Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х

Download 0.94 Mb.
bet21/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
15-маъруза

Хомила она қорнида ривожланаётганида кислород, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, тузлар, витаминлар ва бошқа моддалар тобора кўпроқ миқдорда талаб қилина бошлайди. Бу моддаларнинг ҳаммаси аёл организмдан ўтиб туради. Хомиладаги моддалар алмашинувининг охирги махсулотлари она қонига ўтиб, онанинг ажратиш аъзолари ёрдамида ташқарига чиқариб ташланади. Демак, хомиладорлик даврида она организм қўшимча ишни бажаради. Бу иш энг муҳим тизим ва аъзоларнинг фаолиятини кучайтириш ва қайта кўришни талаб қилади. Бундай физиологик ўзгаришлар хомиларнинг тўғри ривожланишига, аёл организмини туғишга ва болани эмизиб боқишга тайёрлайди.

Хомиладорликда она организми аъзо ва тизимларидаги ўзгаришлар. Онанинг эндокрин безлар тизимида муҳим ўзгаришлар кузатилади. Тухумдонда янги ички секреция бези – хомиладорлик сариқ танаси пайдо бўлади. Унинг гормони (прогестерон) тухумнинг пайвандланиб олиниш ва хомиладорликнинг ривожланиши учун замин яра-тади. Хомиладорликнинг III-IV ойидан бошлаб сариқ тана регрессияга учрайди ва унинг бажарадиган вазифасини плацента бажара бошлайди. Плацентада ишланиб чиқиладиган гормонлар хомиланинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга. Хомиладорликнинг дастлабки хафта ва ойларида хориал гонадотропин синтези кескин тезлашади. Айни пайтда эстроген гормонлар (эстрон, эстреол, эстрадиол) ва прогестерон ишланиб ва лютеотроп гормон (пролактин), глюкокортикоидлар ва минералокортикоидларни синтези сезиларли даражада тезлашади. Хомиладорликни сўнгида гипоталамусда оқситоцин синтези тезлашиб, у гипофизда кўпроқ тўплана бошлайди. Туғруқ вақтида она қонига окситоцинни тушиши кучаяди.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling