Мавзу: qishloq xo’jaligi va atrof-muhit muhofazasi Табиатдан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш Қишлоқ хўжалиги таркибини қайта тўзиш


Қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишни яхшилаш


Download 313.9 Kb.
bet2/6
Sana08.03.2023
Hajmi313.9 Kb.
#1253408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик

Қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишни яхшилаш. Республикада қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши янада ўсишига фақат ўзлаштирилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ресурсларининг маҳсулдорлигини кўпайтириш ҳисобига эришиш мумкин. Бунда қишлоқ хўжалик секторини ривожлантириш масалаларига доир қарорлар атроф муҳитнинг ҳолатига таъсир кўрсатиши ҳисобга олган ҳолда қабўл қилинмоғи керак.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таркибини қайта тўзиш. АМММҲР қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини режалаштириш ерзсув ресурсларидан фойдаланиш бошқаришни ғоят муҳим воситаси эканлигини тасдиқлайди. У ҳар хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришининг иқтисодий самарадорлигини ва ундан келадиган экологик фойдани таҳлил қилишни ўз ичига олган бўлиши ҳамда асосий стратегик вазифа-тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш (тупроқдаги чиринди балансининг ижобий бўлишини таъминлаш)ни ҳал қилишга қаратилиган бўлиши керак. Қишлоқ хўжалик ерлари маҳсулдорлигини ошириш Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўстиришнинг долзарб вазифасидир, чунки кўпгина экинларнинг ҳосилдорлиги республикада иқлим шароитлари ўхшаш бўлган бошқа ривожланган мамлакатларга қараганда анча камдир. Ерлардан фойдаланиш самарадорлини ошириш учун биринчи навбатда ерларни фойдаланишга тайёрлаш сифатини яхшилаш (суғориладиган майдонларни тёкислаш, суғориш тармоғини жорий этиш ва шу кабилар), қишлоқ хўжалик экинларини ўстиришнинг ҳозирги замон технологияларини жорий этиш, фойдаланилаётган уруғликлар сифатини, ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бошқача қилиб айтганда-деҳқончиликнинг умумий маданиятини ошириш керак.
Чорвачилик ва яйлов ерлардан фойдаланиш. Республикада чорвачилик комплекси тўзилишидаги ўзгаришлар, ем ҳашак базасининг етишмаслиги, майда фермер хўжаликлари ташкил этиб, айни вақтда яйлов ерлардан фодаланиш устидан давлат назоратини бўшаштирилиши Ўзбекистон яйловларининг янада ёмонлашиш хавфини вужудга келтирмоқда.
Яйлов ерлар дигрессиясинининг олдини олишда устивор ҳаракатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
-яйловлар дигрессиясининг сабабларини тадқиқ этш ва уларнинг фитомелиорцияси;
-ер тўзиш тизимини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалик ерларини минтақаларга ажраташ;
-мулкчилик ҳуқуқлари тизхимини такомиллаштириб, чорва мол боқиш учун махсус рухсатномалар жорий этиш;
-яйлов ерлардан фойдаланиш амалиётини яхшилаш (чорва мол боқиладиган минтақалар ротацияси, чорва мол боқиш тақиқлинган минтақаларни белгилаш);
-чорвачилик фермаларидан ифлос нарсалар чиқариб ташланишининг олдини олиш тизимини ривожлантириш.



Download 313.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling