Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х
Download 0.94 Mb.
|
15-маъруза
Хомиладорлик вақтида асосий модда алмашинуви ва кислород истеъмоли тезлашади. Юрак-томирлар тизими фаолияти хомиладорлик даврида юқори даражада ишлай бошлайди. Бачадондаги томирлар турининг катталашуви, қон массасининг кўпайиши, плацентада янги қон айланиш доираси пайдо бўлиши кузатилади. Хомиладор аёлнинг юраги одатдагидан кўра юқори даражада ишлашга мослаша бошлайди. Чап қоринчаси физиологик тарзда гипертрофияланади, юракнинг дақиқалик хажми ортиб, пульс бирозгина тезлашади. Хомиладорлик даврида қон яратилиши кучаяди, эритроцитлар, гемоглобин, қон плазмаси миқдори ва умумий қон хажми кўпаяди. Бу эса хомилага озиқ моддалар ва кислородни меъёрда етказиб берилишига олиб келади. Она метаболизми билан биргаликда хомила метаболизми махсулотлари зарарсизлантириб туриш учун хомиладорлик даврида жигар зўр бериб ишлай бошлайди. Она ва хомиладаги алмашинув махсулотларини организмдан чиқариб ташлаш учун буйраклар ҳам юқори тезликда ишлайди.Хомиладорлик вақтида асосий модда алмашинуви ва кислород истеъмоли тезлашади. Юрак-томирлар тизими фаолияти хомиладорлик даврида юқори даражада ишлай бошлайди. Бачадондаги томирлар турининг катталашуви, қон массасининг кўпайиши, плацентада янги қон айланиш доираси пайдо бўлиши кузатилади. Хомиладор аёлнинг юраги одатдагидан кўра юқори даражада ишлашга мослаша бошлайди. Чап қоринчаси физиологик тарзда гипертрофияланади, юракнинг дақиқалик хажми ортиб, пульс бирозгина тезлашади. Хомиладорлик даврида қон яратилиши кучаяди, эритроцитлар, гемоглобин, қон плазмаси миқдори ва умумий қон хажми кўпаяди. Бу эса хомилага озиқ моддалар ва кислородни меъёрда етказиб берилишига олиб келади. Она метаболизми билан биргаликда хомила метаболизми махсулотлари зарарсизлантириб туриш учун хомиладорлик даврида жигар зўр бериб ишлай бошлайди. Она ва хомиладаги алмашинув махсулотларини организмдан чиқариб ташлаш учун буйраклар ҳам юқори тезликда ишлайди.Хомиладорлик даврида сут безлари биринчидан без тўқимасининг катталашуви хисобига, иккинчидан ёғ ҳу-жайраларнинг кўпайиши хисобига йириклашади. Сут безларининг қон билан таъминланиши тезлашади, учлари қорая бошлайди (пигментланиши кучаяди), без бўлакчала-рининг эпителиал ҳужайралари сероз суюқлик (оғиз сути) ишлаб чиқара бошлайди.
Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling