3.20. Мураккаб бухгалтерия проводкаси.
Мураккаб бухгалтерия ёзувида эса уч ёки ундан ортиқ счётлар қатнашиб, бир счёт дебетланиши ва икки ёки ундан ортиқ счёт кредитланиши ва аксинча, бир счет кредит- ланиб, икки ёки ундан ортиқ счёт дебетланиши мумкин.
Мисол. Корхонадаги асосий воситаларга эскириш суммаси ҳисобланди:
а) асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 220000 сўм;
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 30000 сўм;
д) маъмурий бошқарувдаги асосий воситаларга 29500 сўм.
ДТ 2010 – 220000
ДТ 2310 – 30000
ДТ 9420 – 29500
КТ 0250 – 279500.
Назорат учун саволлар
1. Бухгалтерия счёти нима?
2. Счётлар тизимини тушунтиринг?
3. Счётлар қандай гуруҳланади?
4. Актив ва пассив счётларни тушунтиринг?
5. Транзит счётлар қандай счётлар?
6. Балансдан ташқари счётлар қандай счётлар?
7.Иккиёқлама ёзувни тушунтиринг?
8. Оборот ведомостлар қандай ҳужжат?
9. Оборот ведомостларини қандай шаклларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |