Mavzu: O’zbekistonda tasviriy san’atni o’qitilish tarixi


Аҳамонийлар даврида Ўзбекистон санъати


Download 1.86 Mb.
bet5/8
Sana15.06.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1483090
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Kurs ishi O\'zbekistonda tas san

2. Аҳамонийлар даврида Ўзбекистон санъати
Марказий Осиёнинг ерлари қадимдан босқинчилар учун бойлик орттириш ўлкаси бўлиб келган. Тарихий маъумотларга кўра мил. ав. VI асрлардан Ўрта Осиё ерларининг катта қисми Аҳоманийлар давлат томонидан босиб олиниб қарийб 200 йилдан ортиқ вақт мобайнида уни таъсирида бўлган. Аҳоманийлар Марказий Осиёга юриш қилган пайтда бу ерларда Бақтрия, Сўғд, Хоразм, Паркана, Парфия Қанғ ҳамда унинг шимоли томонида ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган Саклар иттифоқи шаклланаётган эди. Лекин бу давлатлар орасида бирлик йўқ эди. Шунинг учун ҳам Эрон қўшинлари бу давлат ва қабилаларнинг ерларини тезликда босиб олишга муяссар бўлдилар. Халқнинг озодлик учун кураши эса Тумарис, Широқ каби қаҳрамонларнинг афсонавий жасоратларида сақланиб қолди. Галикарнасли Герадот ва Книдли Ктесийлар шу давр ҳақида қизиқарли маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Жумладан, Книдлик Ктесий мутахассислиги врач бўлган.У Эрон шоҳи Артаксерекс 11 хизматида бўлиб 17 йил Сўзада яшаган ва ўз даври, воқеалар, турли афсона ва ривоятларни тўплаб Ватанига қайтгач шулар ҳақида ёзиб қолдирган. Шулардан бири Тумарис афсонаси бўлган.
Эронликлар босиб олинган ерларни сатрапликларга бўлиб чиқилди.Сатрап эронча ҳоким маъносини англатиб,сатраплик унинг бошқарган ҳудуди назарда тутилган. Сатрап подшоҳга бўйсуниб, унинг кўрсатмаларини бажарар, буйруғга биноан солиғ йиғар эди. Сатрапликлар ҳукмдорлари лавозимига асосан ахмонийлар авлодидан одам тайинланар эди. Подшоҳнинг руҳсати билан улар ўзга юртларга ҳужум қилиши ва босиб олиш ҳисобига ўз ерларини кенгайтириши мумкин эди. Шунинг учун сатрап Марказий Осиё ерларида бир қанча сатрапликка ажратилган бўлиб шулардан Хоразм, Сўғд, Парфия, Бақтрия бир мунча катта бўлган.
Эрамиздан аввалги V асрдан бошлаб Ўрта Осиё ерларида нисбатан тинч ҳаёт бошланди. Шу даврда қатор шаҳарлар пайдо бўлди, хунармандчилик ривожланди, буюк Ипак йўли ривожлана бошлади. Маҳаллий зодагон ва киборлар чет эл босқинчилари ҳомийлигида тинч ҳаёт кечириб ҳашаматли саройлар қурдилар, зебу зийнат ва безакка эътибор бердилар. Бу даврда шаҳарсозликда силижиш рўй берди. Эски шаҳарлар қайтадан тикланди, янги шаҳарлар вужудга кела бошлади. Бақтра, Аорн, Кириополь, Наутака, Мароканд, Кўзал қир, Эрка қальа, Каллаликир (Хоразм) шу давр ёдгорликларидандир. Жумладан, шу даврида вужудга келган Кўзали қир, Каллали қир қалъалари ҳам ана шу давр анъаналарида ишланган. Масалан, Кўзали қир қалъаси кўпроқ учбурчакка яқин бўлиб, унинг майдони қалин девор билан ўраб чиқилган. Калли қир қалъаси режа асосида ишланган. Унинг тўртбурчак майдонини қалин девор билан мустахкамланган. Эрамиздан аввалги VI-IV аср Ўрта Осиё меъморлиги ҳақида Кўзали қир, Каллали қир (Ўзбекистон), Эрка қалъа (Туркманистон) меъморлик комплекслари қолдиқлари таассурот беради. Сўзсиз, бу меъморлик комплекслари аввалги давр анъаналарини давом эттириш асосида юзага келган. Улар қалин девор билан ўраб чиқилган, дарвоза ва миноралари мавжуд бўлган. Уларнинг марказида сунъий тепалик бўлиб, унда сарой ёки ибодатхона жойлашган. Саройлар учун ишлатилган устунлар кўп холларда капителлар билан тугалланган. Эрамиздан аввалги VI-IV аср меъморлиги намуналарининг илк намунаси Хоразмдаги Каллали қир сарой қолдиқларидир. Саройнинг асосий қисми квадратга яқин бўлиб (75Х80 м) унга шарқ ва жанубдан ҳовлилар туташган. Шу ҳовлиларнинг сўнггисида бинога кириш учун мўлжалланган асосий дарвоза бўлган. Сарой хоналари эса, одатда, ички икки ҳовли атрофида жойлашган. Сарой томлари текис қилиб ёпилган. Устунлар узун тўсинларга мустахкамлик берган ва таянч вазифасини ўтаган. Бино устунлари тепага кичрайиб борувчи тўртбурчак ва айланалардан ташкил топган тагкурсига ўрнатилган бўлган ва улар тошлардан ишланган. Устунлар эса ёғочдан ишланган бўлиб, унинг капители ҳайкалга ўхшатиб ахоманийлар капителларидан ўрнак олинга холда ишланган. Бу даврда сатрапликларда босқичлар хомийлигида маҳаллий зодагонлар дабдабали ҳаёт кечирдилар.Улар ҳашаматли қўрғон ва саройлар қурдирдилар, уларнинг безагига эътибор бердилар. Биноларни режалаштириб қуриш, уни ҳайкал ва ҳайкалчалар билан безаш одати ёйилди. Ахмонийлар чекка сатраплиги Хоразмдан топилган капител ўз ҳарактери жиҳатидан ахмонийларнинг Персепол ва Сўза саройларида қўлланилган капителлардаги услуб - икки томонга қараб турган буқа боши (Сўза капител)га ўхшаб кетади.
Каллали қир сарой планировкаси ва кўриниши, устунларнинг ҳарактери бевосита Ахмонийлар меъморлигини эслатади. Тасвирий санъат. Ёзма маньбаларга кўра бу даврда деворий рассомлик ривожланган бўлган. Саройлар, бой зодагонларнинг уйлари ва мехмонхоналари деворий рассомлик асарлари билан безатилган. Бу расмларда шу даврда машҳур бўлган Одатида ва Зариадра романи сюжетлари кўпроқ ишланган. Амалий санъат буюмлари юзаси турли мавзудаги бўртма ва чизма тасвирлар билан безатилган.
Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиёдаги бадиий ҳаёт ва маданиятни тушунишда Амударёнинг юқори оқими томонидан топилган турли хил антиқий буюмлар муҳим ўринни эгаллайди. Бу қадимги давр ёдгорликлари адабиётиларда «Амударё бойлиги» ёки “Окс бойлиги” деб юритилади. Гап шундаки, қадимги турклар Аму дарёни Ўкуз, яъни Катта дарё деб аташган, юнонлар эса Ўкузни Окс-Оксус деб номлашган. “Ҳозирги кунда Лондондаги Британия музейида сақланаётган бу ёдгорликлар ичида олтиндан ясалган ҳайкаллар, турли кўза, билагузук, узук, муҳр, тангалар, олтиндан ясалган аравача ва қуроллар диққатга сазаворлир”2. Бу буюмлар ниҳоятда ифодали ишланганлиги билан ажралиб, деталлари аниқ ва тугал ишланиши билан ҳарактерланади. Олтин арава, Олтин билак узук, Олтин кўза, Жангчи-сак бўртма тасвирида шу фазилатлар мужассамлашган.
Олтин арава , Жангчи-сак, Олтин билакузук каби бўртма тасвирлари ишланиши жиҳатидан бир қадар шартли услубда бажарилганлигига ва айримларида безакли хусусияти устун бўлишига қарамай, бадиий жиҳатдан ифодали ва таъсирчан бажарилган. Олтиндан ясалган билак узук айниқса нафис ва бадиий жиҳатдан пухта ишланган. Тақинчоқда шохдор тоғ эчкисига ўхшаш, бироқ бургут тумшуқли афсонавий образга хос тасвир моҳирона акс эттирилган. Тасвир ҳайкалтарошликка мансуб бўлсада, аммо ишланиш услуби ва техникасида амалий безак санъанининг устиворлиги яққол сезилиб туради. Мазкур тақинчоқ антик Грецияга мансуб “Сфинксли олтин билакузук” топилмасига композитсион жиҳатдан жуда ўхшашдир. Бу икки билакузукнинг композитсион тузилиши деярли бир-бирига яқин, фақат амударё бойлигига тегизли билакузукда афсонавий ҳайвон образи ифодаланган бўлса, Гретсиядан топилган тақинчоқда сфинкс (қанотли одам) тасвири туширилган, портрет ечими реалистик ҳарактерга эга. Мазкур билакузукларнинг бир-бирига ўхшашлигига таяниб аждодларимиз бошқа мамлакатлар билан ҳам маданий алоқада бўлганлигидан далолат беради.
Ахмонийлар давлати санъат ва маданиятининг таъсири остида бўлган Дингилжа (Хоразм) шаҳар қолдиқларидан ҳам бўртма ҳайкалтарошлик анъаналари асосида бажарилган ёдгорликлар топилган. “Бу ерда Сузадаги Ахмонийлар манзилгоҳидан топилган камончи тасвири, ўйиб ишланган бронза узук-муҳр кўринишидаги ҳокимият рамзлари, ахмонийлар учун типик бўкираётган арслон тасвири ишланган муҳр топилди”3.
Қадимги Ўзбекистон ҳайкалтарошлигининг эрамиздан аввалги VI-IV асрларга оид ижод намуналари Хоразмнинг Каллалиқир меъморлик қолдиқлари орқали бизгача етиб келган. Мазкур меъморлик устунларида ҳайкалтарошикдан фойдаланилганлиги бургут бошли грифонлар тасвирланган капителларда кузатилади.
Қадимги Хоразмда маҳобатли ҳайкалтарошлик яхши ривожланган. Қадимшунослар томонидан Тупроққалъада олиб борилган изланишлар пайтидан 9 та хонадан 30 дан ортиқ кийимда ва кийимсиз ишланган маҳобатли ҳайкаллар топилган. Шунингдек яна, милоддан олдинги 305 йилларгача ишланган бўртма тасвирлар туширилган тангалар ва кичик ҳажмли ҳайкаллар топилган.
Милоддан аввалги IV асрга келиб Марказий Осиё ерларига бошқа истилочи македониялик Искандар юриши ахмонийлар истелоси ўринини эгаллади У Ахмонийлар давлатини тор-мор этиб, Ўрта Осиё ерларининг кўпгина қисмини қаттиқ жанглардан сўнг бўйсундиришга эришди. Бу мавзу кейинги маърузамизда ёритиб берилади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling