Темир оксидларидан сингиган олтинни механик очиш бу рудаларни кейинги цианлашга тайёрлашнинг энг содда усулидир. (9.1 жадвал)
олтин
|
Олтиннинг тарқалиши, %
| | |
янчиш
| | |
- 0,35мм
|
- 0,15мм
|
Эркин (амальгамацияланувчи)
|
41,0
|
59,3
|
Ўсма ҳолатида ( цианидларда эрувчи)
|
38,5
|
29,6
|
цианидларда эримайдиган:
|
|
|
Темирнинг оксидланган минераллари билан сингиган
|
17,9
|
9,3
|
сульфидлар билан сингиган
|
0,0
|
0,0
|
кварцдаги майда ўлчамли
|
2,6
|
1,8
|
жами
|
100,0
|
100,0
|
9.1 жадвал
Темир олтин таркибли, турли хил катталикда янчилган рудаларнинг мураккаблик даражасига кўра тарқалиши
Темир олтин таркибли рудаларга кимёвий ишлов беришнинг яна бир усули олтиндаги скородит FeAsO4 қатламини ўювчи ишқорлар билан парчалашдир. Бу борадаги Н. В. Свистунов тадқиқотларига кўра кўп олтинли рудани тавсиявий технологик схемасига кўра темир арсенатлари пардаси билан қопланган хомашё дастлаб етарли даражада янчилгандан сўнг флотация қилинади. Бунда бойитмага олтиннинг ажралиши 24%, мишяк эса 24 %, металларнинг бойитмадаги миқдори мос равишда 10-12 г/т ва 7% ташкил қилади. Флотация чиқити каустик сода билан танлаб эритилади. Бунда эритмага 65% мишяк ўтади, кейин эритмадан қуйидаги шаклда ажратилади: 2Na2AsO4 + 3Ca(OH)2 → Ca3(AsО4)2 +6NaOH.
Do'stlaringiz bilan baham: |