Mavzu: O’zbekistonda tasviriy san’atni o’qitilish tarixi
Ўзбекстонда диний қарашларнинг пайдо бўлиши ва унинг санъатдаги ифодаси
Download 1.86 Mb.
|
Kurs ishi O\'zbekistonda tas san
Ўзбекстонда диний қарашларнинг пайдо бўлиши ва унинг санъатдаги ифодаси.
Марказий Осиё ерларида диний тушунчаларнинг ривожланиши ва санъатнинг унга хизмати, диний эътиқод ва тушунчалар тарихига тўхталадиган бўлсак, узоқ ўтмишга назар солишга тўғри келади. Бу ерларда қадим пайтларда диний тушунчалар магия, тотемизм, анемист тасаввурлар пайдо бўлган. Диний тасаввурлар, ўлганлар руҳи тушунчалари аниқ ашёвий далилларда ўз аксини топган. Жумладан, Тешик тош ғори Термиз яқинидаги Тургандарё воҳасининг Бойсун тоғларида қадимги одамлар яшаган манзилдан археологлар турли тош қуроллар билан бирга чамаси 8-9 ёшли ўғил боланинг суяк қолдиқлари ва унинг атрофига гир айлантириб қўйиб чиқилган тоғ эчкисининг шоҳларининг топилиши муҳим воқеа бўлган. Бу топилма Марказий Осиё ерларида жуда қадим замонларда кўмиш маросими ва у билан боғлиқ диний тушунчалар шакллана бошлагандан далолат беради. Ўлган одам ёнига турли буюмлар қўйиш, марҳум кўмилганда унинг ёнига ҳаётлик пайтида ишлатган, севган буюмларини ҳам бирга қўшиб кўмиш одати жамият ривожланиб боргани сари муракаблашган. Мил.аввалги VII асрда шаклланган бу диний таълимот одамларнинг турмуш тарзи, урф-одатига таъсир этди, санъат ва маданиятнинг ҳарактерида ўз ифодасини топди. Зардуштийлик билан боғлик меъморчилик мажмуалари, одамларнинг турмуш тарзи, кийинишда шу дин талаби ва таъсири бўлди. Зардуштийлик дини меъморчилик, амалий ва тасвирий санаьтда ҳам ўз аксини топган. Зардушт динига биноан сув, хаво, ер, олов мукаддас бўлиб олов эса тозаловчи, покловчи илохий куч ҳисобланди. Ана шу оташпарастлик дини учун муққадас олов уйлар қурилган. Бу уйларда олов доим ёниб туриши учун уни қўриқлаб, яхши хид тарқатувчи гиёҳлар ташлаб туришган. Олов уйлари- ибодатхоналар қурилиши,унинг ички безаги, маросим билан боғлиқ турли буюм ва анжомлар ишланди. Самарқанд яқинида очилган археологик топилмаси асосида яратилган, аниқроғи ишлаб чиқилган олов уйи кўриниши теппага кичрайиб борувчи тўртбурчак шакллардан ташил топган бўлиб унинг теппасида тутун чиқиши кўрсатилиб унинг ички хонасида муқаддас олов ёниб турганлигини билдиради . Ҳар бир шаҳар ва қишлоқда шундай олов уйлари бўлиб уларда муқаддас олов сақланган. Жарқўрғондан топилган олов уйи шуларнинг дастлабкисидир. Бу ибодатхона зардуштийлик дини арафасида қурилган деб ҳисобланади. Хоразмдаги Жонбос қальа, Бухоро, Самарқанддан топилган олов уйлари қолдиқлари ҳам юқоридаги фикрни исботлайди. Тошкент вилоятининг ҳозирги Оқ қўрғон туманидаги Қанқа археологик манзили олимлар фикрига кўра қадимги Тошкент давлатининг маркази бўлган. Бу давлатни қадимги даврларда Юни, Чоч, ІІІош деб аташган. Канкада очилган тўрт минорали қўрғонда сарой ибодатхонаси - капелла ва олов меҳроби бўлган. Ёзув манбаларига кўра давлатнинг асосий ибодатхонаси қўрғондан ташқарида Шарқда бўлган. Бу ибодатхона ўртасида супа бўлиб унга марҳум суяги солинган лойдан ишланган оссуарийлар қўйилган. Шу супа ортида эса эшик бўлиб, ундан кичик хонага кирилган. Бу хонада муқаддас олов сақланган, маросим кунлари у ибодатхона марказидаги меҳробга ёки муқаддас супага олиб чиқиб қўйилган. Ибодатхона комплексининг хужалик хоналари бўлиб у ерда турли буюмлар, жумладан, тақинчоклар сақланган. Одамлар шу урна атрофида айланиб марҳум билан хайрлашган холда муаттар хидли гуллар сочганлар. Маросимнинг ажралмас қисми қурбонлик қилиш ва маросим оши бериш бўлган. Мазкур ибодатхона тахминан янги эранинг 1 мингинчи йиллар ўртасида қурилган, унинг катта хонасининг деворлари расмлар билан безатилган. Зардуштийлик маълумотига кўра одамлар ўлгандан кейин унинг жасадини ерга кўмиш гуноҳ ҳисобланган Шунинг учун одам ўлгандан кейин унинг жасадини маҳсус тепаликка олиб бориб қўйишган. Бу тепалик одамлар яшайдига жойдан узоқда жойлашган бўлиб, тепаликда эса турли итлар, бургут, ёввойи қушлар одам гўштини еб уни суякдан ажратиб берган. Ёмғир эса суякни янада тозалаган. Куёш эса уни обдон куритган. Шундан сўнг тепалик атрофида яшовчи одамлар суякларни йиғиб, сополдан ясалган идишчаларга солиб, кўп холларда марҳумнинг ўз уйига кўмилган. Бу идишчаларни остадонлар ёки осуарийлар деб аташган. Ана шу остадонлар шакли турли- туман бўлиб, асоси тўртбурчак шаклида, копкоги эса турли шаклларда, ҳатто одам боши ёки қомати шаклида, баьзан хумга ўхшатиб, баъзан ўтирган одам шаклида ясалган. Остадонларнинг юзларига эса бўртма тасвирлар ишланган ёки расм чизилган. Бу тасвирларда ўша даврлардаги одамлар урф-одати, масалан аза тутиш воқеалар акс эттирилган. Бундай остадонлар Ўрта Осиё ерларидан ,хусусан Ўзбекистон тупроғидан кўплаб топилган. Шундай остадонлардан бири Самарқанд вилоятининг Муллақўрғонда очилган. Бу остадоннинг ташқи томонида бўртма тасвир бўлиб унда ёниб турган олавга икки томондан одамлар ўтин, ёкимли ис таркатадиган гиёҳлар ташлаб ташлаб турган пайти тасвирланган. Улар оғизларини махсус боғлагич билан беркитиб олганлар. Чунки олов муқаддас, унга хатто одамнинг нафаси ҳам тегмаслиги керак. Олов ёниши расм ҳам ҳарактерли. Оловнинг алангалари чиройли ва тартибли қилиб ишланган шакли кейинчалик безак санъатида кенг ишлатила бошланган, бу шаклни антификс деб аташган Расм.4. Антификс. Оқтепа ( Чилонзор тумани. Тошкент.) ёдгорлиги ҳам шу даврнинг муҳим ёдгорлигидир. Бурчаклари минораларга эга бўлган бу қўрғон икки қаватли бўлиб, унинг асосан бурчакларидаги хона ва токчаларининг усти берк бўлган, Бу ибодатхона шаҳардан ташқарида бўлиб, катта маросим ва тантаналар учун фойдаланилган. Бу ибодатхона УІІІ асрда араблар юришидан кейин ташландиқ холга келган бўлса ҳам, оташпарастлар бу ердан узоқ фойдаланишган, ва остадонсиз кумиш маросимлари ўтказилган. Ер қўрғонда (Ўзбекистон жануби) ҳам шаҳар ибодатхонаси мажмуаси бўлиб, янги асрнинг 1 мингинчи йилларнинг 2- чорагига тўғри келади. Бу ибодатхона маьбуда Анахитага бағиштлаб қурилган Анехеологик ишлар давомида бу ердан оташпарастлик учун зарур анжамлар: олов меҳроби, турли сопол буюмлар топилган. Зардуштийлик дини жаҳон динларининг кадимийси бўлиб минг йилдан ортиқ вақт мобайнида кўпгина Шарқ халқларининг асосий динлари бўлиб келди. Марказий Осиё Эрон, Озарбайжон халқлари ислом динига қадар шу динга эьтиқод қилдилар. Хатто ислом кириб келгандан кейин ҳам бу дин узоқ вақт мавқеини сақлаб келган. Ибн Сино даврида (Х-Х1 асрлар) ҳам шу динга эьтиқод қилувчилар мавжудлиги эьтироф этилган. Бу диннинг таъсири Ўрта Шарқда қатор давлатлар тузилганда янада ортиб борди кейинчалин унинг урф-одат ва қоидалари янги шаклланган дин ва одатларга таьсир этди. Жумладан унинг нариги дунё ҳарикида таьлимоти дастлаб яхудийларга, сўнгра христиан ва исломга ўтди ва қайта ишланади Масалан, Зардушт динига биноан ҳарбир шу динга эьтиқод қуйган одам кунига беш марта ювиниб, покланиб қуёшга қараб, уни олқишлаб сигиниши керак. Бу одат иейинчалик беш вақт намоз шаклида исломга ўтган. Бош яланг сажда қилиш зардуштийликда ман этилган. Салла ўраш шу пайтда бўлган. Сувни муқаддас ҳисоблаш, нонни эьзозлаш, деҳқонни хурматлаш каби одатлар ҳам шу зардушт динининг талабларидан бўлган. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling