Мавзу:Пул тизими: тушунчаси, шакллари ва элементлари. Режа: Пул тизими тушунчаси. Пул тизимининг турлари. Пул тизимининг элементлари. Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади. Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади. Пул тизими – бу бир бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда харакатланувчи ва пул тизимининг яхлитлигини таъминловчи элементларнинг йиғиндисидир. Пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий ҳудудда пул муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. Пул тизимини обектив ва субектив асослари мавжуд. - Пул тизимининг объектив асосларига товар пул муносабатларининг ривожланганлик даражаси киради.
- Пул тизимининг субъектив асосларига тўлов ҳужжатларини ва воситаларини ҳамда улардан фойдаланиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилиши киради.
Пул тизимининг иккита жиҳати мавжуд: - Функционал жиҳат(аспект) – пул тизими функционал жиҳатидан пул муомаласидан ташкил қилиш принциплари, шакллари ва усулларининг йиғиндисидир.
- Институционал жиҳат – институционал жиҳатдан пул тизими пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг йиғиндисидир. Бундай институтларга Марказий банк, тижорат банклари, клиринг марказлари, ҳисоб уйлари каби муассасалар киради.
- 1.Муомалага чиқарилган пулларнинг таъминланганлик принципи. ХХ асрнинг 70-йилларига қадар муомалага чиқарилган нақд пуллар олтин билан таъминланар эди. Муомаладаги ҳар бир АҚШ доллари 1$=0.88 грамм соф олтин асосига эга эди. 1 унция = 35$ баҳода алмаштириб берди. 1 унция = 31.1 грамм соф олтинга тенг. Миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби деб аталади. 1976-1978-йилларда бўлиб ўтган Ямайка жаҳон валюта тизимида олтинни демонитизация қилиш тугатилди. Бу олтиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни таъқиқлаш. Натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор бўлди, энг охирги давлат Швецария баҳо масштабини 2011-йилда бекор қилди. Ҳозирги даврда муомалга чиқарилаётган пуллар Марказий банкнинг активлари билан таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |