Мавзу: пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга таъсир корсатвчи омиллар


З.Пахтачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари


Download 35.52 Kb.
bet3/5
Sana11.03.2023
Hajmi35.52 Kb.
#1259567
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ТАЪСИР КОРСАТВЧИ ОМИЛЛАР

З.Пахтачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
Ўзбекистонда серунум ер ва айниқса, сув ресурслари чегараланган. Мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, биринчи навбатда ҳар бир гектар пахтадан олинадиган хосилдорликни ошириш ҳисобига эришилади.
Бу вазифани амалга оширишда илғор корхоналарда анчагина ютуқлар қўлга киритилган. 2000-2003 йилларда Андижон вилояти бўйича гектаридан ўртача ҳосилдорлик 32-34 ц.ни ташкил этди. Вилоятнинг Олтинқўл, Шаҳрихон ва Избоскан туманларида ҳосилдорлик 40 ц.дан ошди; 2003 йилда Андижон туманидаги Т.Мирзаев ширкат хўжалигида 51 ц. пахта ҳосили олинган.
Ҳосилдорликни ошириш комплекс агротехнологик жараѐнларни сифатли ва қисқа муддатларда бажариш билан боғлиқ. Тармоқни ташкил этишнинг барча даврларида ва истиқболида ҳам юқори ҳосил олиш учун қуйидаги имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур.
Пахтачиликнинг хусусиятларини ҳисобга олиб даставвал алмашлаб экишни илмий асосда амалга ошириш лозим. узоқ йиллар ғўза ва беда алмашлаб экиш тавсия этилган эди. Натижада тупроқ унумдорлиги сақланади, экин майдонлари бегона ўтлардан ва касалликлардан тозаланади, уларнинг шўрланиш даражаси пасаяди ва ҳ.к. Мустақил ривожланиш йилларида ғўза-дон, ғўза-ем-хашак ва бошқа экинлар билан алмашлаб экиш ҳам амалга оширилмокда.
Ҳосилдорлик селекция ва уруғчилик ишларининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Республика хўжаликларида давлат нав синовидан ўтган, тупроқ-иқлим шароитига мос навлар экилади. Селекционер олимлар ва мутахассислар томонидан яратилган Тошкент-6, С-6530, Бухоро-6, Оқдарѐ-6,7, Навбаҳор, Юлдуз, Меҳр ва бошқа навлар илмий асосланган ва технологик жиҳатидан жорий этилган 35-50 ц ва ундан юқори ҳосил бериш потенциал имкониятига эга. Уруғчилик хўжаликларида элита, товар хўжаликларида I ва II класс уруғларни экиш учун шароит яратилган.
Ҳайдалма қатлами қалин бўлган тупроқли ерларда шудгор чуқурлиги
30-35 см бўлиши тавсия этилган. Бундай тупроқларда 4-5 йил оралиғида 4550 см чуқурликда, йилига 30 см чуқурликда шудгорланса, ҳосилдорликка оптимал шароит яратилади.Чигитни пуштага, плѐнка остига ва қўшқаторлаб экиш хосилдорликни оширади, унинг эрга пишиб етилишига имкон беради. Минерал ва маҳаллий ўғитлардан илмий асосланган меъѐр ва муддатларда фойдаланилса, ғўзанинг ривожланиши жадаллашади, кўсакларнинг етилиши тезлашади.
Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, бир тонна пахта етиштириш учун ўрта ҳисобда 50-60 кг азот, 15-20 кг фосфор, 50-60 кг калий сарфланади.
Улар органик ўғитлар билан бирга қўлланилганда, минерал ўғитларнинг иқтисодий самарадорлиги анча юқори бўлади. Эскидан пахта экиладиган майдонларда ҳар 3-4 йилда бир марта 20-30 тонна гўнг солиш яхши самара беради.
Ғўзани озиқлантиришда минерал ўғитларга чириган ва эланган гўнг аралаштирилади. Бунда 1 кг аммиакли селитрага 2-2,5 кг, 1 кг суперфосфатга 6-7 кг, 1 кг аммофосга 1,5-2 кг гўнг қўшиш юқори самара беради. Органик ўғитлар пахтачиликнинг барча микроэлементларга бўлган талабини қондиришни ҳам кучайтиради,
Сифатли ҳосил олиш ғўза касалликлари (илдиз чириш, гоммоз, вилт ва бошқа)га ва зараркунандалари (ғўза бити, ўргимчаккана, кародрина ва бошқа)га қарши кураш, ғўзани дефолация ва десикация қилиш, ҳосилни қўлда ҳамда машинада теришни белгиланган қисқа муддатларда бажариш билан бевосита боғлиқ.,
Ваҳоланки, юқорида кўрсатилган технологик жараѐнлар айрим корхоналарда турли даражада бажарилади, бинобарин, гектаридан олинадиган ҳосилдорлик ҳам мос равишда фарқ қилади. Бу кўрсаткичга табиий объектив омиллар ҳам таъсир этади, албатга. Бунда асосий вазифа тармоқни интенсив ривожлантириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, кўпроқ, сифатлироқ ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришдир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида маҳсулот бирлиги таннархини пасайтириш алоҳида аҳамият касб этади. Ваҳоланки, мустақил ривожланиш йилларида барча турдаги корхоналарда 1 ц пахта хом ашѐси таннархининг кўтарилиши кузатилмокда. Бундай жараѐн пахтачиликда ишлатиладиган тракторлар ва бошқа асосий воситаларга, энергетик ресурсларга, минерал ўғитларга ва бошқа айланма воситаларга кўтара ҳамада чакана баҳоларнинг ошиши, номинал брутто меҳнат ҳақи фонди, ундан ажратмалар ва солиқлар ҳисобига содир бўлмоқда.
Пахтачилик сермеҳнат, бинобарин, меҳнат ҳақи кўп сарфланадиган тармоқ. Тармоқда 60 дан кўпроқ жараѐн бажарилади. Жами киши/соатида сарфланган меҳнатнинг 90% дан кўпроға қўл воситалари билан бажарилган вақтга тўғри келади. Бунда машиналар ѐрдамида бажарилган вақтга нисбатан 1,5-2 марта кўп меҳнат ҳақи тўланади. Аммо, кам унумли қўл меҳнатининг кўпайиши ҳисобига унинг унумдорлиги пасаяди, натижада маҳсулот бирлиги таннархи кўтарилади.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, республикада мустақил ривожланиш йилларида 1 ц пахтага бевосита сарфланган киши/соати 1,7 марта кўпайган, Бундай жараѐн пахтачиликда энг сермеҳнат жараѐн, ҳосилни терим машиналари ѐрдамида йиғиб олишнинг кескин пасайиб кетиши ҳисобига содир бўлди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1990 йилда 52% ялпи пахта ҳосили машиналар билан терилган бўлиб, 2002 йилда бу кўрсаткич 10% дан ошмади. 1 ц пахта хом ашѐси таннархини меҳнат ҳақи ҳисобига пасайтириш, унинг унумдорлигини ошириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланишни талаб этади.
Бу долзарб муаммони тезроқ амалга ошириш барча ишларни, айниқса, сермеҳнат ишлар (ғўзани ягоналаш, суғориш, чиқиш, ҳосилни йиғиб олиш)ни механизациялаш, гектаридан олинадиган ҳосилдорликни ошириш, пахтакорларни меҳнат натижаларита қараб моддий ва маънавий рағбатлантириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш ва ҳ.к.га боғлиқ.
Пахта хом ашѐсининг иктисодий самарадорлиги уни сотиш баҳоларининг ташкил топиш даражасига бевосита боғлиқ. Бу маҳсулотнинг давлат иқтисодиѐтидаги аҳамиятини ҳисобга олиб, у кўтара харид баҳоларида сотилади. Уни белгилашда биологик навларнинг тола турлари ва саноат ассортименти асос қилиб олинади. Унинг даражасига жаҳон бозорида ташкил топадиган ўрта баҳолар ҳам таъсир этади.
Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилларида пахта хом ашѐсининг ўргача баҳоси ошиб бормокда. Аммо, унинг 1 ц. пахта тўлиқ таннархига нисбатан секин ошган йилларида кўпчилик хўжаликлар пахта сотишдан зарар кўрадилар. Зарарнинг объектив сабабларга кўра ташкил . топтан қисми пахта сотишдан соф фойда олган корхоналар, суғурта компаниялари, давлат бюджети ва бошқалар ҳисобига қопланади, айрим қарзларнинг қайтарилиш муддати узайтирилади ва ҳ. к.
Пахтакор хўжаликлари ва уларнинг аъзоларининг жорий манфаатдорлигини ошириш мақсадида уларга чакана баҳоларга нисбатан арзонроқ пахта ѐғи, кунжара, шелуха сотилади. Пахта етиштиришда пахтакорларнинг моддий манфаатдорлиги ва жавобгарлигини ошириш мақсадида кўпчилик хўжаликларда ишлаб чиқариш ва меҳнатга ҳақ тўлаш оила пудрати асосида амалга оширилади.
Пахтакор хўжаликларнинг йил давомида молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларга фьючерс контрактация шартномасига асосан, давлатга сотиладиган маҳсулот кийматининг 50%и ҳажмида аванс берилади, пахта хирмонидан то пахта заводигача маҳсулотни ташиш, транспорт харажатлари завод ҳисобига амалга оширилади.
Демак, пахтакор хўжаликлар ва улар моддларининг моддий манфаатдорлиги ва жавобгарлигини ошириш имкониятларидан фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилади. Аммо, уларнинг асосий молиявий натижалари бозор иқтисодиѐти конунлари, механизмлари ва категориялари талабларига тўлароқ жавоб бермайди. Мавжуд камчиликларни кескин камайтириш мақсадида тармоқда бозор иқтисодиѐти ислоҳотини янада чуқурлаштириш зарур. Даставвалл сотиш баҳоларини эркин шартанома асосида ташкил топишига, пахтакорларни меҳнат натижаларига қараб кафолатланган ҳақ тўланишига эришиш лозим.

Download 35.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling