Мавзу: qishloq xo’jaligi va atrof-muhit muhofazasi Табиатдан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш Қишлоқ хўжалиги таркибини қайта тўзиш


Сув, ер ва шўрланишни комплекс бошқариш


Download 313.9 Kb.
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi313.9 Kb.
#1253408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик

Сув, ер ва шўрланишни комплекс бошқариш


Сув ва ернинг шўрланишни бошқариш. Сув ва ернинг тобора шўрланиши муамосини ҳал қилмасдан туриб, ўзоқ муддатли даврда мамлакатда барқарор қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқаришига эришиш, ер ости ва ер усти сувларининг сифати янада ёмонлашишининг олдини олиш ҳамда жиддий иқтисодий муаммолардан холи бўлиш мумкин эмас.
Сув ва ерлар шўрланишига қарши кўрашда устивор ҳаракат соҳалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
-мамлакат даражасида шўрланиш муаммосини ҳал қилиш учун изчил ва камҳарж стратегияни ишлаб чиқиш (шўр босган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида уларга вақти-вақти билан дам бериш, шўр босган ерларни ювиш технологияси ва усулларини такомиллаштириш);
-дарё ҳавзалари учун шўрланганлик стндартларини ишлаб чиқиш;
-ер усти ва ео ости сувларининг шўрланганлигини назорат қилиш, мониторинг ва истиқболни белгилаш тизимини такомиллаштириш;
-сув ва тупроқнинг шўрланиш муаммоларини ҳал қилиш учун техника-иқтисодий вариантларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш;
-шўр босиш муаммосига жамоатчиликнинг эътиборини кучайтириш;
-тақомиллаштирилган зовур тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (ҳозирги кунда суғориладиган ҳудудларнинг фақат 30% ида ер ости ва тик зовурлар бор).





=Исроил: суғориш мақсадида сувдан фойдаланганлик квоталари ва тўловлари
Сув ресурсларининг тақчиллиги бошдан кечираётган бошқа мамлакатга қараганда Исроил суғориш мақсадларида сувдан самаралива барқарор фойдаланишда диққатга сазовор натижаларга эришди. Исроилнинг сувдан фойдаланиниш самарадорлигинит ошириш борасидаги сиёсати асосан ҳар йили сув тақсимлаш ва сув учун ҳақ олишдан иборат.
Суғоришга мўлжалланган сув бир йиллик квоталар асосида тақсимланади. Бу квоталарнинг миқдорий қатoий белгилаб қўйилган бўлиб, улар лицензиялар асосида экин экиладиган майдоннинг катта-кичиклигига, экинларнинг таркибига ва ҳар бир экиннинг сувга бўлган эҳтиёжига қараб берилади. Квоталар майдонлар учун баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ турли экинларни суғориш учун рухсат этиладиган сув меoёрлари ва энг кўп ҳажмларидан иборатдир. Бу тизим сувдан самарали фойдаланишга рағбатлантиради, чунки фермерлар ўз хўжаликларини юритганларида ажратиб барган ҳажмдан фойдаланишлари керак бўлади, исрофгарчилик эса фермерни суғориладиган майдонларни қисқартиришга мажбур қилиши мумкин ёки ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилганлиги учун жарима тўлашга мажбур бўлади.
Суғориш учун сувга ҳақ тўлашда тарафлар тўзилмаси асос қилиб олинган. Масалан 1990 йил июлда сув учун ҳақ қуйидаги миқдорда олинган: жаратиб берилган сув ҳажмини 80 фоизи учун ҳар кубометрга 0,125 доллар миқдорида, қолган 20 фоиз учун эса ҳар кбометрига 0,20 доллар миқдорида олинган ажратилган лимитдан ташқари истеъмол қмлинган сувнинг ҳар кубометри учун 0,26 доллар ҳақ олинган. Нарлар мавсумга қараб ўзгартириб борилади. Энг кўп сув ишлатиладиган ойларга нархга 40% лик устама қўлланилади, чунки зўриқиб ишлаётган сув қувурларида гидравлик йўқотиш кўпайиб борганлиги сабабли сувни етқазиб бериш учун зарур энергия сарфи ошади.
Квоталар сиёсатини ва сув учун ҳақ тўлашни қўлланиш натижасида бир гектар ерни суғоришнинг ўртача меoёрлари барқарор сурoатда камайиб бормоқда ва ирригациянинг самарадорлиги сезиларли даражада ошмоқда. 1951 йилдан 1985 йилга қадар суғориш меoёри 8200 кубометрдан 5200 кубометрга тушди, яъни сув истеъмол қилиш 36 фоиз камайди. Ана шу даврда суғориш учун сув истеъмол қилиш 200 фоиз ўсди, холбуки суғориладиган майдонлар 380% га кўпайган.
Манба: Жаҳон банки, 1997. Рио-де-Жанейродон кейин 5 йил: Атроф муҳитни муҳофаза қилишда новаторлик. Колумбия округи.

Орол денгизи ҳавзасида шўрланиш муаммосига фақат миллий даражада қараш керак(3.5.2.). 7-қўшимчада Австралияда шўрланишга қарши кўраш олиб боришга ёндашув баён этилган,бу масала давлат ва аҳоли жамоалари этиборида. Ваҳоланки, бу мамлакатда Ўзбекистоннинг баъзи минтақасига нисбатан тупроқ ва сув шўрланиши жиддий ҳавф туғдирмайди.



Download 313.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling