Mavzu: Raqamli energetikaning dasturiy ta'minoti tizimlari «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»


Download 1.69 Mb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1587461
  1   2   3
Bog'liq
вариант-26


MAVZU: Raqamli energetikaning dasturiy ta'minoti tizimlari

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИНАЁТГАН РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ


Бугунги кундаги тараққиёт кўп жиҳатдан ахборот технологияларининг ривожланиш кўрсаткичларига боғлиқ. ХХI асрда интернет тармоғи жамият ҳаётининг турли соҳаларига кириб келиши билан «электрон ҳукумат», «электрон савдо», «рақамли иқтисодиёт» каби атамалар пайдо бўлди



Ушбу атама илк бор 1995 йилда Массачусетс университети олими Николас Негропонте томонидан тилга олинган.



Массачусетс университети олими Николас Негропонте, 2009 йил
Рақамли иқтисодиёт — бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизими бўлиб, бунга онлайн хизматлар, масофавий таълим, электрон тўловлар, товар ва хизматларнинг интернет-савдоси мисол бўла олади.
Буни қарангки, Ўзбекистон энергетика соҳасида, хусусан электр энергетикаси тармоғида бир неча йиллардан буён рақамли технологиялардан самарали фойдаланилиб келинади. Айни пайтда эса уларни ҳар томонлама мукаммал, замонавий дастурлар ҳисобига янгилаш, такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида амалиётда қўлланилаётган ва энди амалиётга татбиқ этилаётган рақамли технологиялар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.





МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИДА
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Миллий диспетчерлик маркази замонавий рақамли технология дастурларидан бир неча йиллардан бери самарали фойдаланади. Биргина электр энергияси таъминоти умумтизимида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги мувозанатни сақлаш, тизимда рўй бериши мумкин бўлган авариявий ҳолатларга қарши реле ҳимояси ва автоматика тизимининг тезкор чоралари, оддий тил билан айтганда, юқори кучланишли ҳаво линияларининг айнан қаерида носозлик (!) нима сабабдан рўй берганини бир неча километр узоқдаги бошқарув пултидан туриб билиш ва сониялар ичида ҳолатни барқарорлаштириш учун керакли топшириқ-кўрсатмаларни бериш — Миллий диспетчерлик маркази томонидан самарали фойдаланиб келаётган рақамли дастурларнинг бир қисмидир.
Шунингдек, Акциядорлик жамияти раҳбар кадрлари, жараёнга бевосита масъул бўлган Миллий диспетчерлик маркази мутахассислари электр энергияси импорт ва экспорт амалиётларини, шу билан бирга, вилоятлар кесимида электр энергияси истеъмолини онлайн режимда кузатиб туриши — «Ўзбекистон МЭТ» АЖда рақамли технология дастурларидан самарали фойдаланиш ишлари аллақачон бошлаб юборилганининг исботидир. Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишлар янада такомиллаштириш босқичида.
Масалан, Америка Қўшма Штатларининг USAID агентлиги билан ҳамкорликда энергетика тизимининг иш режимларини ҳисоблаш учун мўлжалланган DigSilent Power Factory дастури ўзлаштирилиб, бир неча ходимлар ушбу дастурда ишлаш борасида дастлабки тайёргарликдан ўтди ва тегишли сертификатларга эга бўлишди.
Бугунги кунда DigSilent Power Factory дастуридан фойдаланишни кейинги босқичлари бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ушбу компьютер дастурининг қўлланилиши электр энергетика тизими иш режимларини ҳисоблаш ишларини енгиллаштиради, унинг натижалари сифатлилигини таъминлайди ҳамда энергетика тизими иш режимлари тўғрисидаги керакли маълумотларни «оn-line» тарзда олиш имконини беради.
Бундан ташқари, Жаҳон Банки билан ҳамкорликда Ўзбекистон энергетика соҳасидаги автоматлаштирилган бошқариш тизимини рақамли технологияларга ўтказиш, яъни мавжуд оператив-ахборот комплексини замонавий SCADA/EMS тизими билан алмаштириш борасида ишлар бошлаб юборилган. Бу тизимнинг қўлланилиши Ўзбекистон энергетика тизимини оператив бошқариш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, авариявий вазиятларнинг олдини олиш, уларни зудлик билан бартараф этиш имконини беради.

Йиллар давомида энергетика тизимидаги иссиқлик ва гидроэлектр станциялари асосан битта жойдан, яъни Миллий диспетчерлик марказидан телефон алоқаси орқали— мутахассисларнинг ўзаро мулоқоти ёрдамида бошқариб келинар эди. Эндиликда энергетика тизимида замонавий, юқори самардорликка эга бўлган буғ-газ қурилмали ускуналар ҳамда шамол ва қуёш энергиясидан фойдаланувчи йирик қувватли қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларини оператив бошқариш жараёнини амалиётга тадбиқ этиш босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда.
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, SCADA/EMS тизимининг тадбиқ этилиши Миллий диспетчерлик маркази операторининг иш фаолиятини бирмунча енгиллаштириш билан бирга самарадорлик кўрсаткичини кескин оширади. Шунингдек, замонавий технология ахборот узатиш сифатини оширади ва юқорида санаб ўтилган станциялар, энергетика тизимига киритилиши мўлжалланган рақамли подстанцияларни масофадан туриб электрон дастур орқали бошқариш имконини беради.


Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling