Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi


Download 130.5 Kb.
bet1/8
Sana25.10.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1721336
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.


Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.
Reja:
Kirish
I.BOB.O‘zbekiston temir yo‘l transportining mamlakat iqtisodiyotidagi roli, o‘rni va yutuqlari
1.1.O‘zbekiston mintaqalarining temir yo‘l transporti shahobchalari bilan ta’minlanganligi
1.2.Mamlakat iqtisodiyoti va transportni rivojlantirishdagi makroiqtisodiy mutanosibliklar
II.BOB.Passajirlar tashish bozori rivojining istiqbollari
2.1.Yuk tashish bozori rivojining istiqbollari
2.2.Temir yo‘l transportning asosiy texnik jihozlari
III.BOB.O‘zbekiston temir yo‘llari transportida boshqaruvning tashkiliy tuzilmasi
3.1.Temir yo‘l transportida tashish tasnifi (klassifikag‘iyasi)
3.2.O‘zbekiston temir yo‘l transportini rivojlantirish muammolari
Xulosa.
Foydalangan adabiyotlar



  1. Ўзбекистон темир йўл транспортининг мамлакат иқтисодиётидаги роли, ўрни ва ютуқлари

Темир йўл транспорти ўзининг универсаллиги, катта ҳажмдаги юклар ва кўп миқдордаги пассажирларни бир маҳалда ташиш қобилиятига эгалиги, об-ҳаво инжиқликларига боғлиқ эмаслиги ва маневрчанлиги билан бошқа транспорт турларидан кескин ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси темир йўл магистрал тармоқлари 2000 йилда 3585,5 минг километрни ташкил этди. Бундан ташқари саноат корхоналарини магистрал темир йўллар билан боғланган 3,2 минг километр шаҳобча йўллар мавжуддир. Мамлакатимиз темир йўллари узунлиги, юк ва пассажирлар ташиш бўйича марказий Осиё давлатларида ичида иккинчи (Қозоғистондан кейин) ўринда туради. Магистрал тармоқлар 1940-2000 йилларда 294 фоизга ва транспорт ишининг юк ташиш ҳажми бўйича эса 901 фоизга кўпайди.


Темир йўллардан фойдаланиш ҳар 1 км темир йўл узунлигига тўғри келадиган юк ёки пассажирлар обороти билан ўлчанади (3-жадвал).



























































Ҳозирги кунда мамлакат транспортининг барча турлари билан бажарилувчи юк оборотининг учдан икки қисми темир йўл транспортида бажарилади. Ташқи иқтисодий алоқалар, яъни экспорт ва импорт маҳсулотлари билан боғлиқ юк ташишнинг 80 фоиздан ортиғи темир йўл транспортида бажарилади.
Пассажирлар ташишда ҳам темир йўл транспортининг моҳияти каттадир. 1995 йил статистик маълумотларга кўра шаҳарлараро пассажирлар ташиш оборотининг темир йўл транспортидаги улуши 22 фоиз атрофида бўлиб, транспортнинг барча турлари ўртасидаги пассажирлар оборотидаги улуши 12,33 фоизни ташкил этди.
Темир йўл транспортида юк ташиш таннархи автомобиль транспортига нисбатан ўртача олинганда 3...5 марта, ҳаво транспортига нисбатан эса 12...15 марта арзондир.
“Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акғиядорлик компанияси тармоқни 2010 йилгача бозор иқтиосдиётига ўтказишнинг босқичма-босқич режасини бажарилиши ҳисобига темир йўл транспортининг замон талабига жавоб берувчи моддий-техник базасини яратиш, унда темир йўлларни электрлаштиришни, транспорт воситаларини янгилаш, вагон ва локомотивларни таъмирлаш базаларини, тармоқ излари ва бошқа хўжаликларни модернизағия қилишни асос қилиб олган.
Проф. К.Ўлжабоевнинг ҳисобларига кўра 2000 йили темир йўл транспорти юк обороти 17,4 (амалда 15,44) млрд. тоннакилометрни, 2005 йили эса 20,5 млрд. тоннакилометрни ва 2010 йилга келиб 24 млрд. тоннакилометр юк оборотини ёки ҳар бир йиллик унинг ўсиш даражаси 17..18 фоизни ташкил этиши лозим.
Ҳисобларга кўра 2010 йилга келиб республика темир йўллари пассажирлар обороти 3176 млн. пасс.км ёки йиллик ўсиши 45,2 фоиз (аҳолининг йиллик ўсиши башорати айни даврда 17,6 фоиз атрофида), жумладан шаҳар атрофи алоқаларидаги пассажир обороти 1380 млн. пасс.км.(йиллик ўсиши 50 фоиз) бўлиши башорат қилинади.
Келтирилган ютуқларга қарамай, мамлакат транспорт коммуникағиялари миқдори бўйича, айниқса бирқанча қишлоқ хўжалик (Қорақолпоғистон Республикасида, Сурхондарё, Наманган, Навоий вилоятлари) туманларида Ўзбекистон республикаси ривожланган мамлакатларга нисбатан орқада бўлиб, жаҳон иқтисодиёти бозорлари (Овропа, Осиё қўшни мамлакатлари Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Туркманистон)га чиқишда транспорт коммуникағияларини етишмаслиги, тадбиркорликда, ички ва ташқи алоқалар ўрнатишда яққол кўзга ташланади. Темир йўл транспортини ривожлантириш учун бирламчи инвестиғияларни жуда кўп талаб этиши, автомобиль ва ҳаво транспортларига нисбатан ташиш муддатларининг катталиги темир йўл транспортининг камчиликларига киради.




  1. Download 130.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling