини хато қўллаш ҳоллари учрайди: Директорни хонасида кўрдим.Директорнинг хонасида кўрдим. Биринчи мисолда Директорнинг ўзини иккинчисида бошқа кишини кўрганлик маъноси англашилмоқда.
Сўз ясалиш меъёри. Сўз ясовчи қўшимчаларнинг фонетик тузилиши жиҳатидан бир қолипда ишлатилиши сўз ясалиш меъёри ҳисобланади.
Имловий (орфографик) меёр. Адабий тилнинг маданийлик даражасини белгиловчи асосий мезонларидандир.
График (ёзув) меъёр. Ҳозирги ёзувимиз лотин алифбосига асосланган ёзувдир. Бош ва кичик ҳарфлар ҳамда ёзма ва босма шакл кўринишларига эга бўлган ёзув меъёрийдир.
Пунктуацион меъёр. Ўнта тиниш белги асосида иш кўради .( . , : … ? ! ( ) ; « » - ) .
Услубий меъёр .Адабий тилнинг услубий меъёри тил бирликларининг нутқда шароитга қараб энг маъқулини қўллашдир.
Услубият туншунчаси . Услубият ва нутқ маданияти тилшуносликнинг бир-бирига алоқадор, аммо алоҳида мустақил соҳаларидир. Услубият соҳаси нутқ маданиятини кўтаришга ёрдам берадиган омиллардан бири. Услубият шароитга, мазмун ва мақсадга кўра нутқни турлича тузиш йўлларини ўргатади. Услубият кишиларда гапира олиш малакасини, маҳоратини тарбиялашга хизмат қилади. Услубиятни ўзбек алфавити, орфографияси, орфоэпиясини такомиллаштириш иши деярли қизиқтирмайди. Нутқ маданияти булар билан жуда қизиқади. Кўринадики нутқ маданияти ўз мақсад ва вазифалари доирасига кўра анча кенг соҳа бўлиб, услубит анчагина тор.
Жусъий соҳадир. Шундай қилиб нутқ маданияти билан услубият соҳалари тенг ҳодисалар эмас, аммо улар бири иккинчисини тўлдиради.

Янги мавзуни мустаҳкамлаш.



    1. Курснинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат?

    2. Адабий меъёр нечта ва улар қайсилар?

    3. Қандай илмий тадқиқотлар олиб борилган?

    4. Услубият нима?

    5. Маданият сўзини шархланг.

Уйга вазифа.
Мавзуни ўқиб адабий тил меъёрларига таянган ҳолда 15-20 гапли матн тушунчаси.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling