Савдо ҳажмига таъсир қилувчи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - аҳоли сони,
- дори воситалари билан таъминланаётган аҳоли маданияти,
- уларнинг моддий бойлик даражаси,
- даволаш-профилактика муассасалари сони,
- дорихоналарни дори воситалари билан таъминланишини ташкил қилиш,
Даволаш-профилактика муассасларида касаликни олдини олиш тадбирларини ўтказиш, - Даволаш-профилактика муассасларида касаликни олдини олиш тадбирларини ўтказиш,
- тарғибот ишларининг самарадорлиги,
- нархларнинг ўзгариш ва ҳоказолар.
Савдо устамасининг таҳлили: - Иқтисодий таҳлилни ўтказишда кўриб ўтилган омил доимо эътиборга олиниши, уларнинг қайси бири ва қандай миқдорда ҳисобот даври давомида корхонанинг савдо устамасига таъсир этишни аниқлаш лозим.
Савдо устамасига қуйидаги омиллар таъсир этади: - товарларнинг улгуржи ва чакана нархининг ўзгариши;
- савдо ҳажмининг миқдори ва унинг таркибий қисми.
Савдо устамаси умумий кўринишда таҳлил қилинади. Шунингдек, савдо ҳажмига нисбатан фоиз кўринишда таҳлил қилинади. - Савдо устамасининг таҳлили учун манба сифатида режа ва режадан ташқари 3-5 йиллик ҳисобот ҳужжатлари,
- статистика ҳисоботи маълумотлари,
- инвентаризация натижалари
- ва асосий манба 3-савдо дорихона шакли хизмат қилади.
- Бу шаклда товарларнинг улгуржи ва чакана нархлари белгиланган.
Муомала харажатларининг таҳлил қилишдан асосий сабаб, уларни камайтириш йўларини излашдир. - Таҳлил учун режа-ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланилади:
- муомала харажатларининг ҳисоботи,
- ойлик ва чораклар учун тузилган ҳисоботлар,
- маош ҳақидаги ҳисоб ҳужжатлари,
- ижарага олинганлик ҳақидаги ҳужжатлар ва ҳоказолар.
Айланма маблағлар (товар заҳиралари, пул воситалари, ўсимлик хомашёлари ёқилғи, ёрдамчи воситалар, тара ва ҳоказолар) ва асосий воситаларининг таҳлили: - Товар заҳираларни таҳлил қилишдан асосий мақсад – уларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш, уларга таъсир қилувчи омилларини аниқлашдир.
- Таҳлил учун дорихонанинг савдо ҳажми, савдо устамаси, ишлаб чиқариш ва савдо харажатлари ва ишлаб чиқариш ва савдо харажатларининг алоҳида моддалари бўйича ҳисоботларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |