Мавзу: Пул-кредит тизими ва монетар сиёсат Режа: Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари


Траст – бу мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операцияларни билдиради. Кредит бериш бир қатор тамойилларга


Download 178.5 Kb.
bet6/11
Sana30.04.2023
Hajmi178.5 Kb.
#1415420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Пул кредит тизими ва монетар сиёсат Режа Пул муомаласи ва унинг

Траст – бу мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операцияларни билдиради.
Кредит бериш бир қатор тамойилларга асосланади.
Булар қуйидагилар: ссуда беришнинг мақсадли тавсифи, кредитнинг расмийлаштирилган муддатда қайтарилиши, ссуданинг моддий таъминланганлиги ва тўловлилиги.
Қарзга берилган ссуданинг албатта қайтарилиб берилиши, ундан фойдаланилганлик учун олинган фойдадан ссуда фоизини тўлаш зарурати корхоналарни хўжалик юритишнинг энг самарали усулларини излаб топишга ундайди.
Қарзга (ссудага) берилган пул ҳисобига олинадиган даромад фоиз ёки фоизли даромад дейилади. Шу даромад (фоиз)нинг қарзга берилган пул суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиш фоиз ставкаси ёки фоиз нормасини ташкил қилади:
,
бу ерда:
r’ – фоиз нормаси;
r – фоиз суммаси;
Кссуд– қарзга берилган пул (капитал) суммаси.
Агар 100 минг сўм йилига 20 минг ссуда фоизи тўлаш шарти билан қарзга берилган бўлса, ссуда фоизи нормаси 20% ни ташкил қилади.


3. Банк тизими. Марказий ва тижорат банклар ҳамда
уларнинг вазифалари

Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини таъминлашда банклар муҳим роль ўйнайди. Банклар пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир.


Банклар фаолиятининг асосий томонларидан бири кредит муносабатларига хизмат қилиш бўлиб, улар кредит муассасаларининг асосини ташкил қилади.
Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади. «Марказий банк бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил тижорат ва хусусий банклар икки босқичли банк тизимини вужудга келтириш...» устивор йўналишлардан ҳисобланади1.
Давлат банки мамлакат пул-кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади.
Давлат банки Марказий банк ҳисобланади. Бунинг мазмуни шундан иборатки, биринчидан, кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан ўрнатилади.
Иккинчидан, Марказий банк тижорат банклари ва жамғарма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб, уларга кредит беради. Хусусан, шу сабабга кўра марказий банк “банклар банки” дейилади.
Учинчидан, Марказий банк фақат фойда олишга интилиб фаолият қилмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади.
Марказий банк кўплаб хилма-хил вазифаларни бажаради.
Биринчидан, бошқа банк муассасаларининг мажбурий заҳираларини сақлайди. Бу заҳиралар пул таклифини бошқариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Марказий банк мамлакатнинг расмий олтин-валюта заҳираларини сақлаш вазифасини ҳам бажаради.
Иккинчидан, чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлайди ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади, уларга кредитлар беради.
Учинчидан, давлатнинг монетар сиёсатини амалга оширади.
Тўртинчидан, барча банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назоратни амалга оширади.
Бешинчидан, халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди.
Олтинчидан, пул таклифи устидан назорат қилиш маъсулиятини олади, миллий валютани муомалага чиқаради.
Иқтисодиётнинг эҳтиёжларига мос равишда пул муомаласини тартибга солади.
Монетар сиёсатнинг асосий максади инфляцияни паст даражада ушлаб туриш ва сўмнинг барқарор айирбошлаш курсини таъминлашдан иборат. Мазкур вазифалар макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган умумиқтисодий сиёсат билан узвий боғлангандир.
Ўзбекистон Марказий банки ўзининг асосий вазифаларини бажариш билан бир қаторда, банк хизматларини эркинлаштиришга қаратилган сиёсатни ҳам олиб боради. Банк томонидан пул кредит сиёсатининг воситалари сифатида очиқ бозорда қимматли қоғозлар операцияси, ички валюта бозоридаги операциялар, қайта молиялаштириш ставкаси ва тижорат банкларига мажбурий заҳира талаблари воситалари ҳам ишга солинади.
Ўзбекистон Марказий банки пул бозорларида қисқа муддатли ликвидликни тартибга солиш мақсадида очиқ бозорда операцияларни амалга оширади. Хусусан, 2004 йил мобайнида тижорат банкларининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш ва муомалага қимматли қоғозларни чиқариш ҳажми 100 млрд.сўмни ташкил этди. 2004 йилда хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари биржадан ташкари бозорда амалга оширилди. Валютани эркинлаштириш натижасида миллий валюта конвертациясининг жорий қилиниши эвазига ички валюта бозоридаги операциялар салмоғи сезиларли даражада ортди. Шу билан бир қаторда, ташқи савдо жумладан, экспорт операцияларининг кенгайиши ташқи савдо балансининг ижобий қолдиғи (1,037 млрд. АҚШ доллари) бўлишига ва Ўзбекистон Марказий банкининг олтин валюта заҳирасининг ортишига (30%дан ортиқ) олиб келди.
Ўзбекистон Марказий банки кейинги йилларда қулай фоиз ставкаси сиёсатини олиб бормоқда. Жумладан, 2004 йил мобайнида қайта молиялаш ставкаси икки маротаба қисқарди: биринчи марта июль ойида 20%дан 18% га ва иккинчи марта 2004 йилнинг декабрь ойида – 18%дан 16%га. Ўзбекистон Марказий банки ставкаларининг пасайиши аввало, банк тизимининг қўшимча ресурсларга бўлган талаби ва инфляциянинг паст даражаси билан мослаштирилди. Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг пасайиши жараёнида тижорат банкларининг фоиз ставкаларини пасайиши ҳам кузатилди.2

Download 178.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling