Кўргазмалилик методида кўргазмали қуролларнинг турлари.
Кўргазмалилик аниқ билан абстракт орасидаги боғлиқни таъминлайди,
асбтракт хаёлнинг ривожланишига кучли таъсир қилади, унинг ютуғи бўлиб хизмат қилади.
Кўргазмали қуролларнинг сифати билан уларни қўллаш даражаси ўқитиш
босқичларида ҳар хил бўлади. Бошланғич синфларда кўргазмали қуроллар
кўпинча, тўлиқроқ, юқори синфларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлдарда унга қараганда камроқ, зарурий жойида қўлланилади.
Кўргазмали қуроллар ва воситаларнинг турлари қуйидагича:
1. Тарбиявий кўргазмали қуроллар-обЪектлар, нарсалар, жараёнлар,
ўсимликлер, хайвонлар ва бошқалар;
2. Таъсирли кўргазмали қуроллар-чизмалар, суратлар, жадваллар, кино,
диафилъм, диаграмма ва бошқалар;
3. Ҳажмли кўргазмали қуроллар-геометрик шакллар, фигуралар ва
бошқалар;
4. Шартли ва тимсолли кўргазмали қуроллар-карта, глобус ва бошқалар;
5. Ҳар хил моделлар, махсус приборлар, асбоблар ва бошқалардан, шу
каби турларга бўлинади.
Кўргазмали методлардан фойдаланиш турлари
Билишнинг биринчи поғонаси-жонли мушоҳада, яъни теварак-атрофдаги
нарсалар ва ҳодисаларни идрок этишдир. Кўргазмалилик методи идрок этишни осонлаштириши ва назарий билимларни ҳаёт, амалиёт билан боғлаш имконини беради. Бу усул ўганилаётган ҳодисаларга қизиқишни оширади, билимларни пухтароқ эгаллашга ёрдам беради.
Ян Амос Коменский «Буюк дидактика» номли асарида «Олтин қоида» ни ифодалаган. Олим ва қоиданинг учта асосини ифодалаган.
Биринчидан, аввал сезмаган нарсаси ҳақида кишида билим хам
бўлмайди. Шунинг учун хам ўқитиш нарсалар ҳақида қуруқ мулоҳаза
юритишдан эмас, балки нарсаларнит бевосита кузатишдан бошланиши керак.
Иккинчидан, билимнинг тўғри ва аниқлиги ҳам фақат сезгиларнинг
гувоҳлигига боғлиқ. Демак, билим сезгиларга қанчалик кўпроқ таянса, у
шунчалик ишончлироқ бўлади. Болаларга ҳақиқий ва мустаҳкам илим бериш
учун, умуман, ҳамма нарсани бевосита кузатиш ва сезгилар асосида ўқитилиши керак. Учинчидан, сезгилар-хотиранинг энг ишончли воситаси. Агар киши туяни бир кўриб бўлган бўлса, бир марта қанд эган бўлса, Римга бир марта бориб, уни диққат билан томоша этган бўлса, булбул хонишини бир марта эшитган бўлса, буларнинг ҳаммаси хотирада мустаҳкам қолади ва эсдан чиқиб кетмайди.
Ян Амос Коменский хулосаси-ўқувчини бошқаларнинг нарсалар
ҳақидаги кузатишлари ва гувоҳлиликларини эмас, балки ўша нарсаларнинг ўзини билишга ва тадқиқ этишга ўтишга зарур.
Мактаб амалиётида ҳам тасдиқланганидек, дарсда ўрганиладиган
ҳодисанинг энг муҳим томонларини аниқ ифодалайдиган, анна шу белгиларни аввал ажратишга, кейин гуруҳлашда, умумлаштиришда ўқувчиларга халақит берадиган ортиқча элементлаордан холи кўргазмали қўлланмалардан, шунингдек, образли тасвирлар схематик тасвирлашга, уйғунлашган ҳолда, яъни ўқувчиларнинг фикрлашини муайяндан мавхумга осон йўналтирадиган қилиб ишланган кўрсатмали қўлланмалардан фойдаланиш ғоят самарали тадбирдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |