Mavzu: O’zbekistonda tasviriy san’atni o’qitilish tarixi
Ахмонийлар даврига қадар Ўзбекистон ҳудудидаги санъат ва маданият тараққиёти
Download 1.86 Mb.
|
Kurs ishi O\'zbekistonda tas san
1.3 Ахмонийлар даврига қадар Ўзбекистон ҳудудидаги санъат ва маданият тараққиёти.
Ўзбекистон ҳудидидаги қадимги давр санъатини ўрганишда ўша пайтларда мавжуд бўлган қулдорлик давлатларининг ижтимоий-маданий ҳаётидаги бадиий-ижодий жараёнларни кузатиш лозим. Зеро, “Ўрта Осиёда қулдорлик даврининг юқори тараққиёти Парфия, Бақтрия ҳамда Кушон каби маҳаллий империялар замонига тўғри келади. Бу замонда қалъалар бино қилишда, ҳунармандчилик, шаҳар ҳаёти, йўл ишлари, ички-ташқи савдо ҳамда санъатда жиддий кўтарилиш юз берганлигида синфий муносабатларнинг кескинлашганлиги кўринади. Бу ҳолат ёлғиз Хоразмда топилган археологик материалларидагина эмас, балки бутун Ўрта осиёда ўтказилган ва ўтказилаётган текширишлардан ҳам яққол кўриниб туради”1. Қадимги давр ўзбек санъати Санъатшунослик институтида 1960-йилдан буён “Санъатшунослик экспедитсияси” томонидан тадқиқ этиб келинади. Бу борада санъатшунос олима, академик Г.А.Пугаченкова бошчилигидаги мутахасислар томонидан олиб борилган экспедитсиялар натижасида қадимги ўтмиш маданиятимиз тараққиётини акс эттирувчи кўплаб нодир ёдгорликлар топилган. Айнан шу топилмалар қадимги ўзбек тасвирий санъатини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Бу асори-атиқалар Аҳмонийлар давлатининг мелоддан аввалги IV асрлардаги сўнгги ҳукумронлик давридан бошлаб, то милодий III-IV асрларгача давом этган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаёт тарзини ифодалайди. Бронза асрига келиб Марказий Осиё ерларида икки катта тарихий-маданий бўлиниш – Ўрта Осиёнинг жанубий томонларида ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланадиган қадимги Шарқ шаҳар цивилизацияси типидаги жамоа ва Шимолда овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган кейинроқ чорвачилик ва даҳқончилик билан шуғулланган жамоалар мавжуд эди. Шу икки маданият, унинг санъат услублари кейинги узоқ давом этган давр ҳарактерига таьсирини ўтказиб борди. Шу хусусиятлар Хоразм, Фарғона ерларида топилган кулолчилик ёдгорликлари, меъморчилик қолдиқлари намуналарида кўриниши намоён бўлади. Ўзбекистоннинг жанубий томонларида мил. аввалги 2 мингинчи йилларда Сурхандарёнинг Шеробод дарёси ҳавзаси, Қизилсув, Бандихон сойлари атрофида шаклланган маданият Ўзбекистон тарихида муҳим ўринни эгаллайди. Қадимги деҳқочилик маданияти марказларидан Сополли тепа ва Жарқўтон комплекси шу маданият хусусиятларини ўрганишда муҳим ўрин эгаллайди. Сополли тепа комплекси катта қишлоқ жамоаси округи тарзида қурилган бўлиб унинг ичида турар жойлар, хўжалик ва хунармандлик диний қурилмалар мавжуд бўлган ва улар кўчалар билан бир биридан ажратилган. Бу қўрғон қурилишида стандарт ғиштлар ишлатилган. Сополли тепа жамоаси содда деҳқончилик билан шуғулланган ва суний суғориш ишларини йўлга қўйилган. Қўрғон ичида кулолчилик устахонасида хўжалик учун зарур бўлган идишлар ишлаб чиқарилган. Шу маданиятда санъат, айниқса кулолчилик ва металл қуйиш (бронза назарда тутилади) юқори бўлган. Турли кўзгу ва уй анжомлар бадиий бўлишига рассом катта эътибор берган. Сопол кўзаларнинг бандлари одам шаклини эслатуви ҳайкаллар билан безатилган бўлган. Бу ерда бронзадан турли косметика учун идишчалар ишлаб чиқарилган. Сополли тепадан (Сурхандарё вилояти) топилган кулолчилик ёдгорликлари, сопол идишлари деярли безаксиз ва ўз шакли рангбаранглиги, нисбатларининг ўзига хос нафислиги ҳамда лойдан нозик, юпқа ва енгил идишлар ярата олиш хусусияти шу давр усталарининг юксак маҳорати, сополсозлик технологиясини чуқур ўзлаштирганликларидан далолат беради. Фарғона воҳасининг Чуст манзилида ҳам мил.аввалги 2 мингинчи йилларда ўзига хос маданият шаклланган. Шу даврда бу ерларда ўтов типидаги уйлар қурилган. Қурилишда лой ишлатилган. Одамлар яшайдиган манзиллар атрофи қалин девор билан айлантириб ўраб чиқилган. Кулолчилик ривожланган. Кўза, коса, хум каби сопол идишлар ишланиб уларнинг юзасига қора бўёқда содда геометрик нақшлар ишланган. Айрим сопол идишлар юзасига нақшлар ўйиб ёки қириб (тирнаб) ишланган. Хоразмнинг Тозабағёб, Сувёрғон, Амиробод маданиятида сопол буюмлар юзасини сир (глазурь) билан қоплаш бошланганлигини кўриш мумкин. Тасвирий санъатда борлиқни – қуш, ҳайвон ва бошқа нарса ҳамда жониворларни ўзига ўхшатиб ишлашдан кўра, кўпроқ шартли шаклларда тасвирлаш жараёни темир асрига келиб янада фаоллашдиди. Инсон абстракт фикр юритиш, тасаввур қилиш ва уларни тасвирлаш, инсон тафаккурининг ривожланиши бадиий ижод ривожининг бошланиш йўлини оча борди. Шуни таъкидлаш керакки, инсон тафаккури ривожи абстракт фикр юритиш билан боғлиқ. Абстракт фикр юритиш, санъатнинг бошқа турларини, жумладан нақш санъати ривожида муҳим бўлди, ҳайкалтарошлик санъати имкониятларини оширди. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling