Мавзу: Пул-кредит тизими ва монетар сиёсат Режа: Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари


Download 178.5 Kb.
bet8/11
Sana30.04.2023
Hajmi178.5 Kb.
#1415420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Пул кредит тизими ва монетар сиёсат Режа Пул муомаласи ва унинг

Тижорат банклари ўзларининг хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги муассасалар ҳисобланади. Ҳуқуқий мавқеига кўра, фаолиятнинг бирон бир турига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган ёки миллий банк бўлиши мумкин.
Тижорат банклар саноат, савдо ва бошқа хил корхоналарни омонат тарзида жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан кредитлайди, корхоналар ўртасида ҳисоб-китобни амалга оширади, шунингдек воситачилик ва валюта операциялари билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти” тўғрисидаги қонунида айтилишича, тижорат банклари ва акцияли пай асосида ташкил топган хусусий банклар бўладики, улар “кредит ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизматини кўрсатадилар”. Тижорат банклар фаолиятининг асосий мақсади фойда чиқариб олишни кўзда тутади. Тижорат банклари даромадининг манбаи мижозларининг банк хизмати учун тўлови ва активлардан - заём, кредит, қимматли қоғозлардан олинадиган фоиз ҳисобланади.
Ихтисослашган тижорат банклар – иқтисодиётнинг турли соҳаларида тижорат тамойилларида кредит-пул операцияларининг муайян турларини амалга оширади. Жумладан бизнинг республикада Саноат қурилиш банки – саноат, транспорт, алоқа ва моддий-техника таъминоти соҳаларида; Замин, Ғалла, Пахта банклар – агросаноат комплекси тармоқлари ва соҳаларида; Тадбиркор банки майда ва ўрта бизнес, кооператив ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти соҳасида кредит-пул операцияларини амалга оширади.
Халқ банки - мамлакатда омонат ишларини ташкил этишни, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни ва аҳоли учун касса вазифасини амалга оширишни, аҳолига шахсий эҳтиёжларга кредит беришни ва шу каби операцияларни таъминлайди.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки экспорт-импорт операцияларини бевосита амалга оширувчи корхона ва муассасаларга кредит беради, қўшма корхоналарга кредит беришда қатнашади, йиғма валюта режасининг ижросини, валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишини назорат қилади, шунингдек ташқи иқтисодий операцияларга оид ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва амалга оширишни таъминлайди.
Тижорат банклари тизимида тор ихтисослашиши бўйича инвестицион ва ипотека банкларни ажратиб кўрсатиш лозим.

Download 178.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling