Mavzu: O’zbek munshoati tarixi, uning an’analari


Мавзу: Нутқий фаолият турлари


Download 0.71 Mb.
bet4/32
Sana01.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1315790
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Н.М.ВА Д.Т.И.Ю. таянч

Мавзу: Нутқий фаолият турлари.

Дарс мақсади таълимийлиги: нутқнинг тил қурулиши, адабий тил меъёрлари ва нутқнинг комуникатив фазилатлари ҳақида маълумот бериш.


Тарбиявийлиги: Ўқувчиларга нутқий саводхонлик, маданиятли нутқ тарбияси бериш.


Ривожлантирувчи: Ёш мутахасисларни мустақил ва ижодий фикрлашга одатлантириш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклларида тўғри ва равон ифодалаш малакаларини ривожлантириш.
Д.Т.С талаблар: оғзаки ва ёзма меъёрларини ўрганиш, расмий-идоравий иш юритиш услубини пухта эгаллаш.
Дарс услуби: савол-жавоб, тушинтириш, маъруза.
Дарс жиҳози: тарқатма ва тестлар .
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм: синф ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги, навбатчи ва давоматни аниқлаш.
Уй вазифаси , ўтган мавзуни сўраш.
Янги мавзу баёни :

Р Е Ж А :



  1. Нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари.

  2. Адабий нутқ шакллари.

  3. Инсон нутқий фаолиятининг кўринишлари.

  4. Оғзаки нутқнинг хусусиятлари.

  5. Хулоса.

Нутқий фаолият турлари

Нутқ тилдаги мавжуд ифода воситаларидан фойдаланган ҳолда мавжудликка айланган фикр нутқ аъзолари харакати жараёнида пайдо бўлади. Руҳий ҳодиса бўлган тилнинг ифода воситалари нутқ ихтиёрига ўткач ҳақиқатга айланади. Демак, нутқ фаолиятининг маҳсулотининг маълум шаклга киритишдан иборат.


Нутқ икки хил бўлади: Ички нутқ ва ташқи нутқ
Нутқ киши онгида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бунда у хали реаллашмаган тил унсурларидан ташкил топади. Бу ички нутқдир. Кишиларнинг оғиз очмасдан фикрлаши мунозара юритиш, ўйлаши ички нутқга мисол бўлади.
Ўпкадан келган ҳавонинг нутқ органларига таъсири, шу таъсир натижасида уларнинг ҳаракати билан аниқ товушлар сифатида юзага келадиган нутқ ташқи нутқдир. Нутқ ҳаракатдаги тилдир.
Нутқ тилга тегишли нарсаларнинг маълум вақт бўлагида бир-бирига қўшади, ҳаракатга келтиради. Нутқ сўз шакллари эркин бирикмалар, сўз таркиби ва гаплардан ташкил топади. Нутқ жараёни тугаб, фикр тингловчига етиб боргач нутқ ҳам тугайди. Демак, сўз шакллари, эркин сўз бирикмалари, сўз тартиби, гапнинг турли кўринишлари нутқдир. Тилдаги ифода воситалари чегараланган бўлишига қарамай, нутқ чексиздир.Тил воситалари нутқ ихтиёрига ўтгач, улардан чексиз миқдорда гаплар тузиш мумкун. Нутқ жамоадаги ёлғиз шахс томонидан яратилади. Нутқ жамоадаги алоҳида киши ёки кишиларга қаратилган бўлади.Демак, нутқ ижтимоий ҳодисадир. У жамиятдаги кишиларни бирлаштириш, маълум мақсад сари отлантириш имкониятига эга. Жамият тараққиётида нутқни белгиловчи роль ўйнайди. Нутқсиз кишилик жамияти бўлиши мумкин эмас. Ҳамма синовлар тил воситаларидан тенг фойдаланаверадилар. Аммо нутқ ундай эмас. У маълум бир синфдан манфаатини кўзлаб тузилади. Демак, нутқ синфий ҳодисадир.
Инсоннинг нутқий фаолияти уч кўринишда амал қилади. Булар сўзлаш, муоммалар ва кимтиш сўзлаш дейилганда сўзловчининг маълумот, маслаҳат бериш, буюриш, ўзига номаълум нарсалар ҳақида сўраш англашилади. Сўзлаганда сўзловчининг билими, маданияти, ахлоқи, одоби юзага чиқади.
Сўзлаш монологик ва диалогик кўринишда бўлиши мумкун. Монологик нутқда бир кишининг мулоҳазаларига қарши саволларсиз ёки жавобларсиз юзага чиқади. Суҳбатдош томонидан бўлинмайди. Диалогик нутққа мулоқот қилувчи шахслар навбат билан гоҳ тингловчи гоҳ сўзловчи бўлиб туради.
Мутолаа ўқувчилардан ёзма нутқ орқали асар муаллифи, образлари билан мулоқотидир. Мутолаа туфайли ўқувчи ёзма нутқда акс этган воқеа ҳодисалардан хабардор бўлади. Улар таъсирида хулқида қандайдир ўзгариш содир бўлади. Мутолаа маълумот олишнинг энг муҳим йўлидир киши ўқиш орқали маънавий етукликка эриша боради. Мутоола оддий ўқиш ва илмий ўқиш ( муҳим нарсалар ташкил қилинган чизиб ўқиш парчалар кўчириб олиш, қисқа конспект олиш, асар устида мулоҳаза қилиш ўқиш) дан иборат. Оддий ўқувда учун ёзма нутқ мазмуни билан танишувнинг ўзи мақсад қилиб қўйилади. Илмий ўқишда ўқувчи асарни таҳлил қилишни, ундан бошқа бирор бир мақсад учун фойдаланиши, унинг мазмунининг қайта баён қилиш кабилар мақсад қилиб қўяди.
Таълимни нутқ ёзгани ва ёзмагани кўринишларига эга. Оғзаки нутқ сўзловчи гапириб турган вақт бирлигида мавжуд бўлиб, бу жараён тугаш билан нутқ ҳам тугайди. Аммо нутқ таъсирида уйғонган ҳаяжон берилган ахборот маълум вақтгача тингловчи онгида сақланиши унинг хулқига таъсир этиши мумкин.
Оғзаки нутқ хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатган бўлади:

  1. Оғзаки нутқ тезкорлик билан амалга оширади.

Тушунчалар билан «унинг либоси бўлган сўз биргаликда», «Яшин тезлигида» ишга кела бошлади. Баъзан тушунчани ифодаловчи сўзни ўша тезликда сўзловчи топа олмай қолади. Унга ўқиш ёки ўйлаган тушунчаси ифодалай олмайдиган сўзларни ишлатиб юборади. Натижада, айтилган нутқ кўзланган мақсадни тўлиқ рўёбга чиқармайди. Бунда тингловчи ҳам сўзловчи ҳам зарар кўради.
2. Оғзаки нутқда сўз бирикмалари ва гапларни моделлари айтилмоқчи бўлган фикрга моканд ҳолда тезкорлик билан ташланади. Гап қурилишнинг, моделларини оқил назорат қилиб боради. Фикрни айтилганларини хотирада ушлаб турган ҳолда ривожлантиришга тўғри келади, агар хотира оғзаки « Дангасалик» қилса, гап тузилиши, сўз бирикмалари ўзаро мантиқий ва грамматик боғланмай қолади. Чунки янги қисм аввалги қисм уни қисми учун у билан мослаша олмайди. Масалани « устоз, изини… халқ олдида қилган улкан хизматларимиздан биз миннатдормиз » мисолда сўзловчи туткишни « устоз сизни …» кимини айтган сўнг уни қандай ривожлантириш устида фикр мулоҳазаси жараёнида аввалги қисмни, аввалги ўйланган моделни ўқитиб қўйган. Шу сабабли тушум келишигида келган сўз кейинги қисмлар билан грамматик ва мантиқан боғланмай қолади.
3.Оғзаки нутқ таҳрир имкониятидан маҳрум. У қандай шаклда борликка келган бўлса, шундайлигича тингловчига ҳавола қилинади.
4. Оғзаки нутқда одатда мулоқот учун энг зарур нарсаларгина зуҳур этилади. Бу бир томондан вақт иқтисоди билан иккинчи томондан, нутқ кучини тежаш билан боғлиқ. Шунга кўра унда узундан-узоқ кириш кенг изоҳлар кам учрайди.
Аксинча, ҳодисалардан, нарсаларнинг ўзаро боғликлик даражалари уларнинг тингловчи ва сўзловчига равшанлиги даражаси ҳисобга олинади. Фақат зарурат ҳис этилмагандагина аввалдан маълум нарсаларга изоҳ берилади.
5. Оғзаки нутқ сўз бойлиги жиҳатидан ёзма нутққа нисбатан анча камбағал бўлади. Унда бир хил сўзлар бир хил шакллар, бир қадар кўпроқ такрорланади. Бу ҳол тил воситаларини танлаш қийинчиликлари билан боғлиқдир.
6. Оғзаки нутқда сўзловчининг фаол нутқий ҳаракати тўхтам, оҳанг, урғу, турли хил имо-ишоралар фикрини тингловчига етиб боришда аҳамият касб этади.
Ёзма нутқ оғзаки нутқдан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради. Нутқни ёзаётганда муаллиф вақт жиҳатидан бемалол фикрлаш имкониятига эга бўлади. У ўз нутқи қисмларини ва бутун нутқни қайта- қайта таҳрир қилиш, фикр учун энг мос имкониятларни танлаш, гап тузилишини қулайлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам ёзма нутқ оғзаки нутқ оғзаки нутқдан равондир.
Кишиларнинг нутқий фаолияти монолог, диалог, полилог кўринишда амалга ошади.

Дарсни мустаҳкамлаш учун саволлар





  1. Нутқ маданияти фани бизга нимани ўргатади?

  2. Адабий нутқ шакллари ҳақида сўзланг?

  3. Инсон нутқий фаолиятларини куринишлари қандай?

  4. Оғзаки нутқнинг хусусиятлари қандай?

Мавзуга хулоса ясаш ва баҳолаш


Шундай қилиб биз бугунги дарсда нутқий фаолият ҳақида маълумотга эга бўлдик. Кейинги дарсимизда монолог ва диалог ҳақида мавзумизни давом эттирамиз.


Уйга вазифа


Мавзуни ўқиб, мавзу юзасидан савол тузиб келиш.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling