Мавзу: Пирротинли рудалардан олтинни ажратиш


Маруза №9 Мавзу: Темир олтин таркибли рудалардан олтинни ажратиш. Бажрди:Санаев М. Текширди: Абдурахмонов Э


Download 162.85 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi162.85 Kb.
#1406411
1   2   3   4
Bog'liq
pirrotinli rudalardan oltinni ajrat

Маруза №9 Мавзу: Темир олтин таркибли рудалардан олтинни ажратиш. Бажрди:Санаев М. Текширди: Абдурахмонов Э.

Режа:

  • 1.Темир оксидлари билан сингиган олтинни очишнинг механик ва кимёвий усулларини баҳолаш
  • 2.Темир олтин таркибли рудаларни дастлабки куйдиришдан кейинги цианлаш.

1.Темир олтин таркибли рудалар кварц-сульфидли ва кварцли рудаларга қараганда анча кам учрайди. Шунга қарамасдан улар алоҳида технологик мураккаб олтин таркибли рудалар тоифасига ажратилади.

  • 1.Темир олтин таркибли рудалар кварц-сульфидли ва кварцли рудаларга қараганда анча кам учрайди. Шунга қарамасдан улар алоҳида технологик мураккаб олтин таркибли рудалар тоифасига ажратилади.
  • Темир олтин таркибли рудаларнинг цианлаш жараёни қийин кечишининг асосий сабаби уларда салмоқли миқдорда зич ҳолатдаги темир оксидлари ва гидрооксидларининг (гётит Fe2O3 nH2O, лимонит Fe2O3 * nH2O,ва қисман магнетит Fe3O4 в.б.ш) рудадаги маьълум қисм олтин билан сингиган ҳолатда учрашидир. Олтин руда конларининг геокимёвий ҳосил бўлиш шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда олтин бу минераллар билан боғланиши турли туман шаклда, кўринишда бўлиши муумкин.

Маълум бир ҳолатда темир оксидлари ва гидрооксидлари олтин заррачалари юзасини қалин-зич парда қатлами билан қоплайдики, (“зангли олтин”) у циан эритмаларини мутлақо ўтказмайди ёки ўтишига тўсқинлик қилади.


Бошқа бир ҳолатда эса олтин геотит ва лимонит зарралари ичида ўта майда ўлчамда шаклланадики, улар ўзларининг механик тузилиши жиҳатдан бирламчи сульфидлардан кам фарқланади. м-н пирит билан. Баъзида темирнинг оксидланган минераллари олтин билан сингиган ҳолатда кристаллизация сувини бириктирмайди, шунга қарамасдан олтиннинг кўрсалтилган минераллар билан механик боғланиши етарли даражада мустаҳкамлигича қолади. Агарда темир олтин таркибли руда бирламчи “мишяк-пирит”ли муҳит асносида шаклланган бўлса буруданинг мураккаблиги сабабларидан олтиннинг скородит FeAsO4 билан ўта жипс ҳолатдаги сингиганлиги бўлиши мумкинки, бу ҳолда у лимонит каби характердаги ролни бажаради.

Download 162.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling