1994 йил 25 декабрда Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олий Мажлисга ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига очиқ демократик сайловлар бўлиб ўтди. Ўша пайтда миллий парламентдаги 250 ўрин учун 654 номзод кураш олиб борди.2002 йил 27-январда Ўзбекистон парламентини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 93,65 фоизи икки палатали парламентни тузиш учун овоз берган. Референдум натижаларига кўра, Конституция моддаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат - қуйи ва юқори палаталарга бўлинди. 1995 йилда Олий Мажлис сессиясида Олий Мажлиснинг БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди. Унинг фаолият соҳаси Ўзбекистон Республикасининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида" ги қонуни билан белгиланади. Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази, ЕХҲТ Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорлик қилади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик жамиятнинг қонуний белгиси бўлган кўппартиявийлик тизими шаклланди, жамият ташкилотлари тубдан янгиланди. Ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият кўрсатиб келмоқда. Булар: 1. «Ўзбекистон Халқ демократик партияси” (“Ўзбекистон ХДП)». 1991 йил 14-сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Коммунистик партиясининг охирги фавқулодда ХХIII съезди бўлиб, унда КПСС таркибидан чиқиш ва сифат жиҳатидан янги сиёсий ташкилот - «Ўзбекистон Халқ демократик партияси»ни тузиш ҳақидаги Баёнот қабул қилинди. 1991 йил 1-ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида Ўзбекистон ХДП га асос солинди. Бу қурултойда партиянинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. Партия ўзининг оммавий ахборот воситаларига эга. Унинг марказий нашрлари: ўзбек тилида чоп этиладиган «Ўзбекистон овози» газетаси, рус тилида чоп этиладиган «Голос Узбекистана» ҳафталигидир. Ўзбекистон ХДП парламент партиясидир. У ўз аъзоларидан Олий Мажлис ва маҳаллий ҳокимият органларига номзодлар кўрсатиб, давлат ҳокимияти органларинин барча бўғинларида иштирок этади. 2000 йилда унинг сафларида 420 минга яқин аъзо бор эди. Уларнинг сони 2017 йилда 430291 тага етди. 2014 йилги сайлов якунларига кўра партиянинг Олий Мажлисдаги фракциясида 27 депутат бўлган бўлса, 2019 йилги сайлов якунларига кўра, Олий Мажлис депутатларининг 22 тасини ЎзХДП аъзолари ташкил этди. 2. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси. 1995 йил 18февралда Тошкентда бўлган I таъсис қурултойида тузилди ва унинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 18-февралда «Адолат» социал-демократик партияси рўйхатга олинди. Партиянинг олий органи Қурултой ҳисобланади. Сиёсий Кенгаш Пленумлари ҳар йилда камида икки марта ўтказилади. “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг расмий нашри ҳисобланади. У 1995 йил 22-февралда ташкил этилган. “Адолат”СДП ҳам парламент партияси бўлиб, 1999 йили Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловларда жами депутатларнинг 11 нафари мазкур партия фракциясини ташкил қилган. 2000 йилларда унинг сафларида 30 мингда зиёд аъзо бор эди. Ҳозирда (2020 й.) партия сафларида 430496 нафар аъзо бор. 2019 йил 22 декабрь -2020 йил 5 январда бўлиб ўтган Олий Мажлисга сайлов якунларига кўра, парламендаги партия фракцияси депутатларининг сони 24 тани ташкил этди. 7 нафар сенатор ҳам мазкур партия вакиллари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |