Мавзу: qishloq xo’jaligi va atrof-muhit muhofazasi Табиатдан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш Қишлоқ хўжалиги таркибини қайта тўзиш


Download 313.9 Kb.
bet3/6
Sana08.03.2023
Hajmi313.9 Kb.
#1253408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик

Сувни тежаш ва муҳофаза қилиш
Сув ресурсларини бошқариш сохасида қуйидалиларга қаратилган ҳаракат дастурини тавсия этади: (а) сувни тежаш ва муҳофаза қилиш; (б) сув ва тупроқ янада шўрланишининг олдини олиш ҳамда сувнинг сифатини яхшилаш зарурлигини эътиборга олиб ер сув ресурсларини комплекс бошқаришни жорий этиш. Ана шу мақсадда АМММҲР да фаолиятнинг уч тури тавсия этилган: (1) сув ресурсларини бошқариш тизимининг институциявий ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш; (2) биринчи навбатда қишлоқ жойларда энг кўп ва тез самара берадиган инвестициялар билан сувни тақсимлашнинг мавжуд инфратўзилмасини қайта ташкил этиш қв модернизациялаш (хусусан ирригация ва зовур тизимларини қайта қуриш); (3) мантиқли мониторинг ва ахборот тизимларини ташкил этиш.
Қуйидаги нисбатан қиммат бўлмаганчора тадбирларни кўриб,қисқа ва ўзоқ муддатли даврда катта ҳажмда сувларни тежаб қолиш мумкин:
-суғориладиган ерларни тёкислашни яхшилаш;
-сув бериш графикларини ишлаб чиқиш, сув истеъмол қилиш квоталари ва лимитларини мустахкамлаш ҳ
-амда сув истеъмолқмлмш устидан назоратни яхшилаш воситасида сув бериш тизимини такомиллаштириш;
-каналлар ва сув тақсимлайдиган тизимларга зарур хизмат кўрсатилишини ҳамда майда профилактик таoмирлаш ишларини, зовур-коллектор тармоғини тозалашни таъминлаш.
Бундан ташқари,сувдан қишлоқ ҳўжалик мақсадларида фойдаланишни қисқартиришга истеъмолчиларни ва сув берувчиларни сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширадиган амалий чораларни қўлланишга ундайдиган рағбатлантириш чораларини қўлланиш, институциявий тўзилишни ўзгартириш, шунингдек ирригация ва зовур тизимларини қайта қуриш ва яхшилаш ҳисобига эришиш мумкин.
Тавсия этиладиган асосий ҳаракатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
-ирригация тўзилмасини (ҳўжаликлар ичидаги ва ҳўжаликлар ўртасидаги) қайта ташкил этиш ва модернизациялаш;
-фермерларни ирригация тизимларини бошқаришга жалб этиш ва улар ирригация тизимларини сақлаб туриш ҳаражатларини (ҳеч бўлмаганда қисман) қоплаши учун иқтисодий рағбатлантириш чоралари яратиш;
-тегишли қонун ва институциявий қоидаларни, хусусан сувдан пул тўлаб фойдаланишни жорий этиш қоидаларини кучайтириш;
-ҳамма сувдан фойдаланувчиларга сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш жараёнига кенг жалб этиш.
Сув ресурсларини бошқаришнинг замонавий тизимини такомиллаштириш учун алоҳида тажриба лойиҳа участкалари ташкил этиш зарур, токи уларда сув ресурсларин бошқаришнинг янги қоидаларини ишлаб чиқариш шароитларида ўрганиш мумкин бўлсин. Сувдан фойдаланувчилар «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга сувдан лимитланган тарзда фойдаланиш ва сувни мухофаза қилиш минтақалари тўғрисидаги ҳукумат қоидаларига риоя этиш учун муайян база яратиш.
Яқин ва ўзоқ келажакда сув ҳўжалиги ташкилотлари (маҳаллий ирригация бошқармалари) ва сувдан фойдаланувчилар (фермерлар ва уларнинг уюшмалари) сувдан янада самаралироқ фойдаланганлик учун рағбатлантириш чораларини кўпайтиришга қаратилган институциявий ўзгаришларга алоҳида эътибор бериш керак бшлади (6-қўшимчага қаранг).



Download 313.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling