Mavzu: psixologiya fani predmeti maqsadi va vazifalari reja: Psixologiya fanining predmeti va vazifalari
Download 108.49 Kb.
|
Психология фанига оид материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психик жараён миянинг бўлмалари
Мия ва асаб тизими
1.Психика миянинг махсули сифатида 2. Нейрон хакида тушунча 3. Марказий, переферик ва вегетатив нерв тизими Психиканинг рефлектор табиати, хусусияти тўғрисида мулоҳаза юритилганда рус олими И.Сеченов ва унинг шогирдлари томонидан тўпланган материаллар тасаввур этилади. И.Сеченовнинг “Бош мия рефлекслари” номли асарида катъий равишда фикр билдириши-ча, “онг ва онгсиз ҳаётнинг барча харакатлари рўй бериш усулига кўра рефлекслардан иборатдир”. Психик ҳодиса сифатида онгнинг ҳаракати танасиз руҳнинг хусусиятига эмас, балки тадкикотчининг мулоҳазасига караганда, рўй бериш, вужудга келиш усуслига, тузилишига биноан рефлексга ўҳшаш хислатга эга бўлган жараёндир. И.Сеченовнинг фикрича - психик ходиса бус-бутун (яхлит) рефлектор харакат туфайли юзага келувчи ва унинг махсули бўлиши билан бирга ҳам вужудга келмаган, лекин таъсир ўтказиш эҳтимоли мавжуд кутилмаган бахобар килувчи омил функциясини ҳам бажаради, яьни илгарилаб кетувчи башорат вазифасини ижро этади. Бундай илмий мулоҳазалар психик жараёнлар умуман кандай роль ўйнаши мумкинлигини, уларнинг ўрни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун моддий негизни вужудга келтиради. Психик жараёнлар организмда сигнал ва бошқарув (регулятив) функциясини ижро этиб, ўзгарувчан шарт-шароитларга ҳаракатни мослаштиради, шунингдек мазкур дакикада юкори самарага эришишни таъминлайди. Психик жараён миянинг бўлмалари (таркибий қисмлари) функцияси тариқасида ташқи олам (борлиқ) тўғрисидаги ахборотнинг қабул қилиниши, сақланиши, қайта ишланишини ўзида мужассамлаштирувчи жавоб фаолиятининг идора қилувчиси ҳисобланади.шунинг учун одамларнинг билимлари, борлиқ тўғрисидаги тасаввурлари, шахснинг шахсий тажрибаларининг йиғиндиси (мажмуаси) рефлектор ҳаракат таркибига киради. Шундай қилиб, психик ходисалар деганда – миянинг ташқи (қуршаб турган олам) ва ички (физиологик тизимдаги организмнинг ҳолати) таъсирларга жавобини тушунмоқ керак. Бошқача сўз билан айтганда, - психик ходисалар: 1-бу фаолиятнинг фавқулотда таъсир этаётган (сезгилар, идрок); 2-ўтмиш тажрибада (хотира) акс этган қўзғатувчига жавоб тарзида рўёбга чикадиган, мазкур таъсирни умумлаштирадиган; 3- пировард натижаларни (тафаккур, ҳаёл)олдиндан пайқашга ёрдамберадиган; 4- монотон таъсиротлар оқибатида фаолиятни (ҳис-туйғу, ирода) кучайтирадиган ёки сусайтирадиган; 5- умуман фаоллшатириб юборадиган, ўзгача тсиротлар натижасида уни тормозлайдиган; 6- шахс хулқ-атворидаги (темперамен, характер) тафовутларни аниқлайдиган доимий регуляторлари (идора қилувчилари) дир. И. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жиҳатдан бошқарилиши таълимотини исботлаб берди. Бу ғоя ва муҳим таълимотни рус олими И.Павло (1849-1936) томонидан экспериментал тасдиқланди ва хусусий ҳолатларда кенг кўламда яққоллаштирилди. Download 108.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling