Мавзу: Пул-кредит тизими ва монетар сиёсат Режа: Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари
Download 178.5 Kb.
|
Пул кредит тизими ва монетар сиёсат Режа Пул муомаласи ва унинг
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестицион компаниялар
- Ипотека банклар
Инвестицион банклар - махсус кредит муассасалари бўлиб, облигация ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа турларини чиқариш йўли билан узоқ муддатли ссуда капиталини жалб қилади ва уларни мижозлар (асосан давлат ва тадбиркорлар) га тақдим қилади.
Инвестицион компаниялар ўзларининг қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан ҳуқуқий инвесторлар пул ресурсларини тўплайди ва уларни корхона (миллий ва чет эл)лар акция ва облигацияларига жойлаштиради. Бундай компаниялар тўлиқ инвесторлар манфаатини ифодалайди ва уларнинг асосий мақсади қўйилган капитал ҳисобига фойда олиш ҳисобланади. Ипотека банклар – бу кўчмас мулк (ер ва иншоот) ҳисобига узоқ муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муасасалар. Ипотека банкнинг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар қуриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун фойдаланилади. Барча тижорат банклари заҳира (резерв)ларининг ҳажми ва таркиби бўйича Марказий банк томонидан ўрнатиладиган маълум талабларга жавоб бериши зарур. 2005 йил январ ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг банк тизими Ўзбекистон Марказий банки ва республика бўйича 805 та бўлимларига эга бўлган 32 тижорат банклари ташкил этилди. Тижорат банклари таркибига 11та хусусий банклар, 5 та хорижий капитал иштирокидаги банклар, 13 та турли мулк шакллари бирлашган банклар киради. 2005 йил 1 январ ҳолатига кўра мини банклар сони 1122 тага етди. Хукумат ва Ўзбекистон Марказий банки томонидан давлат эҳтиёжлари учун фермер хўжаликлардан пахта ва буғдой етиштириш ҳаражатларини максадли кредитлашга босқичма-босқич ўтказиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди. 2005 йилдан тижорат банклари томонидан республиканинг барча ҳудудларида мазкур тизим жорий қилина бошлади. Бунга қўшимча равишда тижорат банклари томонидан фермер хужаликларини келаси йил ҳосили ва ер участкаси ҳукуқини гаровга қўйиш бўйича кредитлаш механизми ишлаб чиқилган. Шуни таъкидлаш керакки, кредитларни таъминлашнинг янги гаров механизми фермер хўжаликларини қарз маблағларидан кенг фойдаланишга имконият яратади. Қарздорларнинг кредитлари ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш максадида Ўзбекистон Марказий банки томонидан Кредит маълумотлари миллий институтини (КММИ) ташкил этиш бўйича низом қабул қилиниб, кредит маълумотлари Банклараро кредит бюросига (БКБ) ва тижорат банкларига тақдим этилди. Кредит маълумотларининг ягона реестри тижорат банкларининг кредит, лизинг ва факторингли шартномалари, гаровга қўйилган мол-мулк ва кафолатлар ҳамда давлат статистика идоралари, нодавлат ташкилотлар ва хўжалик субъектларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади. Қарз олувчиларнинг кредити ҳақидаги маълумотлардан самарали фойдаланиш банк назорати сифатини оширишга ва кредит ҳатарларининг камайишига олиб келади. 2005 йил 1 январ ҳолатига тижорат банкларининг жами активлари суммаси 5,4 трлн.сўмни ташкил этди, бу банкларни кредит қўйилмаларининг сезиларли даражада ортганлиги билан боғлиқ. 2004 йилда активлар 22 % ўсган, бу эса аксарият жихатдан банкларнинг кредитлар беришга қўйилмаларнинг ошганлиги билан изоҳланади. 2004 йилда кредит қўйилмаларнинг умумий қолдиғи 751 млрд.сумга ёки 13,4%га, шу жумладан миллий валютада 320,4 млрд.сўм ёки 22,3%га ўсди. 2004 йил мобайнида миллий валютада жисмоний шахслар маблағларини депозит ҳисобларга жалб этиш 32%га ортиб, 323 млрд.сўмни ташкил этди.3 Download 178.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling