3.2. Иккиёқлама ёзув ва унинг асосланиши.
Хўжалик юритувчи субъектлар қайси тармоққа қарашлилигидан ва унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки ва ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларнинг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счётларда акс эттиришда икки ёки ундан ортиқ счётлардан фойдаланилади. Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган хўжалик жараёнлари туфайли маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари бир-бири билан боғланади ва натижада улар учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисоби счётлари ҳам бир-бири билан боғланади (бу боғланиш «Счётлар корреспонденцияси» дейилади). Счётлар боғланишининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттирилишига «Иккиёқлама ёзув» (бухгалтерия проводкаси) деб айтилади.
Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган жараёнларга тегишли суммалар бухгалтерия ҳисоби ёзувларида энг камида иккита счётга ёзилади, албатта бир счётнинг дебетига, иккинчи счётнинг кредитига.
3.3. Счётларнинг иқтисодий мазмуни бўйича туркумланиши.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари қуйидаги хусусиятига кўра туркумланади:
- счётларнинг тузилишига кўра;
- кўрсаткичларнинг акс эттирилишига кўра;
- балансда акс эттирилишига кўра;
- вазифаси, тайинланишига кўра.
Счёт тузилишига кўра икки турга бўлинади:
- актив счёт;
- пассив счёт.
3.4. Счетларнинг таркиби ва тайинланиши бўйича туркумланиши.
Вазифасига (тайинланиши) кўра счётлар қуйидагича гуруҳланади:
1. Асосий счётлар.
2. Тартибга солувчи счётлар.
3. Тақсимловчи счётлар.
4. Калькулация счётлари.
5. Таққословчи счётлар.
3.5. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар тизими ва унинг аҳамияти.
Счётлар режаси 6 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счётлар режасининг қисмлари қуйидагилардир:
1-қисм. Узоқ муддатли активлар.
2-қисм. Жорий активлар.
3-қисм. Мажбуриятлар.
4-қисм. Хусусий капитал (мулк).
5-қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши.
6-қисм. Балансдан ташқари счётлар.
Счётлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланган:
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар.
2-бўлим. Товар-моддий захиралари.
3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми.
4-бўлим. Олинадиган счётлар.
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар.
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар.
8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва захиралар.
9-бўлим. Даромад ва сарфлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |