АМПИОКС (ампициллин+оксациллин) таъсир доираси кенг. Оғир хасталикларда хам самарадорлиги баланд. (сепсис, эндокардит). Карбициллин-таъсир спектори кенг. Антимикроб таъсир кучи ампициллинникидек, лекин ундан фарқ қилиб протейнинг ҳамма турига ва кўк йиринг таёқчасига ҳам кучли таъсир этади. Пенциллиназа таъсирига чидамсиз. Меъданинг кислотали мухитида парчаланиб кетади ва шунинг учун томирга ёки мушакка киритилади. ГЭБдан ёмон ўтади. Зардоб оксиллари билан препаратнинг 50% боғланади. 4-6 соат таъсир этади. Карбенициллин айниқса кўк йиринг таёқчаси, протей, ичак таёқчаси билан чақирилган хасталикларда (пиелонефрит, пневмония, септициемия, перитонит ва бошқалар) юқори самара беради. - аллергик реакциялар (1-10%, мед. персонал, ишлаб чиқаришдаги ходимларда хам қўллаш бошлангандан бир неча кун кейин юзага чиқади). Терида ҳар хил тошмалар, дерматитлар, истмалаш, артритлар, шиллиқ қаватларнинг шишиб кетиши, артралгиялар, эритродермиялар, буйракнинг жаррохатланиши. Баъзан (20мин. дан кейин) анафилактик шок;
- аллергик табиатга эга бўлмаган захарли таъсири. (маҳаллий яллиғланиш: глоссит, стоматит, кўнгил айнаш, ич кетиш).
- Мушакка киритилганда оғриқ бўлиши, инфильтратлар, асептик некроз, томирга киритилганда-флебит тромбофлебитлар ривожланиши мумкин.
- нейротоксик таъсирнинг эндолюмбал киритилганда ривожланади (арохноидит, энцефалопатиялар);
- энтерал йўл билан киритилганда, айниқса, кенг спектрли препаратларни: дизбактериоз, кандидомикоз ривожланиши мумкин.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |